Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
ОРИЯТ ёхуд ТЕЛБА ОНА ҚИСМАТИ. 3-қисм.
Шамсиддиннинг амакисиникида яшай бошлаганида икки ой бўлди, у шу пайтгача уйидан сира бунча вақт узоқлашмаганди. Қулмат улардан хабар олиб келгач, кўрганларини, онаси ҳам, укалари ҳам уни қаттиқ соғинганини айтди ва гапининг охирида, эртанинг ўзидаёқ борасан, деди
Шамсиддин, хўп, дегандай бошини қимирлатиб қўйди-ю, аммо турли баҳоналар билан ўн кунни ўтказди. Қулмат энди чидаб туролмади, уни ёнига чақириб, яккама якка гаплашди.
–Сен бола, жуда ўр экансан-ку, нотўғри хаёлга бормагин деб шу пайтгача индамадим. Бироқ янгамнинг сўзлари қулоғим остида жаранглаб турибди. Йигитчиликда ҳамма нарса бўлади-да, уйдан кетганинг оила аъзоларингдан воз кечганингни
1 комментарий
2 класса
Телба она қисмати
3-қисм давоми
Шу кунларда Маъқул холанинг фикри-зикри Шамсиддинни уйлантириш бўлиб қолди. “Кўзимнинг тиригида бошини иккита қилсам укаларини судраб кетади, мени ёқтирмаса ҳам уларга қайишадиганга ўхшайди”, – хаёлидан ўтказди у.
Шамсиддин ишга берилиб кетган, суянадиган ҳеч кими йўқлигидан топган тўрт-беш сўм пулини йиғиб, она-бола сигир ёнига яна бир мол қўшган, уйининг у ёқ, бу ёғини суваб, эпақага келтирганди.
Маъқул хола ўғли ҳам уйланиш тараддудига тушганини сезиб, кечки овқатдан сўнг кўнглига қўл солди.
–Шамсиддин, болам, кўз остингга олиб қўйган қиз бўлса айт, совчи юбораман, тўй қиламиз.
Шамсиддин онасига бир қараб қўйди, афтидан ундан бунақа гапни кутмаганди.
0 комментариев
0 классов
ОРИЯТ ёхуд ТЕЛБА ОНА ҚИСМАТИ. 2-қисм.
Ёз қуёшининг қайноқ тафти Шамсиддиннинг бошидан ўтиб, қўлидаги дафтарни соябон қилиб пешонасига тутган бўлсаям ҳарорат ва алам бутун вужудини ёндирар, манглайидан оқаётган терларни кафти билан сидирганича кетиб борарди.
У катта йўлга яқинлашгач, муюлишда дарахт остидаги чашма бўйида тўхтади ва муздай сувдан қониб-қониб ичиб, юз-қўлларини ювиб, хиёл енгил тортди, ҳовуридан тушди. Чашма унга отасини эслатди.
Раҳматли Неъмат ота ўрта бўйли, тўладан келган, буғдой рангли киши эди. У йигитлигидан мўйлов қўйиб юргани учун орқаворотдан Неъмат мўйлов деган лақабни орттирганди. Бироқ эсини таниганидан бўён хўжаликда тракторчилик қилгани сабабли колхоздагилар
0 комментариев
4 класса
Телба она қисмати
2-қисм (давоми)
Орадан бир ҳафта ўтиб амаки-жиян йўлга отланишди ва деҳқон бозори яқинидаги бекатда турган кичкинагина автобус ёнида тўхташди.
–Самарқандгами?– сўради пакана, тепакал одам, афтидан ҳайдовчи бўлса керак, уларнинг жавобини ҳам кутмай сўзида давом этди: – Чиқиб ўтиринглар, тўлиши билан жўнаймиз.
Шамсиддин билан Қулмат шофёр яқинидаги ўриндиқда жойлашишди.
– Йигитни ўқишга олиб боряпсизми?– сўради йўловчилардан бири. –Қайсига топширади?
–Аптекачи бўлмоқчи, фармацевтика техникумига топширади, –деди Қулмат.
–Жуда яхши, –ҳалиги кишининг юзида майин табассум пайдо бўлди. – Менинг укам ҳам шу техникумда ўқиган, иши чакки эмас.
Шамсиддин оқ йўл-йўл кўйлак кийиб, г
0 комментариев
3 класса
Телба она қисмати
1-қисм (давоми)
Ўша куни улар математика дарси ўтишаётган эди, қўнғироқ чалиниши билан бир синф ўқувчи ўзини ташқарига урди ва мактаб ҳовлиси ёнида давра қуриб, қийқириб қарсак чалаётган болалар тўдаси томон йўл олди. Шамсиддин ҳам қизиқиб синфдошлари ортидан эргашди ва не кўз билан кўрсинки, давранинг ўртасида онаси ўтирар, кўйлаги тиззасигача кўтарилган, бошяланг, оёқяланг, кучининг борича қўлидаги тунука товоқни доира қилиб чалар, уч-тўрт бола атрофида айланиб ўйнарди.
Шамсиддиннинг нафаси ичига тушиб, тахтага айланди-қолди, қараб туришни ҳам, орқага қайтишни ҳам билмай: “Ер, ёрил, кириб кетай, ер, ёрил, кириб кетай”, дер эди ичида нуқул.
Шу пайт кўзи болаларга қўш
0 комментариев
5 классов
ОРИЯТ ёхуд ТЕЛБА ОНА ҚИСМАТИ. 1-қисм.
Катта тут дарахти остидаги сўрида боласининг кўйлагига тугма қадаб ўтирган аёл ўз-ўзидан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди, кулги борган сайин авжига чиқиб, тут шохига қўниб турган бир жуфт чумчуқ “пир” этиб учиб кетди, қаҳқаҳа овозини эшитган болалар уйдан югуриб чиқишди.
Аёл тикаётган кўйлагини бир четга улоқтириб ўрнидан турганида сўрининг тахталари силкинди, бошидаги рўмоли сирпаниб тушиб, тўзғиган сочлари кўринди, тиззасига суяниб қўғирчоқ ўйнаётган икки ёшли қизчаси Меҳри қалқиб тушди. У буни сезмади ҳам, бошяланг, оёқяланг ҳолда дарвоза томон юриб, кўчага иқиб кетди. Қизча онасига эргашиш учун сўрининг четигача келди-ю, қандай тушишни билмай атрофга а
0 комментариев
1 класс
#муслим
Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берибди:
1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Радикал мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.
2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.
3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради.
0 комментариев
3 класса
Муҳаммад Арийфий айтадилар:
"Агар Аллоҳ гуноҳларни яширмаса, бу дунё қандай бӯлишини тасаввур ҳам қила олмадим!
Фараз қилинг:
Гуноҳларда ҳид бӯлсаю, гуноҳимиз миқдорича ҳид анқиб турса!
Қилган гуноҳларимиз пешонамизга ёзилиб қолаверса!
Қилган ишларимиз дарвозамизга ёзиб қӯйилса!
Одамлар Аллоҳ яшириб турган амалларимизни билиб туришса!
Бир фараз қилиб кӯринг!
Бу неъматни ато қилган Аллоҳга ҳамд бӯлсин!
Аллоҳим ! Гуноҳларимизни яширишингни тортиб олма!
"Аллоҳуммастур ъавротана ва амин равъатана" (Аллоҳим авратларимизни яшир, хавфларимизни омонликка айлантир).
0 комментариев
2 класса
✒️Дуо қилганмидинг?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар:
– Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
– Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, – деб дуо қилгандим.
– Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг? – деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди.
Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Риво
2 комментария
1 класс
КАБРНИНГ СИРИ.
Тогамни кабрга куйгач, угиллари Куръон тиловат килди. Охири хамма туриб таркала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Рахматлик тогам менга жуда куп яхшилик килгандилар. Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи булгандилар. Узлари шайх хазратларини шогирди булиб мени хам сухбатларга олиб борганлар. Кейинчалик мен жуда куп хатоликлар килдим, гунохларим осмон кадар етди, аммо айнан Хазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка кулашимдан саклаб келди.
Кабрдан узоклашмасимдан бир киши чакирди.
-- Тухтанг биродар. Кечирасиз мархумга ким буласиз?
-- Жиянлариман, тинчликми.
-- Тинчлик мен гурковман кабрни казидим. Мархум нима иш килардилар.?
-- Оддий сувокчи уста
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
🎆Руҳим сен вужуднинг ғамини ема!
Ассалому алайкум қадрли муштарийлар!
Гуруҳимиз турли мавзуларда ҳаётий романтик ва мистик ҳикоя ва қиссалар ва жамият муаммоларини ҳам акс эттирувчи тасвирлар ва мақолаларни сизларга тақдим этиб боради.Гуруҳга аъзо бӯлинг ва дӯстларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!🎆