(ретро—мистика)
- Сиз темирчимисиз?
Ортидан келган товуш шу қадар совуқ ва ғалати оҳангда янградики, уста Вали чўчиб тушди. Чунки устахона эшиги очилиб хонага кимнингдир кирганини у эшитмаганди.
- Тақилатиб кирсангиз бўлмасмиди? – қўполгина тўнғилади у одобсиз мехмонига юз бурмай.
- Тақилатиб? Ҳмм... Улгурмадим, - жавоб берди овоз.
Уста Вали қўлидаги чала чулпа темир метал буюмларни бир четга қўйиб бир сўз қотиш учун ортига ўгирилди, аммо сўзи тилида қолди. Сабаби қаршисида ноодатий мижоз турарди.
- Менинг чалғимни тўғирлаб бера олмайсизми? – овози анчайин совуқ ва ҳирқираб чиққан бу садодан унинг эти жимирлаб кетди.
- Фақат шуни ўзими? Бўлдими? – темирчи уста ўзини қўлга олишга уриниб қўлидаги латтасини хона бурчагига итқитди.
- Фақат шуни ўзи эмас, аммо аввалгиданда баттар ўтмаслишиб қолган, - жавоб берди Ажал.
- Мантиқан тўғри – рози бўлди уста Вали , - бахслашиш бефойда. Мен унда нима қилиб берай?
- Чалғи ўроғимни тўғирлаб беринг – сабр тоқат билан яна қайтарди Ажал.
- Кейин—чи?
- Кейин чархлаб берарсиз, агар иложи бўлса.
Уста Вали тиғли чалғининг қиррасига қаради. Ҳа, ростан хам учи анча қийшайиб ўтмаслашиб қолган кўринади.
- Тушунарли – бош ирғади у, - мен нима қилай энди? Ибодат қилишга ҳам улгурмасам керак, бирор яқинимга хам хайр маъзур эта олмасаканман? Ахир менинг ҳаётимда бунақа ҳодиса илк марта .. Нима десам экан ҳалиги...
- Ҳа-а-а... Сиз бу хақида айтаябсизми, - Ажалнинг елкалари беозор кулгудан бироз букилиб кетгандек бўлди, - йўқ, мен сизни деб келганим йўқ. Менга фақат чалғимни текислаб берсангиз бас. Қўлингиздан келадими ўзи?
- Бундан чиқди, мен ўлмайман? – бироз довдираган, аммо андак енгил тортган темирчи сўрашга журъати етди.
- Ўзингиз кўриб турибсизку. Ўзингизни қандай ҳис қилябсиз?
- Менимча ҳаммаси яхши.
- Кўнгил айниши, бош айланиши ёки оғриқ йўқми?
- Й-й-йўқ, - темирчи ўз ички ҳолатини хис этиб дадил сўз қотди.
- Бундай холатда сиз асло ҳавотир олмасангиз ҳам бўларкан, - жавоб берди Ажал ва унга чалғисини тутқазди.
Қўлига тутқазилган жисмга андак тикилиб қолган уста Вали уни обдон хар тарафлама синчиклаб кўрди. Ярим соатчалик иш экан, аммо унданда даҳшати унинг ортида турган ва унинг ишини тугатишини кутиб турган мижоздан ҳамон чўчиб турарди. Бунақа ваҳимали жим житликда уста ўз ишини икки соатда ҳам тугата олмайди.
Шалвираб қолган оёқларини аранг босганча уста қўлига болғани олди.
- Сиз .. ҳалиги… Марҳамат ўтириб туринг. Кутгандан кейин тик турмай қўя қолинг – ўз овозига иложи борича дадиликни тиқиб зўрға сўз қотди уста Вали.
Ажал бош ирғадида, девор ёнидаги ўриндиққа суянганча ўтириб кута бошлади.
***
Иш ниҳоят якунланди. Тиғни текислаб ўткирларкан, албатта қўлидан келганча, темирчи унинг эгасига қаради.
- Мени очиқча гапларимни кечиринг—у, мен ҳалиям бутун жонли мавжудотларнинг жонини олувчи қуролни ушлаб турганимга ҳали ҳам ишонгим келмаябди. Ҳеч қандай ажаловор қурол бунга тенг кела олмайди. Бу ростанам ҳам ғайритабиий.
Ажал , устахонанинг деворларидаги турли ҳил қақур қуқурларни томоша қилиш билан овора эканми, сал туриб қоп қора ёпинчиқли юзини темирчи тарафга қаратди.
- Нимадир дегандек бўлдингизми? – сокин оҳангда сўради у.
- Мен қўлимда энг буюк қуролни тутиб турганимга кўзларимга ишона олмаябман, деётгандим...
- Қурол? Сиз қурол дедингизми?
- Балким, мен нотўғри изоҳ бергандирман, мен шунчаки...
Уста Вали ўз сўзларини изоҳлашга улгурмасидан довдираган куйи у томонга шамолдек зувда учиб келган Ажалнинг совуқ ёпинчиғини юзига урилганини сезди.
- Сен нима деб ўйлайсан, қанча одамнинг жонини олганман? – тишлари орасидан шивирлади у.
- Мее…. Мен .. билмайман, - кўзини полдан узмай титраб қақшаганча уста шивирлаб жавоб қилди.
- Жавоб бер! – Ажал қуруқшиган суякли бармоғи билан унинг иягини тепага суриб ўзига қаратди, - Нечта?
- Б-б-билмайман...
- Нечта? – ўкирди у тўппа тўғри темирчининг юзига увулагандек.
- Мен қайдан билай ахир нечталигини , Ё Рабим!? – ингради уста унинг совуқ нигоҳидан қочиш учун калимасини қайтара бошлади.
Ажал унинг иягини қўйворди бир муддат жим бўлиб қолди. Сўнг эса оғир ҳўрсиниб ўриндиқ тарафга юзланди, бориб ўтирди.
- Демак сен уларнинг нечталигини билмайсан? – оҳиста сўради у, сўнг эса жавобни хам кутиб ўтирмай гапида давом этди, - агарда мен битта ҳам одамни жонини олмаганман, десам қай ҳолатга тушардинг? Мен битта хам жонни ўлдирмаганман. Сен бунга нима дейсан?
- Аммо... Қандай қилиб?...
- Мен хеч қачон ўзгаларнинг жонини олмаганман. Менинг вазифамни аппа ажойибгина қилиб ўзлари бажараётган бўлсалар, мен бу ишни қилиб нима қилдим? Сиз ўзларингизни ўзларингиз ўлдираябсизлар. Сизлар! Сизлар шунчаки бир даста қоғоз ёки метал ёки тош (пул, олтин ва қимматбаҳо тошлар) учун осонгина ўлдирасизлар, шунчаки нафратингиз ва ғазабингиз сабаб ёки бўлмаса шунчаки кўнгилҳушлик учун хам бу ишни қиласизлар. Агар бу хам камдек туюлса, дарров урушлар ва жанжаллар бошлайсизлар, ва юзлаб, минглаб кимсаларни ўлдирасизлар. Бу иш сизга шунчаки жуда ёқади. Сизлар хар доим ўзгалар қонига ташна бўлгансиз.
Энг алам қиладигани биласанми, нима? Сиз бу ҳақиқатни асло тан олгингиз келмайди! Бундан кўра хаммасига мени айблаб қўя қоласиз, - у бироз вақт жимиб қолди, - биласанми, мен аввал қандай қиёфада эдим? Мен келишган бақувват ҳушсурат йигит эдим, мен боқийликка кўчган жонларни гуллар билан кутиб олиб уларни Аршга томон кузатиб қўядиган йўлбошчи эдим. Мен уларга табассум қилардим, ўтмиш азобларини ҳотираларидан ўчириб мангу ҳаловат маконига кузатиб қўярдим. Бунга анча бўлди... Энди, қара , қай ахволга тушганман!
Сўнгги сўзларини деярли ўкириб айтганича ўриндиқдан сакраб турди ва ёпинчиғини ечди.
Уста Валининг кўз ўнгида дахшатли қиёфа намоён бўлди. Бошида яккам дуккам оқ сочи қолган юзини ажин босиб кетган бадбашара ҳунук бир чол унга маъюс қараб турарди. Алам ва дашномлардан лаблари тишлана-тишлана йиртилиб, ириб қолган оғзи ҳам жуда қўрқинчли аммо энг дахшатлиси унинг рангсиз хеч бир маъно акс этмас қоп қора чоҳдек кўзлари эди.
- Кўрябсанми, мен кимга айланиб қолдим! Биласанми нима учун бундай бўлиб қолдим? – у уста Вали тарафга секин қадам қўйди.
- Йўқ, - зўрға пичирлаб темирчи нажот билан ортига совуқ деворга тиралди.
- Албатта билмайсан-да, - тиржайди у, - сизлар мени шу кўйга солдингиз! Мен ўз боласини ўлдираётган оналарни, ўз жигарини ўлдираётган ака ёки укаларни, ҳатто бир кунда бир кимсанинг ўнлаб, юзлаб, икки юзталаб , уч юзталаб одамларни ўлдирганини кўрдим!.. Мен дод солардим, ингрардим, шунақа малъунлик ҳам бўлиши мумкинми, дея англай олмай азобга тушардим... Мен нақ телбага айланиб қолгандим…
Ажалнинг кўзлари ялтиради.
- Мен ўзимнинг ёрқин оппоқ тилларанг либосимни мана шу қоп қора ридога алмаштирдим. Сабаби ноҳақ тўкилган инсонларнинг қон йўқини кўрмасам, уларни мангу диёрга элтаётганимда уларнинг чексиз адоқсиз савол билан қараган кўзларини кўрмасам дея ёпинчиқни бошимга ташладим. Улар менинг кўз ёшларимни кўрмасинлар дея доим юзимни яшириб ўтдим. Мен ортиқ уларга гуллар ҳадия эта олмасдим. Сиз мени маҳлуққа айлантирдингиз. Сўнг эса мени барча ўлимларга айбдор дея айбладингиз. Албатта, ахир бу сизлар учун шу қадар жўн иш-ки... – у бир сония темирчига тикилиб қолди, - Мен сизларни фақат кузатиб қўяман, сўнгги манзилингизга йўлни кўрсатаман халос, аммо мен одамларни ўлдирмайман... Чалғимни бер менга, ожиз банда!
Қалтираган қўллари билан темирчи Ажалга асбобини тутқазаркан, Ажал устахона эшиги тарафга қараб йўл олди.
- Майлими, оҳирги саволни берсам? – пичирлади у шошилганча .
- Сен унда нега менга мана бу чалғи-ўроқни кераклигини сўрамоқчимисан? – очиқ эшик остонасида тик қотганча ортига қарамай сўради Ажал.
- Ҳа.
- Жаннатга элтувчи йўлдаги ўтларни ўриш учун… Ахир анчадан бери у ёққа хеч ким бормай қўйган…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев