1-қисм.
Тянь-Шань тоғлари этакларидаги кичик, аммо аҳолиси уйларининг томлари бир-бирига деярли қапишиб кетган қишлокда яшаб юрган Аҳроржон ҳамма тенгдошлари қатори армияни битириб келибоқ уйланди.
Ҳамма бўз йигитлар каби куёвликнинг ширин-шакар лаҳзаларини ҳам беписанд ўтказиб юборди. Кўп ўтмай ўғил кўришди, хотин — ўнинчи синфни битирибоқ турмушга узатилган хушсурат Рисолатда касб-кор йўқ, уззукун қайнона хизматида. Аҳроржон эса 10-синфни битиргач, бирров шаҳарга тушиб. институтга тирмашиб кўрдию, бу баланд ва ҳадсиз қояни забт этишга чоғи етмаслигини сезиб, бир йилча ота-она бағрида ўйнаб юрган ўсмир эди. Кейин ҳарбий хизматга кетди.
Хизматдан қайтишига эса никоҳ тўйи... Қарабсизки,
кеча ота-онасидан сўраб қўшнисиникига чиқиб юрган боланниг ўзи бугун — ота, оила бошлиғига айланиб турибди. Рисолатнинг кечаги тунда шивирлашича, яна анчадан буён...
— Бу сафар қиз бўлсайди... — дея эр бағрида тўлғон-
ди ёш жувон.
Фаришталар омин деган эканми, қиз ҳам кўришди.
Ҳали бир касб этагини тутмаган Аҳроржон энди ўзи
тенгиларга қўшилиб, бир-икки марта Россияга туршак элтиб сотди. Ҳовлилари ўрикзор, йилига 300—400 кило ўрик қуритишади. Руслар «курагани» суюб ейишади. Тирикчилик бир нави... Лекин вақт ўтиши билан турмуш мураккаблашиб борди. Бу орада укасини ҳам уйлашди. Ортидан эса яна бири етилиб келаяпти. Кенжанинг товуши дўриллаб, ўзича ҳовлидаги ўрик таналарига «ҳийяя...» деганча зарба берадиган одат чиқарган.
Аҳроржон хотини ва икки бола билан ота қарамоғида яшаётгани учуи ичидан эзилиб юрарди. Қишлоқда эса тузук-қуруқ иш топилмайди. Бу орада унга томорқа ҳам бериш ди. Аммо, тирикчилиги аранг ўтиб турган оилага
ҳозирги ёғоч-тахта танқислиги пайтида иморат чикора!
«Қўни-қўшниларнинг ўригини олиб «КамАЗ»га бир боссам, Россияга олиб бориб, оз-м оз пул қилиб келардим», дея ўй суриб юрган Аҳроржонлар хонадонига бир куни тоғаси меҳмон бўлиб келди.
Тоғаси анча йиллар ил гари шаҳардан уйланиб, ўша
ерда қолиб кетган, эпчил, ишбилармон одам. Ёшлигидан савдо уммонида сузиб, шу соҳанинг баланд-пастини хўп эгаллаган. Дангиллама иморат, машина, улфатлар...
Ўғил-қизлари ҳам сердаромад жойларда ишлаша-
ди. Аҳроржон шаҳарга кўп бормас, борса хам тоғаси хонадонига камдан-кам кирарди. Чунки димоғи баланд келинойи қишлоқи қариндошларини унча хушламасди.
Шу кунларда тоғанинг иши яна ҳам юришган. У шаҳар марказига яқин жойдан катта магазинни хусусийлаштириб олган, қандолат тайёрлайдиган кичик корхона ҳам очган.
Опаси кўнглидаги бор ҳасратни бадавлат укага тукиб солган, шекилли, паловдан кейинги чойхўрлик устида тоға тилла тишларини арча тиш ковлагичда тозалай туриб:
— Аҳрорвой, энди шаҳарга кетасиз! — деди.
Маълум бўлишича, тоға катта кино театр олдидаги
мева-сабзавот дўконини сотиб олиб, уни турли буюмлар билан савдо қиладиган хусусий дўконга айлантирибди.
Дўконни юритишга иш ончли, ўз одами зарур экан.
— Ш аҳар қочиб кетгани йўқ, — дедид тоға. — К е-
либ-кетиб тураверасан. Жуда қийналсанг, ҳозир нима кўп, сотиладиган «дом» кўп, бирортасини олиб бераман. Бола-чақанг билан яшайверасан. Қишлоқдаги томорқангга уй солиб қўявер. Вақти-соати келса қайтарсан, қайтмасанг ҳам ҳечқиси йўқ. М ана, мен, онанг билади, қишлокдан латга ботинкада кетганман.
У ўтирганларга бир-бир маъноли назар солиб чиқди. Ота ҳам, она ҳам, А ҳрорж он-у укалар, ҳатго Рисолат ҳам шаҳарга латта ботинкада кетиб, ҳозирда она қишлоғига қимматбаҳо чарм тўнда меҳмон бўлиб келган одамнинг оғзига тикилиб туришарди.
Кўп ўтмай Аҳроржон ташқариси сунъий оқ мармар
кошин билан безатилиб, пештоқига ҳозирги ва араб
алифбосида «Латофат» дея ёзилган дўкон хизматчисига айланди. Бозорларда ўрик-олма сотиб юриб,савдога бир оз қўли келиб қолган қишлоқи йигит дўконга ҳам ўрганиб кетди.
Тоға молларни етказиб берар, молия, солиқ маса-
лалари билан \ам ўзи шуғулланар, Аҳроржон эса ха-
ридор билан муомала қилиш ва кундалик тушумни
чақасига хиёнат қилмай тоғага топш ириш билан юанд. Ҳар ўн беш кунда тоға унинг маошини берар, бу маош одатда Аҳроржон қишлоқда бир йилда ишлаб топадиган маблағга тенг бўларди. Ш аҳардан уйга ун, ёғ, гуруч ташир, ота-онаси жуда хурсанд эди. Эри туфайли оилада Рисолатнинг ҳам обрўси ош ган, уйда илгаригидек елкани қисиб юрмас, айниқса, овсини олдида лабини чўччайтириб,қош ларини сузи б гапирадиган маромга келган...
Аҳроржон ҳар куни эрта билан гоҳ автобус, гоҳ
йўловчи машина билан шаҳарга келиб олар, барвақт дўконни очиб, резина сақичнинг ўн саккиз туридан ароқ-коньякнинг ўн беш туригача териб қўйилган пештахталарни артар, тозалар, харидорни интиқ кутарди.
Дўкон кинотеатр олдида бўлгани учун унинг доимий
мижозлари йўқ, аксарият у ёқ-бу ёкдан келган ёшлар, резина сақич ёки «сникерс» олгани кирган болалар.
Онда-сонда ўткир ичимлик шайдолари ҳам пайдо бўлар, улар турфа шишалар безаб турган пештахтага тамшаниб, узоқ термулишар, кўпинча нарх ёзилган қоғозга ҳасратли нигоҳ ташлаб, дўконни тарк этишарди. Гоҳо, қимматбаҳо шишадагиларни сотиб оладиган бойваччалар ҳам учраб турарди, албатга. Кейинча, тоға арзон
хитой арок*ларини келтиргач, ранги-рўйидан спирт заҳи ёғилиб турган кимсалар хам серқатнов бўлиб қолишди.
Болалар кийим-кечаги, аёллар буюмлари кўпайгач, «Латофат» га хотин-халаж хам тез-тез бош суқа бошлади.
Бир куни кўринишидан 18—20 ёшлардаги, оппоқ,
дуркун кўкраклари оқ кўйлак ичида потирлаб турган, қоп-қора сочлари елкасига паришон ёйилган соҳибжамол бир қиз кириб, дўконда узоқ туриб қолди. Сийрак харидорлар чиқиб кетиб, ўзи ёлғиз қолгач, гўзал харидор пештахта ортидаги йигитга юзланди-да:
— Дўконингизга нега менинг отимни қўйдингиз?! —
деди ўйноқи оҳангда. Аҳроржон нима дейиш ини б илмай ғўлдираб қолди. У умуман, бегона аёл билан бундай оҳангда гаплашиб ўрганмаган эди.
— Дўкон меники эмас... — дея минғирлай олди у.
— Яхш и-да... Энди ўз дўконимга, — қиз шундай дея
таъкидлади ва қошларини кериб чиройли кулди, — тез-тез кириб тураман!
Дарҳақиқат, икки-уч кундан кейин у яна кирди. Бир
кути конфет харид қилиб, негадир ўзининг шу атрофда яшашини айтди. Аҳроржон эътибор бермади. Кўп ўтмай нотаниш соҳибжамол, агар ran и рост бўлса, Латофат исмли бу жувон дўконга яна кириб, ўғилчасига дори зарурлиги, агар Аҳроржонларнинг қишлоғидаги дорихонада учраб қолса, олиб келишини илтимос қилди. Шаҳар дорихоналарини роса излаб топа олмаганмиш.
Аҳроржон бу жувон унинг қишлоғини қайдан били-
шини суриштирмади. Эртасига эрталаб иттифоқо йўлида дорихоначи синфдош и Раҳмоналини кўргач, ҳалиги жувоннинг илтимоси эсига туш иб сўраган эди, дори бор экан.
Жувон сотувчи келтирган дорини олиб, яйраб кетди. Чўнтагини кавлаган эди, Ахроржон битта арзимаган нарса учун ундан пул олиш ни эп кўрмади. Чунки Латофат айтган дори дорихонада кўп ва жуда арзон экан.
И ссиқ ёз кунларининг бирида калта атлас кўйлакда тирсиллаб турган Латофат дўконга кириб:
— Яхши бюсгалтерингиз борми? — деб сўради. Ахроржон уялиб кетди. Бир-иккита бежирим сийнабанд дўкон кўргазмасида турар, лекин ҳалигача ҳеч ким бу молларни сўраб ҳам қўймаган эди. Бунинг устига аёл киши...
— Бор, опа... — деди у негадир шолғомдай қизарцб.
— В ой-эй, оповси ўргилсин! — қийқирди жувон
қошларини шўх ўйнайтиб. — Ўзлари неччига кирган-
лар?
— Йигирма иккидаман...
— М ендан икки яшар катта экансиз-ку... «ука!» —
шарақлаб кулди жувон. Унинг кулгусида масхара оҳанги йўқ, балки бу кулгу қандайдир иш ва-жозиба билан жарангларди!
— Кечирасиз... Мана, Ф ранцияники... бор...
— М енинг кўкрагимга «свети» тўғри келармикин?
Аҳроржоннинг тили лол бўлиб қолди. Бўғзига товуш
эмас, қандайдир зириллоқ ғўлдираш келиб тиқилди.
Жавоб ўрнига бир-икки ютиниш билан кифояланди.
— К ийиб кўрсам... майлими?
Ж увоннинг илтимоси қанчалик ғайритабиий бўлмасин, Аҳроржон унга бўйсунди.
— М айли, ичкарига кира қолинг...
Ж увон нафис тўрли сийнабандни кўтарганча ом -
борхонага йўналди. Бироздан сўнг унинг эрка товуши эшитилди.
— Бу ёққа қаранг!
Аҳроржон иккиланганча ичкарига кирди. Нимқоронғу омборхонада елкалари очиқ жувон унга орқасини ўгириб турар, сийнабандни кўкрагига тутиб олган ундай ҳолга илк марта тушган Аҳроржоннинг аъзойи бадани қалтиради. У беихтиёр жувоннинг илтимосига
кўра, унинг ойдай елкасида сийнабанднинг қора богичларини улашга уннади. Аммо қўллари қалтираб, ҳеч тугмани жойига сололмас эди.
Ш у пайт дўконга бир туп ёшлар ш овқин-сурон би
лан кириб келишди.
— Қўяверинг энди, — дея шивирлади ҳозиргина ўзи
хам титраб турган Латофат бўш аш иб, аллақандай руҳсиз оҳангда, — ўзим тақиб оламан. С из мижозларга қарайверинг...
Бўғриққан, қўлларининг қалтироғи босилмаган
Аҳроржон ичкаридан чиқиб йигитларга юзланганда қувноқ улфатлар сотувчининг ҳаяжонини пайқашди. Тақа мўйлов йигитча ундан бир нарсани сўради, аммо қулоқлари шанғиллаб турган Аҳроржон меровланиб, унинг гапини тушунмади.
— Бир пачка сигарета беринг деяпман, ака! — ово-
зини баландлатди тақа мўйлов, «Гарангми бу» деган маънода дўстлари билан кўз уриштириб оларкан. Аҳроржон ғайришуурий ҳолатда сигарета ни харидорга узатди.
Пулини олиб, ғаладонга солди. Йигитлар дўконни тарк этишгач, Латофат ичкаридан чикди.
— М ен боп экан, — деди у жиддий ту еда. — Қанча?
Аҳроржон кўргазмага имо қилди, гапиролмади.
— Вой-ей! — яна юзига қичиқ табассум югурди
жувоннинг, — шугинага тилдан қолдингизми?! Ҳ а-ҳа-ҳа!.. Яхшиямки...
Латофат қош ини сузиб, ўнг кафтини ўнг юзига ёстиқ қилди, кўзларини ю мди, кейин жаранглаб кулганича бош ини чайқади. Унинг қилиқлари табиий, ўзига ярашган, айни пайтда йигит юрагини боғлаб қўядиган сеҳр-жодули эди! Ж озибадор жувон сийнабанднинг пулини ҳамон қаққайиб турган Аҳрорж оннинг қўлига тутқаздида, кула-кула чиқиб кетди. Дўкон остонасига борганда
бир нима демоқчидай бош и билан кескин ўгирилиб, (шунда елкаси билан битта тим қора сочлари тўлқинланиб кетди), орқага қаради. Аммо, йигитнинг қолини кўриб индамади.
Аҳроржон бемажол стулга ўтириб қолди. Бадани-
нинг қалтироғи босилмас, юраги тез-тез урарди. Пештахтадан минерал сув олиб ичди, юзини чайди. Хиёл ўзига келгач, оёқлари уни беихтиёр яна ичкарига омборхонага етаклади. Омборхона дим , сокин. Қоронғу бурчакда нимадир қитирлайди. «Сичқон пайдо бўлибди шекилли», хаёлидан «йилт» этиб ўтди Аҳроржоннинг.
Ш у пайт оёғи остида қалашиб ётган қартон қутилар уюми устида ётган оқ матога кўзи тушди. Эгилиб, кулига олди-ю , яна юраги ҳапқириб кетди: Латофат эски сийнабандини унутиб қолдирибди! Қ айноқ қондарҳол
миясига урган йигит қордек оппоқ, нафис тўрли сий набандни юзига яқинлаштирди. Сийнабанддан тонгдаги шабнамга чўмган лўппи атиргулнинг бениҳоя ингичка, аммо бошни айлантиргучи муаттар бўйи тараларди.. Ўзлигини унутган Аҳроржон сийнабандни юзларига босди,
сўнг уни мислсиз эҳтирос ила ўпа бошлади...
💥💥💥💥💥
Икки-уч кундан кейин дўконга кирган Латофат шу
кунлар ичида фақат уни кутиб яшаганини
дарров пайқади. Иигит олов теккан новдадек қовжираб, кўзлари киртайиб қолган эди.
— Уйқудан қолганмисиз?
Латофат шарақлаб кулди.
— Ухлаганим йўқ, — ростини айта қолди Аҳроржон.
— Нега? Келин ая қўймадими?
Аҳроржоннинг оғзи қуруқшаб, тили айланмади. Жим қолишди.
Совутгич — конденционер бир маромда вишиллаб
турарди. Бечора йигит уч кундан буён ороми йўқолганини, ҳеч нарса кўзига кўринмаётганини, ҳар соат, ҳар лаҳзада фақат Латофатни ўйлаётганини қайси тилбилан арз эта олсин?!
Айни пайтда чарсиллаб турадиган, «зўр» йигитлар
билан тенгма-тенг муомала қилиб ўрганган Латофат ҳам қишлоқи содда йигитнинг юраги вулқон каби қайнаб турганини сезди. Бу шаддод жувон ҳам негадир номаълум туйғу таъсирида ўнғайсизлана бошлади:
— Бир иш билан кирувдим, — деди у ниҳоят оҳиста.
Аҳроржон хўжайиннинг оғзидан чиққан амрни ба-
жаришга маҳтал қулдай унга термулди.
— Ҳалиги дорини ичиб, ўғлим анча тузук бўлиб
қолди. Сизга катга раҳмат, — овози негадир ўзгарди Латофатнинг, — лекин йўтали ўқгин-ўқгин қайталаниб турибди. Шунга аямдан сўрасам, кўкнори туйиб ютсин,
илгари биз боланинг йўтали қолмаса, шунақа қилардик, деяпти. Ш аҳарда кўкнори йўқ, қишлоғингизда топилмасмикин?
У илтижо билан Аҳроржонга қаради.
— Пулини қанча бўлса ҳам тўлайман.
Ш у топда Латофат кўкнор эмас, Аҳроржоннинг ж о-
нини сўраса ҳам у иккиланмас эди...
Кечқурун Аҳроржон онасига ёлғон ишлатди.
— Ая, катта хўжайинимизнинг қизчаси сурункали
йўтал бўлиб қолибди. Кўкнор эзиб бериш керакмиш. Бизда йўқми? Илтимос қилувди.
Ўғлининг ишлари юришиб кетаётганидан қувониб,
номозларда унинг «катта хўжайинларини» ҳам дуо
қилиб юрган она елиб-югуриб, бир чорсидан кўкнори топиб келди. Одатда ўзбек қишлоқларидаги хонадонларда илгарилари қишга албатта оз-м оз кўкнор ғамлаб қуйиларди. Зинҳор чекиш ёки ичиш эмас, балки «уйқусиз гўдакларга, бемор болаларга», дея сурташарди
бу заҳри қотилни. Кейинча гиёвандликка қарши ку-
раш кучайиб кетгач, одамлар кўкнорини хонадонларга экмай қўйдилар. Аммо олис тог қишлоқларида баъзан ғайриқонуний мақсад, кўпинча эса ш ифобахш дори олиш ниятида яширинча кўкнори экиб туришарди.
О з-м оз экилган кўкнорини қўни-қўшнилар бир-биридан сир тутишмас; йўтал-пўталга керак бўлиб қолганда кимда кўкнор борлигини ҳамқишлоқлар яхши билишарди.
80-йиллар охиридан бошлаб эса кўкнорини гиёван-
дларга сотиш мақсадида экиб парваришлайдиганлар ҳам чиқиб қолди. Булар асосан Россияга мева-сабзавот олиб бориб сотиш била машгул ёш йигитлар бўлиб, улар кўкноридан опиум (қора дори) ёки гиёвандлар эркалаб «қорахон» деб атайдиган гиёванд модда ажратиб олишар, уни турли усуллар билан олис
Шимолга етказиш ва мўмай пуллаш кўйида эдилар.
Пул топиш нинг бу йўли ўта хатарли эди. Арзимаган
тасодиф туфайли ҳам қўлга тушиб қамалиб кетиш хавфи бундайларнинг бошида доимо кўланка солиб турса-да, осон даромад орттириш иштиёқмандлари бари-бир топилиб турарди.
Аҳроржон Россияга туршак элтиб сотиб юрган пайтлари шериклари баъзан наша, «қорахон» ҳақида ran очишар, лекин у эътибор бермаган, бу қинғир соҳага қиё боқишга ҳам ўзида ройиш сезмаганди. Ҳозир ҳам онасидан бу бир чорси кўкнори кимдан чиққанини суриштириб ўтирмади.
— Топилдими... «ука!» — Яна хандон солиб дўконга
кирди Латофат. Ҳозиргина нурсиз ва совуқ туюлган
дўкон Аҳроржоннинг назарида жилваланиб кетди.
— Келинг... — деди у ва беихтиёр қизга қўл узатди.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев