Фақат футболга қизиққанингиз учун кўрдингизми. Унда кўрмабсиз. Яна бир кўринг! Бу сафар бошқача, атроф муҳитига эьтибор бериб кўринг. Юқ-юқ Бразилиясига эмас, ўша даврдаги эсиб турган ҳаёт шамолига. Бир пайтлар Пеледан хам машхур бўлган ватанпарвар ота, ватанпарварлар жамоаси, шунчаки Пеленинг кучли жамоада ўйнаб кетишини қизиқиб кузатаётган одамлар эмас, Бразилияни қашшоқлик ботқоғидан сал бўлса ҳам чиқиб кетишини ич-ичидан қумсаб кутиб турганлар жамоаси. Ўлар Пеледан хам олдин экран қаршисида Бразилиясини машхур булишини кутиб яшаган инсонлар эди. Пеледан ҳам шуни талаб қилди. Футбол ўйнамоқчимисан, мархамат мамлакатингни шон шарафини химоя қилсанг уйна булмаса биз хам сени иқтидорингга тупурдек деб айтади қуйиб берса. Йиғладим рости. Илгари яқинларим ҳинд киноларини куришса йиғларди, ғалати туюларди менга. Йиғласа бўларкан кинога ҳам. Ахир мажбур бўлди хаста отаси таваккал қилишга. Қарадики рўзғорда она устун. Чунки соғлом ва бақувват. Хаёт мажбур қилган. Хожатхона тозалашга ҳам қурби етмади отанинг. Аммо она севади эрини, хурмат-иззати жойида. Асл эркак иши юришмаса хам, яники "ўтириб" қолса ҳам ўзини камситилгандек ҳис қилади. Бир вақтлар машхур футболист, аёли хам уни стадионда куриб ёқтирган ва ўйин давомида бир умрга мажрух булиб бу дабдабали оламдан четлашган, энди эса юқчилик ва мажрухлик бир бўлиб уни ўз домига тортган. Мажбур бўлди Пелени хам шу ўчоққа ташлашга ота. Ё тоблансин ёки .... нафаси буғзига тиқилгани хам шундоққина фильмда кўринади. Аммо ота ўғлига бир мақсад "аввал ватан шарафини химоя қиласан, рўзғор кийин бўлаверади" деди.
Наимжон..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев