- деди аёл. – Келса,
кузда роса кезамиз ҳали.
Бирга томоша қиламиз.
Жуда гўзал бўлади куз.
Йўқ, фақат сариқдан иборат эмас кузнинг ранги.
Сариғи - юз турфа.
Қизғиши - минг хил.
Қирмизи – минг хил.
Жигарранг баргларни ҳам топасиз.
Қон бўлган жигардай...
Ўшанда ҳувуллаб қолади юрак. Сизни соғинаман ўшанда.
Ёнимда турсангиз ҳам сизни соғинаман.
Ёнимда туриб, олисларда бўлсангиз ҳам сизни соғинаман.
Ёнимда бўлмасангиз ҳам...”
Шундай деди бир аёл
баҳорнинг энг
гуллаган чоғида.
“Қачон айтган эди бу гапларни? – ўйлади эркак.
– У ҳозир қаерда?
Қачон кўрган эдим?
Яна учрашганмидик?
Нега уни соғинганим соғинган?
Ёнимда бўлмаса ҳам,
нега уни соғинаман?
Ёнимда эдими ё?
Ҳозир ҳам ёнимдами?
Ёнимда туриб, олисларга юрганмикан эҳтимол?..”
Тақдир чалкашиб кетган.
Куз эса худди ўша аёл айтгандай:
ҳатто жигарранг барглар ҳам бор.
Қон бўлган жигардай...
Усмон Азим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев