Предыдущая публикация
Бағри дили бўлса ҳамки, қон,
Қийнаса,дард, оғриса ҳам жон.
Ҳали келар, бахтга тўла он,
Сабр қилинг, бари ўтади,
Сизга жаннат эшик очади.
Тунлар бедор, ёрга жон ҳалак,
Гўзаллигин унутган малак.
Таҳсин айтар, коинот фалак,
Сабр қилинг, бари ўтади,
Сизга жаннат эшик очади.
Дуо билан ўтказар тунни,
Фарқин билмас тун билан кунни,
Айби фақат ўйлар бугунги
Сабр қилинг, бари ўтади,
Сизга жаннат эшик очади.
Метин бардош тошдайин қаттиқ,
Мунгли кўзи ёшга тўла лиқ.
Лек жилмаяр, юзлари иссиқ,
Сабр қилинг, бари ўтади,
Сизга жаннат эшик очади.
Ҳаста ёри шифо топса бас,
Унга бошқа нарса керакмас.
У фаришта оддий аёлмас
Сабр қилса бари ўтади,
Унга жаннат эшик очади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев