🩵 Роббим! Ёмғир билан ерни ювганингдек, афвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!
🪶 Бир киши Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига кириб, «Эй имом, ёмғир ёғмаяпти», деган эди, Ҳасан Басрий: «Истиғфор айт», дедилар.
Бошқа бир киши кириб, «Хотиним туғмаяпти», деган эди, унга ҳам «Истиғфор айт», дедилар.
Сўнгра учинчи киши кириб, камбағалман деб шикоятим қилган эди бор, унга ҳам «Истиғфор айт», дедилар.
Ўтирганлардан бири: «Эй имом, бизни ҳайрон қолдирдингиз. Ким кириб, сиздан ҳожатини сўраса, «Истиғфор айт», деяпсиз», деди. Ҳасан Басрий дедилар: «Сен Аллоҳнинг «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», дедим. «Шунда устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир», деган сўзларини ўқимаганмисан..?» 📜 (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
🌧 Ҳавода сузиб юрган ушбу кичик булутнинг вазнини билмаймиз. Лекин ҳисоб-китоблар унинг вазни 500 минг килограммдан ортиқ эканини кўрсатди. У жуда ҳам оғир, лекин бошимиз устида енгилгина сузиб бормоқда. Илмий ҳақиқат шуни таъкидлайдики, ўша оғир булут биз тасаввур қилгандан кўра анчагина кўп экан..
🪶 Роббимизнинг қудрати ила ҳар бир ёмғир қатралари ерга дона-дона тушмоқда. Бирон - бир томчиси бошқасига қўшилиб кетмайди, кейингиси аввалгисидан ва аввалгиси ҳам кейингисидан ўтолмайди. Бирор-бир томчи бошқа томчига тегиб аралашиб ҳам кетмайди.
Тафаккур қилиб кўринг-а, борди-ю осмондан тушаётган томчилар бирданига тушганида нима бўлар эди...⁉️ Одамларга зарар бўларди, экин ва ҳосилларни ҳалок қиларди.
Демакки, Аллоҳ таолонинг ёмғир қатраларидаги табири шу қадар пухта, шу қадар тартибли экан, бизнинг ишларимиздаги бошқаруви нақадар мукаммалдир!
❤️Камина ёмғирга ошиқман. Биласизми нега..⁉️
Дарҳақиқат, у Роббимиз ҳузурида келаяпти. Унинг ҳар бир томчиси мен учун муқаддас. Зеро, у Роббимнинг ҳузуридан Арши аълодан ташриф буюрган.
✔️ Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилиниши-ча: “Одатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғса, елкаларини очар, шунда ёмғир томчилари уларнинг муборак елкаларига тушар эди. Шунда улар: "Aлбатта, у яқинда Роббисининг ҳузурида эди" дер эдилар....
🔗
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев