Предыдущая публикация
Жоним оғриб, бўлиб бетоб,
Ўлим хаёл, олди шу тоб.
Ё Аллоҳим, Яратган Роб,
Болам учун асра мени!
Ажал елдай елар экан,
Баъзан зумда келар экан.
Банда ожиз қолар экан,
Болам учун асра мени!
Ўлсам менсиз улар нетар?,
Дардни раво кўрма етар.
Келтирмагин бевақт хатар,
Болам учун асра мени!
Олмай тургин шу жонимни,
Узиб қўйма ,рисқ,нонимни.
Бутун қилиб иймонимни,
Болам учун асра мени!
Юрагимни музлатмагин,
Бевақт ўлим узлатмагин.
Болаларим бўзлатмагин,
Улар учун асра мени!
Яна бир оз бергин имкон,
Асраб тургин омонат жон.
Рахм айла жон Художон,
Болам учун асра мени!
Узай гуноҳ қарзларимни,
Қилай савоб,фарзларимни.
Эшитиб сен арзларимни,
Шулар учун асра мени!
✍
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2