Кўксим ғамдан толдида.
Кўпдан кўнглим қолдида.
Дўст, душманнинг олдида.
Қўллаб тур эй Художон.
Мен ғўр ғўрнинг боласи.
Ёмғирдек кўз жоласи.
Мендайларнинг ноласи.
Қўллаб тур эй Художон.
Мендек манглай шўрларни.
Ғамгин ғариб ғўрларни.
Сийлаб тутиб тўрларни.
Қўллаб тур эй Художон.
Ёшим қирқдан зиёда.
Юриб келдим пиёда.
Тулпорли кўп дунёда.
Қўллаб тур эй Художон.
Ташвишлари кенг қулоч.
Ўттизда оқарди соч.
Илтимос қилиб илож.
Қўллаб тур эй Художон.
Биламан лой тандаман.
Беш кунга мехмондаман.
Сен яратган бандаман.
Қўллаб тур эй Художон.
Қалам тутдинг битдим байт.
Сендек сахий борми айт?
Бугун, эрта, хамма пайт.
Қўллаб тур эй Художон.
Кўп куттирма омадни.
Келишган қад қоматни.
Ғулом Ғулом Норматни.
Қўллаб тур эй Художон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев