- Кечаги кун учун қайғурма.
- Бугунги кун (муаммоси) билан машғул бўлма.
- Эртанги кун учун хавотир олма.
Аллоҳнинг Ўзи сенга кифоя!
Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Одамзотдан чўчима.
- Макридан ваҳима қилма.
- Хоинидан хавотир олма.
Чунки Аллоҳ сенинг нажоткорингдир!
Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Касалликдан ташвиш қилма.
- Қартайиб куч қувватсиз қолишдан ҳадиксирама.
- Ўлимдан қўрқув, ваҳима қилма.
Чунки Аллоҳ сенинг ҳимоячингдир!
Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Фақирликдан,
одамзотни хўрлашларидан ҳафа бўлма.
- Зарар етказишларидан ҳадиксирама.
Чунки Аллоҳ сенинг паноҳкорингдир!
Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Танқислик ва изтироб нелигин сезмассан.
- Заҳмат, ғам-ғусса нелигин билмассан.
- На қайғу на азоб ва на алам нима туймассан.
Чунки Аллоҳ сенинг суҳбатдошинг ва Унинг Ўзи сенга кифоя!
Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Яхши ният сени қуршаб олгай.
- Хавфсизлик сени қамраб олгай.
- Паноҳ сени ўз домига тортгай.
- Ғалаба сенга ёндашгай.
Аллоҳ сени саодатли этиб Ўз ҳифзига олгай!
Ҳамиша ёдингда тут
(Мен бандамнинг менга бўлган гумонидаман)...!
️Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга Етарлидир...»
(Талоқ сураси:3)
Тўрт ишни қилган одам тўрт нарсадан тўсилмайди:
1. ШУКР қилган ЗИЁДАликдан тўсилмайди.
2. ТАВБА қилган ҚАБУЛдан тўсилмайди.
3. ИСТИХОРА қилган ЯХШИЛИКдан тўсилмайди.
4. МАСЛАҲАТ қилган ТЎҒРИ ЙЎЛдан тўсилмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев