Муруватни фақатгина Хақдан кутгил.
Талпинма ДИЛ, раҳм этгил ўз эганга,
Фироғида адо қилма мени буткул!
Фидо бўлсанг, арзир эрса бўлгин фидо,
Муз юракдан меҳр истаб бўлма гадо!
Қадрингни бил, ғурурли бўл, эгма бошим,
Бир шахд этиб, бир ахд этиб, айт Алвидо !......
Ранж тутмагин ишқ дардини ютмагандан,
Ёр васлини тунлар бедор кутмагандан,
Юр, кетайлик йўлларимиз этиб айро,
Бизни Кўнгил кўчамиздан ўтмагандан!
Ношуд Кўнгил, торми энди сенга олам,
Кўр, иккимиз ҳато йўлга босдик қадам.
Ҳолингни кўр, тангадайин соғ еринг йўқ,
Чок тушибди минг еридан юракнинг ҳам.
Бизни боғлар ҳали гулга кирмоғи бор,
Кимдир биз деб жондан кечиб турмоғи бор.
Нима бўлсак, бўлдик энди КЎНГИЛгинам,
Омон бўлса бўлганлари бемехр ёр!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев