Предыдущая публикация
Сенга элтар йўллар бесас, бефараҳ,
Жонимни суғурур эрка юлдузлар.
Балки,
Сенга етиб боргунга қадар,
Совууб қолишим ҳам мумкин эҳтимол...
Билмам...
Қай йўсинда яшадим сенсиз,
Лаҳзалар умримни ютур ямламай.
Қай манзил изладим,
Қай макон топдим,
Ҳануууз юрагимда оғиир ўртаниш.
Уззукун қалбимда ётур тўлғониб,
Илондек чирмашган телба хаёллар.
Сенга элтар йўллар еттиётмиди,
Майсалар ингранар қадамларимдан...
Умримни совурур еллардек чошгоҳ,
Ҳанууз бахт музтар-ку, ҳаяллаганча.
Иҳраб юрагимда тўлишур жавзо,
Мен эса бораман кўнглим ховучлаб.
Сенга элтар йўллар
Осмондек олис,
Узууун моможоним калавасидай.
Аждарҳо домига тортгандай хатар,
Дардлар бор азизим, йўлларда дардлар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев