🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.
Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.
Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажариб, уни янада ривожлантирган бандаларга ишорат қилиб Ҳақ таоло бундай дейди: «Қаранг, кўринг, бандаларим Расулимнинг ойи бўлмиш шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, Мен ҳам уларни афв этдим».
⚪️ Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;
⚪️ Шаъбон ойида нафл рўзалар билан машғул бўлган мусулмонга Рамазоннинг енгил келиши;
⚪️ Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
🔗 Шаъбон ойи фазилати ва БАРОАТ кечаси ҳақида
🤲Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев