Предыдущая публикация
К Ў Н Г Л И М
Илоҳий май тўла майхона кўнглим,
Дашт-у саҳроларда сарсона кўнглим.
Дўстларим меҳрига бу жоним фидо,
Ағёрлар ҳолига ҳайрона кўнглим.
Ватаним сарҳадсиз, баланд тоғлари,
Оёғим ерда-ю осмона кўнглим.
Оллоҳим бандам деб қабул айлагин,
Сендирсан Акбарим, гирёна кўнглим.
Тахтимдан баланддир азиз жойнамоз,
Дилимда иймоним мастона кўнглим.
Ёнимда парвона сарвиқадлигим,
Забонлар тиғидан жайрона кўнглим.
Яхшилар пойига ташла поёндоз,
Жонни нисор этган остона кўнглим.
Мажнуним ўйлайман Боқийда не ҳол?
Лайлидек куйлаган девона кўнглим.
Олия, дилингни Оллоҳга бойла,
Ҳеч қачон бўлмагин вайрона кўнглим.
✍ Олия Равшанова
💦💦💦
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев