ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Бекобод-Гулистон” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Боёвут туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тожикистон Республикаси фуқароси бўлган, 1964 й.т. шахс ёнида 1 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, у мазкур наркотикни Қозоғистон Республикасига ўтказишни режалаштирган.
ДХХ матбуот хизмати хабар беришича, бу каби Республикамизда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 14 кг 734 гр. “опий” ва 3 кг 923 гр. “гашиш” моддалари мусодара қилинди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram👉 @SirdaryoSadosi
#Guliston #Yangiyer #Shirin #Boyovut #Mirzaobod #Oqoltin #Sardoba #Sayxunobod #Sirdaryo #Xovos
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1