Туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов, имом-хатиблар, нуронийлар ва намозхонлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими масжид кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишига доир фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Туман бош имоми Аминжон домла Исмоилов туманда масжидлар сони 6 та эканлигини айтиб ўтиб, 4 та масжид янги манзилда қайта қурилаётганини таъкидлаган.
"Мазкур янги масжид 2 қаватдан иборат бўлиб, бир вақтда 2 мингга яқин киши намоз ўқишига мўлжалланган бўлади. Лойиҳада назарда тутилганидек, аёллар намозхонаси, тахоратхона, автотураргоҳ мавжуд бўлади. Тадбир давомида имом-хатиблар томонидан ушбу масжид қурилиши тез фурсатда якунланиб, нaмозхонларга топширилишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди", — дейилада хабарда.
Аввалроқ, Сирдарё туманида 3 минг кишилик «Бахт» жоме масжидининг фойдаланишга топширилганлиги, унинг умумий кўриниши ҳақида хабарлар берилганди.
Telegram👉 @SirdaryoSadosi
#Guliston #Yangiyer #Shirin #Boyovut #Mirzaobod #Oqoltin #Sardoba #Sayxunobod #Sirdaryo #Xovos
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев