Бир куни Жаброил алайхиссалом Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам олдиларига кутилмаганда ранглари узгариб келди.
.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
- Сизга нима булди, рангингиз узгарган? - деб сурадилар.
.
Жаброил алайхиссалом дедилар:
- Эй Мухаммад, хозир мен Аллох таоло дузахнинг " ут ёкувчисига " ут ёкишни буюрган вактда сизнинг олдингизга келдим. " Жаханнам " хакдир, " Олов " хакдир, " Азоб " хакдир. Аллохнинг азоби каттикрокдир деб билган одам,улардан омонда булмагунча кузи кувонмаслиги керак.
Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
- Ё Жаброил,Жаханнамни " Сифатлаб " беринг, - дедилар.
Жаброил алайхиссалом:
- Ха албатта, Аллох жаханнамни яратганда Минг йил киздирилдики, Кизил булди. Яна Минг йил киздирилди,Ок булди. Яна Минг йил киздирилди, Коп кора булди. Бу коралик - коронгуликдир. Унинг иссиги учмайди,чуглари сунмайди.
- Сизни юборган Зотга касамки, агар ундан игна тешигидай тешик очилса,дунё ахли унинг иссиклигидан ёниб кетган буларди. Сизни хак билан юборган Зотга касамки, агар дузах ахли куйлакларидан бири Осмон ва Ер орасига осиб куйилганда эди, унинг сассиклигидан ва иссиклигидан бутун Ер ахолиси улиб кетган булур эди.
Агар Аллох Узининг Китобида зикр килинган бир кулоч дузах занжири тогнинг устига куйилса,у эриб кетади ва Ер етти булакка айрилади. Агар киши Магрибда жазоланса,Машрикда турган киши унга берилган Каттик азобдан ёнар эди. Унинг иси каттикдир. Кари жуда чукурдир,безаги темирдандир,ичкилиги йирингдир,кийимлари оловдан. Унинг 7 эшиги булиб, хар эшиги Аёллар ва Эркаклар учун булинган, - дедилар.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
- Унинг эшиклари бизнинг эшикларга ухшайдими? - деб сурадилар.
Жаброил алайхиссалом:
- Йук,лекин у очилган,улар паст ва баланддир. Бир эшик билан иккинчи эшик етмиш йиллик йулдир. Хар бир эшикнинг иссиклиги олдинги эшикдан етмиш баробар иссикдир.
- Аллохнинг душманлари у ерга олиб келинади. Эшик олдига етганларида уларни дузах ходимлари " Занжир ва Темир " арконларида кутиб олишади. Занжирни огизларидан киздирилиб,оркаларидан чикаради.
- Одамни шайтон билан бирга занжирда якинлаштиради,юзидан тортилади. Малоикалар темирдан булган таёклар билан уришади.
Хаммалари бу гамдан чикишни хохлаганларида у ерга кайтарилаверади. ( Хаж сураси, 22 оят ).
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам сурадилар:
- Бу эшикда турувчилар кимлар?
Жаброил алайхиссалом жавоб бердилар:
- Биринчи паст эшикда мунофик, дастурхон асхобларидан " Куфр " келтирганлар ва Фиръавн ахли туради.
Эшикнинг номи " Ховия " дир.
- Иккинчисида мушриклар туради.
Эшикнинг номи " Жахийм " дир.
- Учинчи эшикда " Куёшга сигинувчилар " туради.
Эшикнинг номи " Сакар " дир.
- Туртинчи эшикда Иблис,унга эргашганлар ва мажусийлар туради.
Эшикнинг номи " Лазо " дир.
- Бешинчи эшикда яхудийлар.
Унинг номи " Хутама " дир.
- Олтинчи эшикда насоролар.
Унинг номи " Саир " дир.
Кейин Жаброил алайхиссалом уялиб тухтадилар.
Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
- Еттинчисини хабарини бермайсизми? - деб сурадилар.
Шунда Жаброил алайхиссалом:
- Еттинчисида сизнинг умматингиздан " Катта " гунох килиб,кейин Товба килганлар туради.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хушларидан кетдилар. Жаброил алайхиссалом уларнинг бошларини хушларига келгунларича кукракларига куйиб турдилар.
У Зот соллаллоху алайхи васаллам узларига келиб:
- Ё Жаброил, мусибатим улуг булди, халифалигим каттиклашди,менинг умматимдан бирортаси дузахга кирадими? - дедилар.
Жаброил алайхиссалом:
- Ха,сизнинг умматингиздан гунохи кабира килганлари киради, - дедилар.
Кейин Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам йигладилар.
Жаброил алайхиссалом хам йигладилар.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уйларига кириб одамлардан беркиниб олдилар. Намозларида йигладилар, факат намозга чикардилар холос.
Учинчи куни олдиларига Абу Бакр розийаллоху анху келдилар ва уйга киришга изн сурадилар. Жавоб булмагач,бурчакда йиглаб туравердилар.
Сунг сахобалар келишди,киришга рухсат булмади. Сунг Фотима розийаллоху анхумога Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг одамлардан беркиниб олаётганларини билдиришди.
Фотима онамиз Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам олдиларига келиб:
- Ё Аллохнинг элчиси,мен кизингиз Фотимаман,киришга тусилиб турибман, - дедилар.
Анас розийаллоху анхудан ривоят килинган.
Имом Муслим ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2