Предыдущая публикация
Ҳижоб куни.
Муслима аёлларни бугунги
байрам билан табриклаймиз!
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
ИСЛОМ ҚИЗЛAРИ.
Ҳижоблари бошларида тож,
Иболидир босган излари.
Бугун дунё уларга муҳтож,
Бебаҳо дур Ислом қизлари.
Ёғиладир юзларидан нур,
Қуръон ўқиб бахтли ўзлари.
Ҳар онига айлайди шукур,
Ҳаётга нур Ислом қизлари.
Тилаклари иймондир фақат,
Ислом эрур айтар сўзлари.
Aллоҳ учун айлар ибодат,
Aжиб ғурур Ислом қизлари.
Бегонадир ёмон хаёллар,
Ерга боқар фақат кўзлари.
Гавҳар бўлса оддий аёллар,
Хазинадир Ислом қизлари!
🌺🌹🌺🌹🌺🌹❤️❤️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев