Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ислом 5 далил асосига қурилган. (Исломдан мурод иймон демакдир). Иймон сўзда ҳам, амалда ҳам бўлиши керак. Иймон кучаяди ва сусаяди».
Далили: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Иймонларини янада зиёда қилсинлар, деб уларга ҳидоятимизни зиёда қилдик» ва «Аллоҳ таоло ҳидоят топган кишиларнинг ҳидоятини зиёда қилди ва уларга тақво ато этди», -деб айтган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аллоҳни деб яхши кўриш ва Аллоҳни деб ёмон кўриш иймондандир» деган сўзлари ҳам иймоннинг мустаҳкамланиши ёки сусайишини англатади.
Ҳалифа Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Адийга бундай деб ёзган: «Албатта, иймоннинг ҳам ўз фарз ва амаллари, муайян чегаралари, бажарилиши лозим бўлган суннатлари мавжуддир. Демак, кимки буларга тўлиқ амал қилса, иймони мукаммал бўлади, кимки етарли риоя қилмаса, иймони суст бўлади. Агар умрим узоқ бўлса, сизларга билиб олишларингиз учун булар ҳақида бирма-бир баён қиларман, башарти вафот этсам, суҳбатингизга муштоқлигим йўқ».
Саҳоба Маоз: «Кел, биз билан бироз ўтир, иймон ҳақида суҳбатлашайлик!»-деганлар.
Ибн Умар айтганлар: “Банда кўнглига келган ҳар бир гуноҳ хавфи бор нарсани тарк этмагунча тақво ҳақиқатига ета олмайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом 5 далилдан иборат», -деганлар:
1. Калимаи шаҳодат (айтиш);
2. Намоз ўқиш;
3. Закот бериш;
4. Ҳаж қилиш (имкони бўлса);
5. Рамазон рўзасини тутиш;”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев