ҲИЖОБ ҲАҚИДА.
Ҳурматли ота-оналар агар қизингиз Аллоҳ учун Ҳижоб ўрамоқчи бўлса қарши чиқманг, унда Аллоҳга қарши чиққан бўласиз ахир...
Чунки Аллоҳ биринчи ҳижобни фарз қилган кейин эса намозни, кўрдингизми... Ҳижоб ҳам бир ибодат эканлигини.
Қизингиз бошқа қизларга охшаб мода учун ёки йигитлар учун рўмол ўрамоқчи эмас, Аллоҳ учун ўранмоқчи. Қуръонда Ҳижоб тўғрисида оятлар кўп, қизингиздан сўрасангиз, жони билан сизларга кўрсатади. Шунда ҳам рози бўлмасангиз кофирдан фарқингиз қолмабди.
Қизингиз рўмол ўраганида табриклаш ўрнига ҳижобини ечтирдингиз! Ҳижобни ечиш диндан қайтиш билан баробар эканлигини биласизми? Сиз Ҳижобидан норози бўлсангиз нима қилибди? Аллоҳ рози бўлишини унутингизми? Бу дунёни ўйлаб охиратингизни унутингиз, ҳали қабр уйингизга айланган кунида савол жавоблардан қандай ўтасиз.....қиёматдачи?
Қизингизни Ҳижобда кўриб ечтирдингиз, дўп попса қилиб шундай кучли, иродали қалбига қўрқув солдингиз, энди эса у Ҳижобдан қўрқиб қолди. Кўрдингизми нима қилиб қўйганингизни, исломни ҳуник кўрсатиб бўлдингиз ва ўзингизга гуноҳ ортириб олдингиз!
Эй Муслимам ота онангдан ранжима. Хар куни уларга дават қил, Ҳижоб фарзлигини, оятларини, ҳадисларини келтир. Аллоҳдан сўра ота-онангни қалбига шундай мехр берсинки, Ҳижоб ўрашинга рози бўлишсин. Аллоҳнинг раҳматига ноумид бўлма, гулим. Сени қалбинг ўраниб бўлган фақат авратинг қолди, шошил. Шунда ҳам ота онанг рози бўлишмас экан, сен Иброҳим алайҳиссаломни эсла, Аллоҳ учун отасига дават қилди тўғри йўлга кирсин дея, лек отаси рад этди. Шунга қарамай ўз кофир отасидан воскечди...
Гапларим хафа қилган бўлса узр сўрайман, шунчаки эслатиб қўйдим, ўзимга ҳам сизларга ҳам, чунки эслатиш бу менинг вазифам.
Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев