326-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Кармон чўнтагидан телефонини олиб, “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилди.
- Ало, “Тез ёрдамми?”
💞 💞 💞
Сардор ухлаб ётибди. Телефони тинмай жиринглаяпти. Уйқусираб босиб қўйди. Яна жиринглади. Яна босди. Яна жиринглади. Охири олди.
- Ало?
- Ассалому алайкум! Сардор қалайсиз? Янгиликлар бўйича қилаётгандим. Сайтим бор эди. Камрон Воҳидовни хотини сирка ичгани ростми? Нима дея оласиз? – деди бир йигит.
Сардор ўрнидан сакраб турди.
- Нима?
- Сизнинг ҳали хабарингиз ҳам йўқми? Ҳамма жойда ёзяпти-ку, - деди ҳалиги йигит.
- Хабарим бор. Ёзмай туринг. Бафуржа айтишга тайёргарлик кўряпман, бўпти...
Алоқани узди.
- Уф-ф-ф! Нима бўлди, а, буларга? Тавбаааа?
Сардор телефонидан интернетга кирди. Хабарларни овоз чиқариб ўқиди:
- “Тележурналист ва бошловчи Камрон Воҳидовнинг аёли тунда оғир аҳволда шифохонага келтирилган. Аёл сирка ичиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани айтилмоқда...”
- Оббо! Нима бўлсаям тирик бўлсин, энди...
Сардор ўрнидан турди:
- Шифохонага, Камрон аканинг ёнига бормасам бўлмайди, шекилли... Али акадан сўрай-чи?
Сардор Алига қўнғироқ қилди.
💞 💞 💞
Лазокат эфирини якунлаяпти. Али ён хонада уни кутиб, кузатиб турибди. Юзи, бир кўзи кўкарган. Рўмолча билан босиб ўтирибди.Телефони жиринглади: Сардор! Али “Эфирдаман” деб смс юборди ва телефонини овозсиз қилди.
- Ниҳоят, сиз кутган онлар яқишлашяпти, - жонли эфирда гапирарди Лазокат. - Севимли бошловчингиз Али Мансуровнинг соҳир овозини саноқли дақиқалардан сўнг тинглаш бахтига муяссар бўласиз. Сиз билан Лазокат Салимова бўлди, биздан узоқлашманг. Али Мансуров ва сизни биргина тарона ажратиб турибди, марҳамат!
Тарона янгради. Лазокат “наушник”ни ечиб, ўрнидан турди. Хонага Али кирди. Лазокат унинг рўмолча босилган юзига қараб ҳайрон бўлди. Али юзини кўрсатди. Лазокатнинг кўзлари катта-катта бўлди. Али шу ҳолида эфирга ўтириб, “наушник”ни тақди.
💞 💞 💞
Студияда Чарос ҳам жонли эфирда янгиликларни олиб боряпти.
- Бу сизларга етказмоқчи бўлган сўнгги хабаримиз эди. Хайр, саломат бўлинг!
Чарос 2-3 сония табассум қилиб турди. Режиссёрнинг овози эшитилди:
- Стоп! Ҳаммага раҳмат! Молодес, Чарос!
- Вой Худога шукр, тугади! Умримда биринчи марта бир ўзим жони эфир обордим. Қалтираб ўлдим... – деди Чарос юзини қўллари билан елпирган.
- Яхши обординг, баракалла! – деди режиссёр.
- Камрон акамни ўрни билинди.
- Энди Камрон билан боғланиш керак. Яхшимикан, аҳволлари?
- Боғланаман... - Чарос студиядан чиқиб, микрофонини еча бошлди.
💞 💞 💞
Камрон шифокорнинг олдида ўтирибди. Шифокор гапиряпти:
- Аёлингизнинг аҳволи ҳозир яхши. Ошқозонини ювдик. Жароҳат чуқур эмас, бахтига сирка сув қўшилган, кам фоизли, жуда кучсиз бўлган. Менимча, уйда сомса билан қўшиб истеъмол қиладиган сирка бўлган. Агар сув қўшилмаган бўлса, оқибати ёмон бўларди.
327-қисм
- Худога шукр.
- Икки-уч кун ётса, кейин жавоб берамиз.
- Хўп, раҳмат дўхтир.
Камрон ўрнидан туриб шифокорнинг хонасидан чиқди. Каридорда уни милиционер қарши олди:
- Ассалому алайкум. Кечирасиз...
- Яхшимисиз? Ассалому алайкум.
- Аёлингизнинг иши бўйича келгандим. Бир-иккита саволларим бор эди, сизга...
- Хўп...
💞 💞 💞
Азим у ёқдан, бу ёққа асабий юрибди. Телефонига қаради. Янгиликларни кўрди. “Google”га Али Мансуров деб ҳам ёзди. Янгилик чиқмади. Кейин телефон қилди:
- Ало? Кеча нима бўлди?
- Бўлди, ака! – деди йигит киши.
- Нима бўлди?
- Айтганингиз бўлди. Ҳақини олди.
- Жим-житку, - деди Азим.
- Ўзингиз ими-жимида бўлсин, дедингиз-ку.
- Ўзи айтганимни бажардиларингми ё қилмаган ишларинг учун пул тўладимми, мен?
- Нима деяпсиз, ака? Айтганингиздан ҳам зиёда бўлди. Қимирламай ётгандир? Ўлиб қолмаган бўлса...
- Ўлса, интернет портларди! – деди Азим асабийлашиб. - Али Мансуровни пашша чақди деган хабар ҳам йўқ-ку.
- Бирор шифохонада ётгандир? Юзи дабдала бўлган. Таниб олишаёлмаётгандир?
- Алдамаётган бўлсанг бўлди.
- Бирор марта алдаганманми, ака? – норози бўлди йигит.
- Бўпти..
💞 💞 💞
Жамолов ҳужжатларни кўриб ўтирибди. Эшик тақиллаб, Нигора кириб келди:
- Мумкинми? Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Келинг. Мумкин...
- Чақиргандингиз...
- Келинг, ўтиринг, - деди Жамолов.
Нигора Жамоловни рўпарасига келиб ўтирди.
- Яхши келдингизми? Ишларингиз яхшими? Нима янгиликлар?
- Тинч. Ойлик тушгандан пулимнинг ҳаммасини тарқатдим. Энди қолганларни беришим керак... - Нигоранинг овози титради.
- Биз аризангиз бўйича иш бошладик. Худо хоҳласа, хаккерларни ушласак, пулингизни қайтаришади.
Нигоранинг кўзлари порлаб кетди:
- Ростданми?
- Ҳа. Ҳалиги... пулни нақд қилиб берадиган опангиз бориди-ку. Исми нима эди?
- Зебо.
Жамолов “блакнот”и четига “Зебо” деб ёзиб қўйди.
- Ишлаяптими, ўша?
- Ҳа...
- Сиз қаерда ишлайман, дедингиз?
- Нашриётда...
- Жуда яхши... Қайси нашриёт эди?
Нигора тушунтира бошлади.
💞 💞 💞
Телевидениенинг ошхонаси. Камрон ва Чарос ўтирибди. Камрон бир аҳволда. Ёнида костюми, галстуги турибди. Сочлари тўзиган, ёқалари қийшайган.
- Эфир яхши ўтган бўлса, бўлди. Шундан хавотирда эдим, - деди Камрон.
- Режиссёр яхши деди-ку. Ўғлингиз қаерда?
- Кечаси қайнонам олиб кетганди, шифохонадан.
- Ўғлингиз қўрқиб қолмадими?
- Ухлаб ётганди, билмади ҳеч нарсани.
- Кўйлагингизнинг ёқаси қийшайибди... - Чарос тўғирлаган бўлди.
328-қисм
Камрон унга ғалати қаради:
- Кечаси билан шу кийимда юрдим, шу кийимда ўриндиқда ухладим. Бир аҳволдаманми?
- Сочларингиз ҳам тўзиб кетибди... - Чарос Камроннинг сочини ҳам тўғирлаган бўлди. Камрон унга тикилиб қолди. Чарос уялиб кетди.
- Шу ҳафта янги лойиҳани ҳам съёмка қилишимиз керак эди. Али билан бир студияда репитиция қилиб олишимиз керак. Эслатинг.
- Хўп.
💞 💞 💞
Али ва Лазокат ошхонада ўтирибди. Кофе ичиб, печенье ейишяпти. Али уялинқираб сўради:
- Аҳволингиз яхшими? Бола яхшими?
Лазокат ҳам бошини эгиб гапирди:
- Яхши. Укол бошладим. Ётишим керак эди, аммо эфирни ташлаб кетиб бўлмаса...
- Эҳтиёт бўлинг...
- Мени қўйинг, ўзингиздан гапиринг. Нега бу бежалиб юрибсиз?
Али кулди:
- Кеча тўйдан қайтишимда 3-4таси уриб кетди. Менимча, мени кимгадир ўхшатишди. Адашишди.
- Адашишди, деб ўтирасизми? Ички ишларга ёзиб беринг. Шаҳар бедарвозами?
- Э-э-э, соппа-соғман-ку, ҳеч нарса қилмади-ку. Юзимдаги кўкаришлар кетади бир ҳафтада.
- Барибирам бериш керак. Нега дуч келган одамни уриб кетаверишадими?
- Ички ишлар ҳам ҳар куни терговга чақиради, вақтим кетади. Ундан кўра тинч ўтирай деяпман-да.
Шу пайт Алининг телефони жиринглади. “Сардор” деган ёзув чиқди.
- Э-э-э, Сардор эфиргачаям телефон қилганди. Унутибман. Ало?
- Ало, ассалому алайкум, Али ака? Телефон қилмайсиз-ей, Камрон акани эшитдингизми?
- Нима қилибди, Камронга? – қўрқиб кетди Али.
- Кеннайим сирка ичиб қўйибди, бутун интернетда ёзиб ётишибди-ю, кирмадингизми?
- Йўқ, яхши эканми?
- Шунга шифохонага ўтамизми, дегандим-да.
- Ўтамиз, Лазокат иккаламиз чиқамиз, телефонлашамиз яна, бўпти.
Али алоқани узиб, Лазокатга қаради:
- Камроннинг аёли сирка ичиб қўйибди, кетдик.
- Нима? Вой ўлмасам... Яхши эканми? – қўрқиб кетди Лазокат.
- Билмадим, телефонлашамиз, йўлда.
Иккаласи ўрнидан туришди.
💞 💞 💞
Жамшид хонасида ўтирибди. Сейфидан табиб берган дорисини чиқарди. Учта чашка тайёрлаб, электр чойнакдан сув қўйди. Доридан четдаги чашкага бир томчи томчилатди. Кўнгли бўлмай, яна битта томчилатди. Кейин телефонини олиб, Лазокатга телефон қилди.
- Ало?
- Ассалому алайкум, Жамшид ака?
- Ва алайкум. Яхшимисиз, Лазокат? Эфир яхши ўтдими?
- Ҳа, яхши ўтди, Худога шукр.
- Али-чи, Али келдими?
💞 💞 💞
Алининг машинасида Али ва Лазокат кетяпти. Лазокат телефонда гаплашяпти.
- Келди, Али. Эфири ҳам ўтди. Зўр ўтди.
- Яхши. Хурсандман, - деди Жамшид.
- Раҳмат.
- Эфир яхши ўтганини бир нишонлайлик, бўлмаса. Хонамга Али билан келинг, кофе билан меҳмон қилай...
329-қисм
- Зўр-ку. Эртага кирсак бўлмайдими, Жамшид ака? – деди Лазокат. - Ҳозир йўлда эдик. Бошловчи Камроннинг аёли шифохонага тушиб қолибди. Шундан хабар олгани кетаётгандик.
- Майли. Бўлмаса, эртага кутаман.
- Бўпти.
Лазокат алоқани узди:
- Бўлим муҳарриримиз қуёш қаёқдан чиқиб, хонасига кофехўрликки таклиф қилди.
- Инсоф киргани рост бўлсин. Тақдирга тан бергандир-да! – деди Али.
- Тақдирга тан берсаям, сизга тан бермайди. Эҳтиёт бўлинг.
💞 💞 💞
Жамшиднинг хонаси. Жамшид олдидаги учта чашкага қараб хаёл суриб ўтирибди.
- Бугун қутулиб қолдинг, Али. Эртага келасан яна. Ҳар куни келасан-ку, энди... Лекин ҳар куни кела олмай қоласан, овозсиз радиобошловчи - ҳеч ким!
Жамшид ўзига ўзи мамнун жилмайди.
💞 💞 💞
Шифохона каридорида Саодат хола ўтирибди. Хомуш. Зинадан қўлида пакет билан Камрон келди. Камронни кўриб Саодат хола ўрнидан турди.
- Ассалому алайкум. Яхшимисиз, ойи? Қачон келдингиз?
- Ва алайкум ассалом. Ярим соатча бўлди. Маликанинг олдига кириб чиқдим.
- Яхшими? – деди Камрон.
- Отдай. Асабларим ўйнаб кетди, - деди Саодат хола. - Кечиринг, Камронжон, уни нима жин уряпти, билмайман. Тарбия беришда хато қилдимми?
- Нега унақа дейсиз, ойи?
- Сирка кучли бўлса, нима бўларди? Ўлиб-нетиб қолса нима бўларди? Қилғилиқни у қилган, биз адо бўлган. Шуни ўйламайди, у... – Саодат холанинг кўзлари ёшланди.
- Сиқилманг, ойи. Тушунтирамиз ҳали. Психологга олиб бораман. Шу пайтгача эсимга келмабди, - деди Камрон.
Шу пайт Саодат холанинг телефони жиринглади.
- Ало?
- Ассалому алайкум, хола. Яхшимисиз? – деди Раъно.
- Раъно қизим, сизми?
- Ҳа, мен.
- Волайкум. Яхшимисан, қизим?
- Хола, Малика кечадан буён сира телефонимни кўтармаяпти. Яхшимикан? Хавотир оляпман.
Саодат холанинг овози титради:
- Ҳалиги... Малика кеча сирка ичиб қўйибди.
- Нима? Вой... Яхшими? Қаерда?
- Шифохонада.
- Эй Худо...
Саодат хола йиғлади.
💞 💞 💞
Жамолов ва ёрдамчи ходими Зарипов ўтирибди. Жамолов унга тайинлаяпти:
- Мана шу нашриётни топасан. Ўзингни таништириб, бошлиғи билан гаплашасан. Ишга кирган киши бўласан. Бу ёғи ҳаммаси табиий бўлсин. Ўша Зебо деган аёл билан танишасан. У сенга қармоқ ташлаши тайин.
- Ташламаса-чи?
- Ташламаса, сен ташлайсан. Гарангсиб бориб, “Сиз пулни нақд қили берган экансиз-а?” десанг, бўлди.
- Нашриёт бошлиғига рост маълумотларни айтаман-а?
- Ҳа. Ички ишларда ишлашингни, фирибгарни ушлашимиз учун далил кераклигини...
- Шерлок Хомс бўлиб кетаман-ов, - кулди Зарипов.
330-қисм
- Ҳаммаси сенинг маҳоратингга боғлиқ, масъулиятни ҳис қиляпсан-а? – деди Жамолов. - Боргандан Зебо билан танишма. Беэътибор бўл. У жуда пихини ёрган аёл. Сезиб қолиши мумкин. Иложи бўлса, ўзи сенга гапирмагунча гапирма.
- Хўп. Қачондан бораман, нашриётга ишга?
- Хоҳласанг, ҳозир бор. Ўзим борардим-у, Зебони аввал ҳам тергов қилганман-да. Танийди, мени, - деди Жамолов.
- Йўғ-е. Бўпти, мен бугун бораман унда.
💞 💞 💞
Шифохона ҳовлисида Камрон, Али, Сардор, Лазокат ўтирибди.
- Ортда қолгани рост бўлсин. Яхши бўлиб кетади.
- Худо хоҳласа...
- Ҳаммаси яхши экан, демак, иш ҳақида гаплашсак бўлади, - деди Сардор. - Бугун тўйга кимлар боради? Али акам бу ҳолда боролмайди. Камрон ака сиз-чи?
- Мен бораман, Малика яхши. Боя ишга ҳам бориб келдим, - деди Камрон.
- Мен ростдан ҳам бу кўкарган башарам билан боролмайман, - деди Али.
- Лазокат тўғри айтибди, урганларнинг устидан ёзиб беришингиз керак, эди, - деди Камрон.
- Нима деб ёзиб бераман? На машинасига қарадим, на уларнинг юзини эслаб қолдим. Терговма тергов юраманми, кейин...
- Мен ҳам терговма тергов юраман, шекилли. Милиция келди... – деди Камрон.
- Ҳа, ўз жонига қасд қилиш бўлганида текширишади. Аёлингиз даъвойим йўқ деб ёзиб берса, бўлди. Қутуласиз, - деди Лазокат.
- Терговчи ҳам шундай деди, - маъқуллади Камрон.
- Сиқилма, дўстим. Ҳаммаси яхши бўлади, - тасалли берди Али.
- Малика ғазабда эди. Даъво қилиши мумкин, - деди Камрон.
Ҳаммаси Камронга ҳайрат билан қарайди.
💞 💞 💞
Раъно телевизор кўриб ўтирибди. Телефонини олиб, Маликага телефон қилди:
- Ало? Малика?
- Ало... – деди инграб Малика.
- Ўзингмисан? Хайрият, телефонингни олдинг.
- Ҳа, энди олиб келиб беришди, телефонимни, - деди Малика.
- Соғлиғинг яхшими? Нималар қилиб юрибсан, одамнинг юрагини ёриб...
- Э-э-э, айтдим-ку, яшагим келмаяпти, деб...
- Жиннимисан, ўлсанг, ўлиб кетаверасан. Болангни ўйла ҳеч бўлмаса... – койиди Раъно.
- Энди ўйлаяпман. Жоним кўзимга кўринди...
- Камрон аканг нима деди? Кўзи очилдими?
💞 💞 💞
Малика палатади бир аёл билан ётибди. Раъно билан телефонда гаплашяпти.
- Очилгандур-да. Ўзи олиб келди-ку, шифохонага, - деди Малика.
- Нега бундай қилдинг, деб сўрамадими?
- Йўқ, гаплашмадик, тузукли.
- Қўрқиб кетгандур, - деди Раъно.
- Ҳа, қўрқди. Энг даҳшати-чи? Милиция келди. Мен билан ҳам, Камрон акам билан ҳам гаплашди. Менга нима деди де?
331-қисм
- Нима деди? – қизиқиб сўради Раъно.
- Агар эрингиз туфайли шу жонингизга қасд қилган бўлсангиз ҳам яшириб ўтирманг. Айтинг. Эрингизни жазога тортамиз деди. Ҳали мен билан суҳбатлашгани психолог ҳам олиб келармуш.
- Вай, Малика, эрингни қамаб қўйишмасмикан?
- Мен айтсам, қамаб қўйишаркан. Шунгаа-а-а... Камрон акамга шарт қўймоқчиман...
- Шарт?
- Ҳа... Шартимни қабул қилса, қолади, қабул қилмаса... қамалади!
- Унақа демагин. Эринг у. Сал раҳм қил.
- Шу пайтгача у менга раҳм қилмади. Менам раҳм қилмайман, - деди тишланиб Малика.
- Хўп, нима деб шарт қўясан?
- Ўша Лазокатдан кечсангиз, қаматмайман, дейман. Кечмаса, қамалади. Қамалса ҳамма нарсасидан айрилади.
- Малика, ошириб юборяпсан. Ўзингга шундай туюлмаяптими? – деди Лазокат.
- Бошқа йўлим борми, Раъно? Бошқа йўл қолдирдими, менга? Битта яхши вазият бўляпти, нега фойдаланмай...
- Барибир ўйлаб кўр. Менимча, ошириб юборяпсан.
- Раъно, ичинг куйяптими? Менда эримнинг ўйнашидан қутулиш варианти пайдо бўлгани сенга алам қиляптими? – деди Малика алам билан.
- Нималар деяпсан, Мали? Ўйлаб гапиряпсанми? Томинг кетиб қолибди, сени! Тавба...
Раъно алоқани узди. Малика телефонига қараб тўнғиллади:
- Ўчириб қўйдими? Алам қилиб ўл!
Маликанинг палатадоши, ёши каттароқ аёл гапга аралашди:
- Дугонангиз тўғри айтди. Эрингизга шарт қўйманг. Бу билан яхшиликка эришмайсиз? Эрингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Эрингиз сизни қаматаман, деса сиз кейинчалик унга меҳр бериб яшармидингиз?
- Хола, ҳаётимни билмайсиз-ку. Ҳаётим дўзах.
- Йўғ-е? Эрингиз алкашми?
- Йў-ў-ўқ, журналист.
- Ичиб келиб, калтаклайдими? – сўради аёл.
- Йўқ.
- Рўзғорни сизнинг бўйнингизга ташлаб қўйганми?
- Йўқ.
- Ҳар куни бўлар-бўлмасга сўкадими?
- Йўқ.
- Бўлмаса, сиз жаннатда яшаётган экансиз. Нима учун дўзах деяпсиз?
- Эримнинг ўйнаши бор? – деди Малика энг зўр сабабни топгандек.
- Бирга тутиб олдингизми?
- Йўқ.
- Сизга кўрсатиб, шу ўйнашим, сендан кечиб унга уйланаман дедими?
- Йўқ.
- Ўйнашини уйга олиб келиб сизга кў з-кўз қилдими?
- Йўқ...
- Унда хафа бўлманг-у, сиз ношукр аёл экансиз, - деди аёл. - Мен сизга насиҳат қиладиган даражада кампир эмасман. Лекин шунчаки, сиздан бир-иккита кўйлак олдин йиртган, ҳаётни кўрган одам сифатига айтаман. Оддий мисол айтаман. Синглимнинг эри иккита фарзанди туғилганидан кейин автоҳалокатга учради. Тўшакка михланиб қолган. Ўн йил бўлди. Синглим ҳам шу эрига қарайди, ҳам болаларини катта қиляпти, ҳам... бозорда нарса сотиб рўзғор қилади.
332-қисм
Маликага палатадош аёл куйиниб гапирарди:
- Эрта тонгдан деҳқон бозорга бориб нарса олади. Уйига югуриб келиб, болаларини мактабга юборади. Кейин ўша олган нарсаларини уйига яқин бекат олдида сотади. Тушликка югуриб келиб, эрининг, болаларининг қорнини тўйдириб кетади. Шунча хизмат етмагандек, қайнонаси, қайнопалари келиб, “Эрингга яхши қарамаяпсан”, деб маломат қилади. Яна бир мисол. Ён қўшним бор. Эри алкаш. Тўртта боласи бор. Ҳар куни ичади, ҳар куни жанжал. Аёл бировларнинг уйини тозалаб топиб келган пулини ҳам тортиб олиб, ичмоқчи бўлади. Пул бермадинг, деб уради хотинини. Лекин шу аёлам тўртта боласи отасиз ўсмаслиги учун чидаб яшаяпти. Сиз нимага чидолмаяпсиз?
Маликанинг боши эгилиб қолди.
💞 💞 💞
Зилола уйни пилесос қиляпти. Орада тўхтаб ўйланиб қолди. Алини ўйлади. Ўзига ўзи гапирди:
- Фотиҳамиз бўлай деб турган бўлса ҳам бир телефон қилай демайди-я. Бир марта уйлангани учун хижолат бўлса керак. Ҳа... мен турмушга чиқмаганман, у киши эса бир уйланган. Барибир олдимда хижолат бўлади-да. Бугундан ишга чиққан бўлса керак, уйда ҳам ҳеч ким йўқдир? - Зилола пилесос қилишда давом этди. Ўзига ўзи хурсанд бўлди: - Тавба, опам иккаламиз бирдан тўй бўлиб кетамиз шекилли. Ойим хурсанд бўларкан... Гап-сўзлардан қутиладиган бўлдила...
💞 💞 💞
Гули кайфиятсиз ётибди. Эшикдан телефонда гаплашиб Васила опа кириб келди.
- Менам ҳовлидаги ишларни қилиб юргандим-да. Яхши Гули. Бир нималарни ўргатдим бунга, келсангиз ҳайрон қоласиз.
Васила опа Гулининг олдига келди ва “Али” деди. Телефонининг овозини баландлатди:
- Гулининг олдига келдим, эшитяпти.
- Қоракўзим, салом. Қалайсан? Нималарни ўргандинг? Сенинг ёнингга етолмаяпман. Бугундан ишга чиқдим. Кечга сени бориб кўриб келсаммикан? Тўйга бормайман.
- Али, шунча йўлга овора бўлманг, Гули яхши, - деди Васида опа.
- Ўзим ҳам бироз ўйланиб турибман. Бошимни шкафга уриб олгандим, юзим кўкариб кетди. Гули кўрса қўрқиб кетади. Шунга бормай турсамми...
- Овора бўлманг, деяпман-ку.
💞 💞 💞
Али уйида. Каридордаги ойнага қараб, кўкарган юзига қараб телефонда гаплашяпти.
- Бўлмаса, юзимнинг кўкариши сал қайтсин, кейин бораман. Ҳозир борсам, хавотирга қўяман, сизларни.
- Майли, раҳмат шунчасига ҳам, - деди Васила опа.
- Қаро кўзим, қачон овозингни эшитамиз энди?
Васила опанинг овози титраб кетди:
- Аста-секин ўзгаряпти. Гапириб қолар.
- Ҳа, ҳали гапиради. Аввалгидек, безор ҳам бўламиз, гапидан.
- Шу...
- Майли, ойи. Яхши ўтиринг, - хайрлашди Али.
- Хўп, Али. Раҳмат. Соғ бўлинг.
Алоқа узилди. Али телефонини қўйиб, яна юзига қаради.
333-қисм
- Юзимнинг кўкарган жойлари янаям қорайиб, ёмон бўлиб кетяпти-ю, - деди Али. - Бу юз билан бир ҳафтача тўйга чиқолмайман. Зилоланинг иш ҳақини беришим керак. Яхши бозорлик қилиб Гулини бориб кўришим, онасининг қўлига бир-икки сўм бериб келишим керак. Пулим эса... жуда кам... Уф-ф-ф!
Али ётоқхона томон юрди. Каравотига бориб чўзилди. Ўйланди.
- Қафасдаги одамга ўхшайман. Бир қадам ҳеч қаёққа ташлай олмайман. На Гули томон юра оламан, на... болам томон... на ишлай оламан... Нега бу аҳволга тушдим? Энди бу ёғига нима қиламан? Болам учун Лазокатга уйланишим керакми? Гули-чи? Уф-ф-ф!
💞 💞 💞
Лазокат уйида қорини ушлаб-ушлаб, юзи буришиб кийиняпти. Зилола эса кийинган, тайёр.
- Опа, сизга юриш мумкин эмас. Кун бўйи юриб келдингиз. Ҳеч бўлмаса энди юрманг, ётинг. Тўйга борманг. Дўхтир ёт, деган-ку.
- Тўйга бормасам бўлмайди, Али ҳам боролмайди.
Зилола қўрқиб кетди:
- Нега Али ака боролмайди?
- Кеча кечаси уни калтаклаб кетишган.
- Нима? Ким калтаклабди? Нега калтаклабди? – ҳайрон бўлиб сўради Зилола.
- Билмадим. Сочимни турмаклаб қўясанми? Тўйбоп қилиб...
- Опа, мен сизга тўйга борманг, дедим. Борманг. Мен кетдим, - Зилола шошиб чиқиб кета бошлади.
Лазокат ҳайрон бўлди:
- Қаёққа?
- Тўйга борманг, гаплашамиз. Кечга уколингизни қилишга келаман.
Зилола чиқиб кетди. Лазокат анқайиб қолди.
💞 💞 💞
Нигора компьютерда ишлаб ўтирибди. Терговчи Зарипов кириб келди:
- Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Келинг.
- Менга шу хонада ўтирасиз, дейишди. Кўриб кетай дегандим, - деди Зарипов атрофга синчков қараб.
Нигора ҳайрон бўлди:
- Бизга ишга келдингизми?
- Ҳа... Эртадан иш бошлайман. Бугун шунчаки кирдим, кеч бўлсаям...
- Сизни Гулининг ўрнига ишга олишдими?
- Гули?
- Ҳа, Гули касал, тузалиши қийин бўляпти. Шунинг ўрнига олишган бўлса керак...
- Кимнинг ўрнигалигини билмайман. Ишқилиб шу хонада ўтирасиз, дейишди.
Нигора ёнидаги Гули ўтирган столни кўрсатди:
- Мана, мана бу ерда ўтирасиз.
- Раҳмат.
Зарипов келиб ўтирди ва атрофга яна бир қур назар солди.
💞 💞 💞
Алининг эшиги жиринглади. Али очиб ҳайрон бўлди. Зилола эшик очилганидан югуриб келиб, Алини қучоқлаб олди. Али баттар довдираб қолди.
- Қўрқиб кетдим... Нима бўлди? Ҳеч нарса қилмадими? - деди Зилола.
Зилола Алининг кўкариб ётган юзига ачиниб қараб, қўли билан силарди.
Али эса....
334-қисм
Али эса Зилоланинг қилиқларидан шокда. Секин ўзини тортди:
- Йўқ. Яхшиман.
- Нега ҳайрон бўласиз? Хавотир олдим. Бўлажак рафиқангиз сифатида бунга ҳаққим бор-ку.
Зилола шундай деб ошхона томон кетди. Али анқайиб қолди.
💞 💞 💞
Дилором опа чучвара тугиб ўтирибди. Кайфият яхши. Ичда ўйлади:
- Мен ўзимча тўй бошлабман-у, Василахонга айтмабман-ку. Қулоғига теккизиб қўяй. Бировлардан эшитиб, хафа бўлиб юрмасин, яна.
Дилором опа ўрнидан туриб, зарядкада турган телефонини олди. Василага телефон қилди.
- Ало, Василахон?
- Ассалому алайкум, Дилором опа, яхшимисиз? Қуда ҳам яхшими? Ўзингиз, Али яхшими? Чет элдагилар ҳам тинчми?
- Ва алайкум ассалом. Яхшимиз ҳаммамиз шукр. Ўзлариз яхшими? Гули ҳам тузукми?
- Ҳа, шукр, аста-секин тузаляпти.
- Илоҳим тузалсин, тузалсин. Яхши ўтирибсизларми?
- Ҳа, шукр.
- Бир ўтаман деб менам ўтолмайман сира, - деди Дилором опа. -Ширин ташвишлар билан бўлиб қолдим-да. Тўй бошлаймиз деб турибмиз...
💞 💞 💞
Гулини деворга суяб ўтқизиб қўйишган. Васила унинг оғзига овқат соляпти. Телефонининг овози баланд. Ўзи телефонда Дилором билан гаплашяпти.
- Йўғ-е, чет элдагилар келишяптими? Неварангизга тўй қиласизми?
- Йўға, неварам ҳали жуда кичкина. Алининг бошини иккита қилсакми, деяпмиз. Олдингиздан ўтай дедим.
Васила кўзлари катта-катта бўлиб, Гулига қаради. Гули оғзидаги овқати билан қотиб қолди.
- Ўзингиз ҳам “Гулини олиб кетай, Али ҳам тинч яшасин, бахтли яшасин”, дегандингиз. Жуда тушунган инсонсиз-да, Василахон. Илоҳим, Гулига ҳам Аллоҳим комил шифо бериб кўрмагандек бўлиб кетсин.
Васила ҳеч нарса деёлмади. Гулининг оғзига тутиб турган қошиғи қўлидан тушиб кетди. Гулининг кўзлари ёшга тўлди.
- Нима дедингиз, Василахон? – сўради Дилором опа. - Қарши бўлмассиз, ҳар ҳолда... Бу фикр биринчи сиздан чиққанди ўзи...
Васила мажбурликдан шошиб жавоб берди:
- Ҳа-ҳа...
- Алини кўндириш ҳам осон бўлмади. Гулини унута олармиди? Ҳали дадамиз ҳам Зокиржонга телефон қилиб қоладил. Ҳали фикрлашаяпмиз. Ҳаммаси аниқ бўлиб, фотиҳаларни белгиласак, албатта, айтамиз Василахон.
- Хўп, хўп, - деди Васила опа.
- Яна биздан хафа бўлманг-а? Али ҳам бир оила кўрган йигит, боши очиқ юрса бўлмас... Ҳаром-ҳариш юрмасин, оиласи бўлсин дейман-да. Зора шу билан бола-чақали бўлиб кетса...
- Ҳа, ҳа...
- Майли Василахон...
- Бўпти...
Алоқа узилди. Васила Гулига қараб нима дейишини билмай қолади. Гулининг кўзидан бир томчи ёш думалади.
335-қисм
- Йиғлама, қизим. Али рози бўлмайди. Ҳали ҳеч гап йўқ. Қайноналарни, аёлларни биласан-ку, подадан олдин чанг чиқаришади, - кўзи ёшга тўлиб, овози титради Васила опанинг. - Ҳали ўзи хаёл қилган нарсани айтяпти, Дилором опа ҳам. Сен ўша уйдалигингда ҳам айтиб юрардилар-ку. Одатдаги гапи-да... Сиқилма! Ўзингга олма...
Васила йиғлаб, қизининг кўз ёшини артди.
💞 💞 💞
Ошхонада Зилола тарелкага дўлма сузди. Али унинг ёнида хижолат бўлиб турибди:
- Жуда хижолат қиляпсиз, Зилолахон.
- Ўзи кечки овқатингизни қилишга келгандим-да, Али ака. Оч ўтирмайсиз-ку.
- Менга ғамхўрлик қилишингиз шарт эмас. Мен сизни фақат Гулига қарашга чақирганман. Энди Гули йўқ. Мени уйимни ишларини қилишга мажбур эмассиз...
Зилола кулди:
- Бир гап келди-ю... Ҳа майли...
- Нима?
- Ўтиринг, енг. Энди мен кетдим.
- Шунча пиширдингиз, энди ўзингиз ҳам еб кетинг. Нима гап эди?
- Уй ишларингизни бир умрга бўйнимга осяпсиз-ку, демоқчи эдим, - деди Зилола кўзларини олиб қочиб.
Али ҳайрон бўлди:
- Нега?
Зилола яна куларкан деди:
- Овқатингизни енг. Мени шу мавзуда гапиришим сизга ёқяпти шекилли. Атай ўзингизни гўллика солиб сўраяпсиз. Кетдим...
Зилола ошхонадан чиқа бошлади. Али баттар таажжубга тушди:
- Ўтиринг, бирга овқатланайлик, ташлаб қўяман уйингизга.
Зилоланинг каридордан овози эшитилди:
- Уйимга бормайман. Опамникига кетаман.
- Ташлаб қўяман, дедим-ку.
- Ўзим етиб оламан...
Ташқари эшикнинг очилиб, ёпилгани эшитилди. Али елка қисди.
💞 💞 💞
Тун. Гули ётган хонада Васила ҳам ўрин солиб ётибди. Иккаласи бир-бирига яқин. Гулининг кўзларидан тинмай ёш оқяпти. Унсиз йиғлаяпти. Васила Гулига тескари қараб, ёнбош ётибди. Унинг ҳам кўзлари ёшли. Гулига сездирмай кўзёшларини артяпти. Гули ўта ғамгин. Қулоқлари тагида қайнонасининг овози янгради:
- Алини кўндириш ҳам осон бўлмади. Гулини унута олармиди?
💞 💞 💞
Тун. Раъно ва Даврон ётоқхонасида. Даврон телефонига қараб ётибди. Раъно ойна олдида юзини тозалаб ўтириди. Ойна орқали Давронга қараб-қараб қўяпти, охири гапирди:
- Бугунги хабарларни ўқидингизми?
Даврон телефонидан кўз узмай гапирди:
- Қанақа хабар чиқибди?
- Телебошловчи Камрон Воҳидовни рафиқаси сирка ичибди, деб ёзишди-ку. Ўша мени дугонам Малика-да.
Даврон телефонидан кўз узиб, хотинига қаради.
- Дугонанг сирка ичибди? Яхшимикан?
- Шифохонада. Яхшимас, - деди ваҳима қилиб Раъно.
- Нега ичибди?
- Айтсам... жаҳлингиз чиқади-да...
Давоми бор
#Қарокўзимгрдил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев