МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
95-қисм
Музаффарни ойиси бизни илиқ кутиб олдилар. Мен ҳижолат ва уятдан бирор сўз айта олмадим. Юзларидан нур ёғилиб турган бу аёл олдида ўзимни ноўнғай ҳис қилдим.
-Қизим шунча ташвиш бошингизга тушибди. Ҳозир қаерда яшаяпсиз?
-Мехмонхонада турибман.
-Музаффар, ўғлим қара қиз бечора қанча қийналган. Озиб кетганиничи буни.
Ўпкам тўлиб кетди. Гапиролмадим.
-Мен тайёргарликни бошлайман. Кичикроқ бўлсада маросим ўтказиб маҳаллага билдирамиз. Мен ҳозироқ тадорлик кўришни бошлай.
У киши шундай дея ўрниларидан туриб кетдилар. Музаффар ва мен жим турибмиз.
-Кўряпсиз, уйим сиз яшагандек дабдабали эмас. Бой эмасман. Тирикчилигим шу таксичилик орқали. Етишмовчиликлар бўлиб туради. Сиз ҳамашаматли уйда, тўкин яшагансиз, бизни шароитга мослаша олармикансиз?
-Мен бойликка ўч эмасман. Агар керак бўлганида қайнонам билан судлашиб қайтиб олардим. Аммо менга тинчлик керак. Қотган нон есамда бахтли яшасам бас.
- Иншааллоҳ сизни бахтли бўлишингиз учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.
***
Севгида,
Сендан олдин унинг ҳаётида кимдир бўлганми, у кимнидир севганми ёки йўқ, бу муҳим эмас.
Севгида муҳими: сендан кейин унинг ҳаётига кимдир кира оладими, ёки йўқ шуниси муҳим!
Илк муҳаббати эмас, ҳақиқий муҳаббати бўлишинг муҳим.
Ҳатто сен уни тарк этганингда ҳам,
У ўзгани севишни ҳатто ҳаёл қила олмаслиги муҳим!
Севгини ҳис қилган одамгина бахтли. Айниқса кўнгил қўйганинг ҳам сени суйса.
Бугун никоҳимизга икки кун бўлди. Бутун ҳаётим шу икки кун давомида буткул бошқа ўзанга бурилиб кетди.
Қандай дейсизми?
Никоҳдан кейин турмушимиз баракали, хайрли бўлиши бўлиш эр хотин намоз ўқидик. Музаффар имомлик қилди, уни ортидан мен ҳам саждага эгилдим.
Ҳақиқий ҳаловат қайда биласизми? Турмуш ўртоғингиз ортидан намоз ўқишингиздир.
Ҳазрат Анас розияллоху анхудан ривоят килинади: “Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам: “Кимни Аллох солиҳа аёл билан ризклантирган бўлса, унга диннинг ярмига ёрдам берилибди. Энди иккинчи ярмида Аллоҳга такво килсин“, - дедилар.
Табароний. Одоб, 57; Ҳоким. Никоҳ, 23.
- Мен излаган Солиҳам.
Жуфтим пешонамга лаб босди. Бутун таним титроқда.
***
Ҳуснора жудаям хурсанд, энди уни ойиси бор.
-Ойижон сизни жуда яхши кўраман. Дадамга айтинг, боғча бормай.
Қизалоқнинг мўлтираб турган кўзларига қараб Мехринур рад этолмади.
-Бормайсан асалим. Дадангга ўзим айтаман.
Оила бир бутун бўлганди. Оила жам эди. Музаффар энди уйдан хавотирда бўлмасди, онасига ҳам, қизига ҳам қаровчи инсон бор, кўнгли соҳибаси уйида. Шунинг ўзи бахт эмасми?
96-қисм
Эсингиздами, доимо сўрашади-ку: “Хўп, яхши, мусулмонча яшайлик-да, ҳеч нарса килолмаймизми энди? Ошик ҳам бўлмайликми?“
Бўлинг, биродарим, ошиқ бўлинг! Аммо инсон каби бўлинг! Севинг, биродарим, аммо инсон каби севинг!
Қандай килиб инсон каби севиш мумкин?
Қачонки йўлингиздан адашсангиз, йўлингизни топишингизга ёрдам берадиган бир Зот бор
Оламларга раҳмат, набийлар набийи Муҳаммад Мустафо соллаллоху алайҳи васаллам борлар!
Бир минг тўрт юз йил аввал Маккадан чиккан қуёш
бор!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга севишни, ишқни ўргатганлар!
Ул зот юрган ишқ йўлидан кетган икки дунё саодатига
эришади.
Ислом севма демайди. Ислом ошик бўлма, демайди. Лекин севмокчи бўлсангиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам каби севинг, дейди. Яъни ҳаромга бутунлай ёпик ва халолига нисбатан эса муҳаббат ва севгига тўла.
Агар сиз Аллох таолонинг ишқи билан тўлиб, муҳаббатингизни ҳалолингизга йўналтирсангиз, халолингизни ҳам чексиз муҳаббатнинг акси билан севасиз.
Бу менинг аҳлим, абадий ҳаётда ҳам рафиқамдир, умр йўлдошимдир, дейсиз.
Сиз севгингизни унинг фоний ташқи гўзаллиги ва суратига эмас, сийрати, яъни маънавий гўзаллиги устига бунёд этасиз. Ана ўшанда севгингиз кундан-кунга кучайиб боради.
Ҳатто қариган чоғингизда ҳам ёкимли ва ширин му
ҳаббатингиз бўлади. Аҳлим менинг фақат бу дунёдаги ҳамроҳим эмас, абадий ҳаётда ҳам аҳлим билан бирга бўламан, деб унга ҳурмат билан қарай оласиз.
Эркак ва аёл ўртасидаги ғоят асосли ва шиддатли муносабатлар, муҳаббат ва алоқа факат дунёвий ҳаётнинг эҳтиёжларидан келиб чикмайди. Ҳа, бир аёл эрига фақат ҳаёти дунёга хос рафиқаи ҳаёт эмас, балки ҳаёти абадийда ҳам рафиқаи ҳаётдир.
“Ошиқ ҳам бўлмайликми?“ китобидан
Никоҳсиз муносабатлар билан эмас, ишқ никоҳ билан гўзалдир. Никоҳ бу идодатдир. Ишқ бирла ибодатда бардавом бўлайлик.
***
Озод аёли билан суҳбатлашиб ўтирибди.
-Онамни олдиларига сени олиб боришни истамайман.
-Нега?
-Онам, сени кўнглингни оғритишлари тайин. Онамга фақат ўз фойдаси муҳим. Ҳаттоки келинни ҳам уйдан ҳайдабдилар. Мен хафа бўлдим. Майли билганларини қилсинлар. Бувимдан кейин уйни файзи йўқолган боргим келмайди.
***
Сиддиқа ёрилган қўлларига қараб йиғлаяпти.
-Ўз ҳаётингни барбод қилдинг. Сенга нима кам эди?
97-қисм
-Яна иммиллаб ўтирибсизми? Олдиндан олган пулизниям ишлаб берганиз йўқ. Тезлашинг.
Сиддиқа ноилож ўрнидан турди. У ёлланма ишчи бўлиб, ҳар кимни уйини тозалаб юрарди. Отасини кўзига кўринишга юраги бетламайди. Синглисидан ҳар замонда билиб туради уйдаги ҳолатни. Отаси ҳамон ўша феълли, онасини калтаклаб хумори босилмайдиган бўлиб қолган экан. Яқинда Солиҳани тўйи, Жамол ака шарт қўйибди, тўйдан кейин қизи телефон ишлатмайди. Куёвига қатъий талаб билан узатяпти экан.
Сиддиқа йиғлади, бу кўз ёшлар энди вақтни орқага қайтара олармикан?
***
Янаги тонггача бормизми, ёки йўқми?
Буни ҳеч биримиз билмаймиз.
Лекин, барчамиз ўлмайдигандек яшаймиз,
Ҳа, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек!
Азизим эҳтимол сўнги нафасимиздир,
Сўнги кунимиздир, сўнги имкониятимиздир...
Биз учун, сиз учун!
Унумли фойдаланайлик.
Қарздор сўзларимизни еткизиб қўяйлик соҳибларига, соҳибаларига.
Намоз вақтида фарз қилинган, олдин ёки кейин эмас. Биз хом сут эмган бандалар, эртага нима бўлишини билмасдан йиллар ҳақида режалар тузамиз.
Инсон бу дунёда топган ҳеч нарсасини олиб кетолмайди, фақатгина амаллари у билан ҳамроҳ. Шундай экан ҳали кеч эмас. Токи танда жонингиз бор экан тавба қилишга вақт бор. Кейин кеч бўлиши мумкин.
Денгиздан бир пиёла сув олинг
Қанча камаяди?
Камаймайди.
Тугамайди.
Денгиз нақадар бепоён.
Энди денгизни яратганнинг марҳаматини тасаввур қилаверинг...
Инсон ақли қабул қила олмайдиган даражада унинг марҳамати поёнсиз!
Тавбалар албатта қабул бўлади.
***
Мехринур ҳақиқий бахтни, қалб ҳаловатини энди ҳис қила бошлади. Майли кошонада яшамас, аммо бахтли эди. У учун ҳар нарсага тайёр, жаннат сари етакловчи жуфти бор. Мехрибон қайнона ва ширингина қизалоққа она эди.
-Мехринур дадангизни кўрганингизда унга нима дердингиз?
Тўсатдан берилган саволга ўйланиб қолдим.
-Шунча чеккан азобимни бадалини тўлашини? Ва нега деган саволни берардим.
-Кечирармидингиз?
-Аллоҳ кечиримли зот, мен ким бўлибман.
Бошқа бу ҳақида гаплашмадик. Лекин ўйланиб қолдим. Дадам келса кечирармидим? Тирикмикан? Ойим ўлган дейдилар, касалликдан дейдилар. Лекин ҳақиқатни билгандим улғайганда. Дадам бир аёлга илакишиб бизни ташлаб кетган экан. Онамни бевақт ҳаётдан кетиши, бошимизга тушган барча ишга айбдор инсон эмасми у киши? Аллоҳни ёзганидан қочиб бўлмайди. Агар шуунча ишлар бўлмаганда Музаффарни қандай топардим? Юрагим соҳибига айланиб улгурган инсонимни йўқотишни ўйлашни ўзи азоб.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев