8 - Қисм
__Даволанади, айтганингизни хаммасини қиламиз.
__Унда бугунни ўзида клиникага жойлаштирамиз. Бир хафта, ўн кун шу ерда даволади, кейин натижасига қараймиз.
__Хамшира, сиз хонага жойлаштиринг.
Нозанинни юраги баттар сиқилиб қолди.
Нозанин клиникада бир хафта ётиб даволанди. Рустамни топиши яхши бўлгани учун ўзи даволатди.
Нозанин уйга қайтди, яна ишини бошлаб олди.
Ўзини анча яхши хис қилар эди.
Рустам хам бир неча кундан кейин уйга қайтди.
Рустам яна секин хунар чиқаришни бошлади, яна кунора ичишни бошлади.
__Дадаси яна бошландими, бу нима юриш?
__Сен нима укам ишга жойлади хахлаган гапимни гапираман деяпсанми?
Хохласам ичаман, сенга нима? Ё... Сени пулинга ичяпманми?
__Укам сизга иш берди, бало бўлдими?
Юрган эдингиз бир сўмга, зор бўлиб. Укамни аралаштирманг.
Мени асабийлаштирманг.
__Вой, узр узр, сизга асабийлашиш мумкин эмас а?
Эсимда йўқ.
Мазах қилгандек кулди.
__Бу дунёда, битта сиз касалсиз, битта сизни юрагингиз касал, қолган хамма сўғ
__Бас қилинг, еғиштиринг бундай гапларни
__Нима қиласан еғиштирмасам?
Ё мен касал қилдимми сени?
__Ха сиз, ва оила аъзолариз касал қилдингиз, мени умримни едингиз.
Иккиси бир-биридан қолишмас, жанжаллари кучайиб. Рустамни оғзидан, ўш
Дунёни етти қаватини титратадиган, сўз чиқди.
Сен ТАЛОҚСАН.
Нозанин бўшашиб қулоқларини икки қўли билан беркитиб бурчакка ўтириб қолди.
Юраги дуккиллаб шунақанги тез урар эдики, нафас олиши хам қийинлаша бошлади.
Ўзига кучини тўплаб, Рустамни туртиб кўчага чиқариб эшикни қулфлади.
Нозанин эшикни қулфлаб эшикка суяниб ўтирди, Рустам тинмай эшикни тақиллатар, очилмаганига тепар, бақирар эди.
Нозанин қулоқларини беркитиб еғларди.
__Оллохим, яна қанча синовинг бор, нахотки мени QISMAT да бахтли бўлиш ёзилмаган, нега , Оллохим, қайси гуноҳларим учун, севганим учунми?
Азиз акамни севиб гуноҳ қилганманми?
Шуни учун мени шунча азоблаяпсанми?
Қандай айб иш қилдим
Ич-ичидан эзилиб еғларди.
Энди нима қиламан, ахир мени жавобимни бердику, энди қандай йўл тутаман.
Ўзига-ўзи гапириб тонг отганини хам билмади. Бахтга қарши болалар Феруза опани уйида қолишган эди.
Эшикни очиб ташқарига қаради, йўқ экан қаёққадир кетган,
Ичида ўйлаб ичкаридан қулфлаб, кийиниб ишга отланди.
Рустамда турадиган калит хам уйда қолган эди.
__Яхшиям уйда қолибди кириб оларди мен йўғимда, энди кўрасан остонага хам йўлатмайман сени, бу мени уйим ўзим шунча йил ишлаб тўладим бу уйни кридитини.
Ишдан қайтишда болаларни олиб уйига қайтди. Дом пастида Рустам турар эди. Уларни кўриб ўрнидан турди.
__Бизга яқинлаша кўрма, сени айтган гапингни касофати болаларимга уришини хохламайман, биздан узоқ юр, касофатинг ўзингга урсин.
__Ўчир овозингни, қишни кунида қаерга бораман.
__Олдинроқ, ўйлаш керак эди, бу хақида
Нозанин болаларни еталаб тезда уйга кириб ичкаридан қулфлади.
Рустам эшикни таққиллатиб -таққиллатиб, яна пастга тушиб қунишиб ўтирарди.
__Ойижон яна дадам билан урушиб қолдиларми?
Юсуф онасидан сўради.
__Йўқ, ўғлим биз шунчаки, сен ахамият берма, хўпми.
__Ойи, дадам совуқотяпти уйга кира қолсин.
Юсуф ошхона деразасидан дадасини скамейкада қунишиб ўтирганини кўриб турарди
__Ўғлим, даданг энди бу уйга, кириши мумкин эмас.
__Нега?
__Катта бўлганингда тушуниб оласан.
Рустам кўчада совуқ ****, онасини уйига борди
__Кел болам, кеч бўлганда тинчликми?
Мўътабар опа Рустамни кўриб хавотир билан сўради
__Ха ойи тинчлик
Рустам бор гапни ота-онасига айтиб берди.
__Укаларинг сени бу уйга қўйишармикан, биз ўзи зўрға сиғаяпмиз, хатто бизга овқат хам бермай қўйишди.
Мўътабар опани кўзлари ёшланди
__Майли шу ерда биз билан яшаб тураверсинчи, бир гап бўлар.
__Совуқда қаергаям борарди, иложи йўқ бир-икки кун туриб тур, кейин яраштириб қўямиз.
__Ойи, мен ярашмайдиган иш қилдимку
__Е, бўлмаган гап гапирма, ана нечтаси яшаб юрибди
Зарда қилди Расул ака
Рустам кунда Нозанинди эшиги олдидан кетмас эди.
Бир ой икки ой шундай қилиб ойлар ўтарди.
Рустамга укасини хотинлари кун бермас, Рустам уйга кириб олиш илинжида, кунда Нозанинга ялинарди.
Тошкентга кетай деса Бегзод ишдан хайдаб солган, совуқни кунида қаерга боришни билмай иззиллаб юриб, хамма ухлаганда уйга кириб ётиб оларди.
__Нозанин бўлди эшикни оч, никоҳ ўқитамиз аввалгидек бахтли яшаймиз.
__Бахтли...
Нозанин кинояли гапирди
Ўзиз ишонасизми? Шу бахт деган сўзизга. Мен бахт нима эканини хис қилмадим. Сиз билан яшаб.
Рустам анча ялинди.
__Ешикни олдига нарса қўйиб қўяяпман, уйга олиб кириб кет.
Рустам кетгач секин эшикни очди.
Падез тўлла харажат.
Нозанин болалар билан хаммасини ташиб уйга олиб кириб кетишди.
Эртасига Расул ака ва Мўътабар опа келди, уйга кириб ўтиришди
__Нега Рустамни уйга киритмаяпсиз?
__Бу уй мени уйим, ва бунга бегоналарни киритмайман, ўғлингиз ўғлингиз менга бегона бўлиб бўлган.
Олти ой бўлди, биз бегона бўлганимизга.
__Бу сизни уйингиз эмас, қолаверса бу уй Достонни номида
__Нима...
Нозанин довдираб қолди, билар эдики бу уйни осонгина бериб қўйишмаслигини
__Нега? Уни номига олгансизлар.
__Сизни уйга эга чиқиб олишингизни билар эдикда.
__Яхшиликча тинч яшасангиз яшанг, бўлмаса уйни бўшатиб қўйинг
Ўрнидан туриб чиқиб кетишди.
__Ойи. ---деди Нозанин ўпкаси тўлиб.
__Нима бўлди қизим?
Эшикдан кириб келган қизини кўриб, ёнига келди.
Нозанин йиғлаб онасини қучиб олди.
Бор гапни ота-онасига айтиб берди.
__Яшамайсан, у хезалак билан
Дилшод ака ўзини қўярга жой тополмай асабийлашди.
__Дада, уйни олиб қўйишади, ўғлиларини уйга киритмасам.
__Мен сенга, ўша пайтда айтганман.
Қайноғангни номидан ўткзиб олинглар деб.
Мана билардимда буларни.
Пулини тўлатиб, энди сени қувиб солишмоқчи
__Мен хам қанча айтим куёвингизга, бекорга пайсалга солмаган экан
__Уйи бошида қолсин.
Майли шу уйда яшайсан.
Уканг Тошкентдан уй олди, ишиям ўша ёқда.
__Йўқ, дада мен шунча қийналиб пул топиб тўладим.
Осонми? Шунча йил ишлаб топган пулимни, осонгина бериб қўяманми?
У ярамасларга.
Нозанин бир қарорга келди.
Рустамга қўнғироқ қилиб розилигини айтди.
Эртасига домлани олиб келиб, никоҳ ўқиб кетди.
Нозанин бир уйда яшасада умуман гаплашмас, хатто ётоғини хам алохида қилиб болалари билан ухларди.
Рустам хам бегонадек келиб, бегонадек кетарди.
Орадан яна ойлар ўтди, энди бир дастурхондан овқат ейишар, секин-секин гаплашишни бошлашди.
Нозанинди касали эса, кундан кунга кучаярди. Қўллари қалтираб юрак уруши тезлаша бошларди.
__Нозанин Тошкентга кетиб ўша ерда бирга ишлаб, ўша ерда даволаниб келасанми?
Болалар қолишади.
__Ўтган сафар борганимда қанча пул кетдию, унда ишингиз бор эди, хозир сизга ким иш бераман деб турибди.
__Мен укангни олдига қайтаман, сени бирорта магазинга ишга жойлаб қўяман.
Нозанин соғлиги кўтармай, ишидан хам бўшаган эди
Улар болаларни ташлаб Тошкентга кетишди.
Бегзод яна опасини юзидан Рустамни ишга олди.
Нозанинди клиникага ёткизишди.
Хамма чиқимларни Бегзод ўзи тўлаб даволатди.
Кўп қаватли уйлардан ижарага бир хонали уй олиб иккаласи бирга яшаб, бирга ишлай бошлашди.
__Рустам ака рўпарамизга кимдир кўчиб келибдими?
__Хабарим йўқ, лекин эшик очиқ эди хозир уйга кираётганимда.
Сен тенгқур аёл юрган эди ичкарида
__Ха бугун кўчиб келди чоғи. Бугун ишдан эртароқ чиқиб келгандим, нарсаларини ташишаётган эди
__Ха яхши, ишларинг яхшими ўзингни?
__Ха яхши анча мослашиб қолдим, яхшиямки шу домимизни пастида дўкон, узоқ жойга юрсам хансираб кетаяпман.
__Хали тўлиқ тузалганинг йўқда шунга, хали зўр бўлиб кетасан.
Рўпара уйга кўчиб келган аёл бир боласи билан ёлғиз яшар эди.
Бирор иши бўлса Нозанинни эшигини таққилатарди.
Нозанин унча хушламади ва яқин бўлишни хохламади..
__Уйда хеч ким бўлмайди бу пайтда.
Зинадан тепага кўтарилаётган Рустам эшикларини таққиллаётган Зулайхони кўриб гапирди.
__Вой узр, Нозанин йўқми?
__Йўқ ишда, тинчликми?
__Халаденникни суришга қийналяпман, шу уйимда эркак йўқ. Ёлғиз аёлга қийинда.
__Хижолат бўлманг, қани ўзим ёрдам бераман.
Рустам Зулайхони орқасидан уйига кириб кетди
Бу учрашув биринчиси бўлди... Лекин охиргиси эмас.
Мана нўмерим хохлаган пайтингиз, ишингиз бўлса чақираверинг.
Рустам ўзини уйига кириб кетди.
Зулайхо ҳар-хил бахоналар билан Рустамни уйига чақирарди. Нозанинди бундан хабари хам йўқ эди.
Уйга эртароқ қайтган Нозанин эшик очиқлигига хайрон бўлиб ичкарига кирди.
Уйда Рустам акам йўқ, бирор жойга чиқдимикан, лекин бу пайтда ишда бўлар эдику.
Нозанин телефонди олиб Рустамни рақамини терди.
Зулайхога жим ишорасини қилиб телефонни кўтарди.
__Ало Нози
__Қаердасиз? Эшик очиқ.
__Уйга келгандим зарур чақириб қолишди. Эшикни қулфлаш эсимда йўқ кетаверибман
__Ха майли, қачон айтасиз
__Кечроқ қайтаман ухлайвер мени кутма
__Уфф жоним қачон кетгазиб юборасиз шунизи
Зулайхо Рустамни бўйниларидан ютоқиб ўпарди
__У кетмайди. Мана сизга хам вақт ажратяпманку.
Рустам хам бўш келмай ўпарди.
__Бугун қоласизми?
__Ха тонггача эмас, кечроқ чиқиб кетаман.
Рустамни қўллари Зулайхони кўйлакларидан озод қилишга улгурган эди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев