1 қисм.
Муаллиф: Моҳигул НАЗАРОВА.
–Рўмолни менга бер.-Қайнонаси Қиммат хола Озоданинг бошидан катта симрўмолни бор кучи билан юлқиб олди.-Кетяпсанми,кетавер!Мен бу рўмолни сарпода олиб борганимда ниятларим бошқача эди…
–Ойижон,мен ҳам шундай бўлсин дебманми?Нима қилай бу ахир Худойимнинг хоҳиши экан.-Озода изиллаб йиғлаб юборди.
–Туғмас хотинсан,билдингми?Бўлди,мен бошқа чидамайман!
–Ойи,ахир тўйимизга энди бир йилдан ошди-ку.Одамлар фарзанд кўришни ўн йиллаб кутишади.
–Мен билмайман!Сени туғмаслигинг аниқ!Бўлди,кўп гапирмасдан тугун-терсагингни кўтар ва бу ердан кет!-Қиммат хола қўлидаги рўмолни эшик тутқичига осди.-Мен қилган кийимларни ҳам ташлаб кет!
–Ташлаб кетаман!Менга сиздан ҳеч нарса керак эмас!-Қайнонасининг гапи иззат -нафсига теккан Озода қўлида биргина сумкаси билан ҳовлига чиқди.Ҳаво анчагина совуқ,қор учқунлаб турар эди.Ташқарида эса уни эри Фахриддин кутиб турарди.
–Нима қиламиз,қаерга борамиз?-сўради Озода.
–Нима қилардик,ажрашишга ариза берамиз-да,-деди Фахриддин.
–Балки кейинроқ борармиз?-Фахриддинга илтижо билан қаради Озода.
–Кейинми,бугунми биз барибир бирга яшолмаймиз.Бизни онам бирга яшашга қўймайдилар.
Озоданинг йиғлагиси келди.Аммо ноилож Фахриддин билан кечган бир ярим йиллик турмушидан воз кечишига тўғри келди.Ўрталарида фарзанд бўлмаганлиги аслида бир баҳона эди.Ўзи бошиданоқ кўнгли бўлмаган одамга ота-онасининг хоҳиши билан турмушга чиққанидан пушаймон бўлди.
Озода институтда сиртдан ўқиш билан бирга мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берарди.Йигирма икки ёшида қариндошларининг тавсияси билан ўзига тенгдош бўлган Фахриддинга турмушга чиқди.
Аммо турмуш ўртоғига ҳеч кўнгли илимади.У эрининг аввалдан ёқтирган қизи бўлганлигини,уям худди Озода каби яқинларининг хоҳиши билан турмуш қурганлигини билар эди..Тўғрироғи,Фахриддиннинг акаси билан Озоданинг амакиси ўзаро яқин дўстлар бўлиб,уларнинг ўзаро келишуви билан икки ёш турмуш қуришган эди.
Фахриддин кўп болали оиланинг кенжа фарзанди бўлиб,Россияга бориб -келиб ишлаб юрарди.Озода ҳисоблаб кўрса,у билан бирга кечган умрининг бир йилга яқин қисмини ёлғиз ўзи қайнонаси билан яшаб ўтказган экан.
Озода ажрашганидан кейин мактабдаги ишига қайтди.Ҳали йигирма тўртга ҳам тўлмаган ёш аёл турмуши бузилганига унча куйинмади ҳам.Чунки ўзи ёқтирмаган одам билан яшагандан кўра яшамагани яхши деб ҳисоблади.
Озода оилада тўнғич қиз бўлиб,ундан ташқари яна бешта синглиси ва бир укаси бор эди.Отаси Рустам ака кўп йиллардан бери ҳайдовчиларни тайёрлаш мактабида ўқитувчилик қилар,онаси Нозигул опа эса болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлар эди.
Озоданинг турмушидан ажрашиб келиши ота-онасига ёмон таъсир қилди.Озода эса ёш бўлгани учунми,ёки собиқ эрида кўнгли бўлмагани учунми бу воқеани у қадар катта фожеа деб қабул қилмади.Шу сабаб орага тушиб,уларни яраштириб қўймоқчи бўлганларни гапларига ҳам,маслаҳатларига ҳам қулоқ солмади.
Айнан ўша кунларда улар яшайдиган шаҳарда хусусий телеканал очилди ва Озода ўша телеканалга сухандон(диктор)бўлиб ишга кирди.Мустақилликнинг дастлабки йилларида эндигина телеканаллар пайдо бўлаётган давр бўлгани учун у тез орада кўпчиликнинг назарига тушди.
Озода телевидениеда ишлаш билан бирга мактабдаги ишини ҳам ташлаб қўймади.Бу орада унинг нутқи ҳам чархланиб борди.Тўйларда,оилавий маросимларда бошловчилик қиладиган бўлди.У шахсий ҳаёти ҳақида умуман ўйламас,топган пулини ота-онасига олиб келиб берарди.
Худди шундай кунлардан бирида у ёлғизгина укаси Нодирни уйлантириш ҳақида ўйлаб қолди.Озода ўз мақсадини ота-онасига айтганида унинг бу фикри уларга ҳам маъқул бўлди.
Озода ўзидан икки курс пастда ўқийдиган Асила деган юртдош қизни келин қилишни мўлжаллаганди.Асила унга ўз синглиси каби яқин,ҳатто уйларига ҳам бир-икки марта меҳмонга келган эди.
Озода Асилаларникига совчиликка боришдан олдин Нодир билан гаплашди.Укасининг кўнглини билишни истади.Нодир қизларнинг орасида ўсгани учунми,ювош табиатли,тортинчоқ йигит эди.Ўша пайтда у эндигина 20 ёшга тўлган эди.
–Опа, нималар деяпсиз?Ахир Асила мендан катта-ку.
–Тўғри,сендан бир ярим ёшга катта.Аммо мен сени олий маълумотли қизга уйланишингни истайман.Ўзинг биргина ўғилсан.Аммо техникумдан кейин бошқа ўқимадинг,-деди Озода.-Балки сен ҳам ўқирсан.
–Ўзим ҳам шуни истайман,-деди Нодир.-Ўқимоқчиман.
–Аммо энди тўйдан кейин ўқийсан.
–Опа,нега менга ёпишиб олдингиз?Ҳали ёшман,уйланишга улгураман.
–Тўғри,ҳали ёшсан.Аммо Асиладай яхши қизни тополмайсан.
–Ахир биз бир-биримизни билмаймиз-ку,-эътироз билдирди Нодир.-Бир-бирини билмаган одамлар қандай қилиб турмуш қуриши мумкин?
–Қандай қилиб бўларди?Албатта учрашасан,гаплашасан!Кейин тўй қиламиз,Худо хоҳласа!-кулимсиради Озода.
–Опа,Асилангизни ёқтирган йигити бўлса-чи?
–Ҳеч қанақа ёқтирган йигити йўқ.Мен унга сен ҳақингда айтганман,-деди Озода.
–Нима деганди?
–Ҳеч нима дегани йўқ.Уялиб ерга қараганди.Сен бир учрашиб кўр,жиддий гаплаш.Кейин шунга қараб бир хулосага келамиз.
Нодир Асила билан учрашиб келгач,қиз ўзига маъқул келганини айтди.Озода онаси билан Асилаларникига совчиликка боришди.Асиланинг онаси кўп йиллар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Солиҳа хола қариндошлари билан кенгашиб,Озодаларнинг оиласи маъқул келиб,қизини Нодирбекка турмушга беришга рози бўлди.
Солиҳа холанинг турмуш ўртоғи Шариф ака қишлоқ мактабида рус тилидан дарс берган,қишлоқда зиёли ва яхши инсон сифатида ном чиқарган эди.Аммо умри қисқа экан,у кажавали мотоциклида автоҳалокатга учраб,35 ёшда вафот этган,Солиҳа хола 32 ёшида бешта боласи билан бева қолган эди.Солиҳа хола кўп йиллар касаллик сабаб тўшакда ётган қайнонасига ҳам,болаларига ҳам бирдек қараб,аёл бўлса-да,фарзандларининг ҳаммаси олий таълим олиши учун интилаётган аёл эди.Асиланинг акаси Фазлиддин архитектура ва қурилиш олийгоҳида ўқиётган эди.
Озода укасининг фотиҳа тўйидан кейин синглиси Шаҳзода билан Асилага ҳайит баҳонасида совға олиб келганида Фазлиддин Шаҳзодани кўриб ёқтириб қолди.Бироз шоиртабиат,табиат ва инсонлар суратларини қотириб чизадиган йигит-Шаҳзодани чин дилдан севиб қолди.
Шаҳзода ўша пайтда савдо-тижорат техникумини битириб,Асилаларнинг қишлоғи яқинида жойлашган «Пахтакор»универмагида сотувчи бўлиб ишларди.Ўрта бўйли,серсоч,қошлари камон,гўзал қиз бўлган Шаҳзоданинг шайдолари кўп бўлиб,у унча-бунча йигитни писанд қилмасди.Аммо Фазлиддин ҳам чекинишни истамай,уни гулдасталар,кичик совғалар,шеърлар ёзиб кўнглини олишга ҳаракат қилди.Озода бу воқеага нейтрал муносабатда бўлди.Ўзи турмушидан ажрвшгани учунми,у синглиси ва укасмЯна у Солиҳа холани Шаҳзодаларнинг уйига совчиликка юборди.Ўша куни Рустам ака ҳам Нозигул опа ҳам ишда бўлишгани сабаб уйда ҳеч ким йўқ,уйда фақат Шаҳзоданинг ўзи бор эди.
Шаҳзода совчи бўлиб келган Солиҳа холани қўлига дастурхонни тутқазиб,«Илтимос,овора бўлманг. Мен сизнинг ўғлингизга турмушга чиқмайман!Ўғлингизни феъл-атвори менга умуман ёқмади!»-деб,қайтариб жўнатди.
Солиҳа хола уйга келганидан кейин бўлиб ўтган воқеани ўғлига айтиб берди.
–Мени ҳеч ким шу қадар беобрўй қилмаган эди,-деди алам билан Солиҳа хола.-Агар синглинг ўша хонадоннинг ўғлига турмушга чиқмаса эди,қайтиб ҳеч қачон қадам босмасдим...
–Мен турмушга чиқмайман,-бирдан Озоданинг жаҳли чиқди.-Ҳозир гап мен ҳақимда эмас,сен ҳақингда кетяпти.
–Опа,гапни чўзмайлик.Мен ўша Фазлиддинга тегмайман.
–Тегмасанг тегма.«Синглингиз билан гаплашиб кўринг»деб илтимос қилгани учун…
–Илтимоси ҳам ўзи ҳам керакмас.Бўлди,опа.Дадам ва онам ўзи мени шу бола учун кўп уришдилар.Уларга қолса мен «хўп»деб,индамай Фазлиддинга тегиб кетсам.
–Ўзинг биласан.Аммо бир кун шу қилмишинг учун жуда ёмон пушаймон бўласан,деб қўрқаман,-деди аччиқланиб Озода.
–Нимага пушаймон бўлар эканман,яхши ният қилинг,-деди Шаҳзода.-Кўрасиз,мен ҳали ўзимга мос,чиройли,ақлли йигитга турмушга чиқаман.
–Илоҳим,ниятингга ет.
Опа-сингилнинг шу суҳбатидан бир ҳафта ўтиб,Нодир ва Асиланинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди.Ўша пайтларда бу каби маросимлар ҳовлида ўтказиларди.
Фотиҳа тўйида куёв томондан олиб борилган сарполар,кийим-кечаклар,совғалар Асила томонидан келганларга маъқул бўлди.Тўйга хизматга борган эстрада гуруҳи ҳам,безатилган дастурхонлар ҳам,ҳатто ўртага рақс тушиш учун ўрнатилган махсус жой ҳам ҳаммага ёқди.Аммо нимагадир Солиҳа холанинг чеҳраси очилмади.
Озода Асиладан секин суриштириб кўрса,Фазлиддин Шаҳзодадан рад жавобини олганидан кейин ўқиш бошланмасидан аввалроқ Тошкентга кетиб қолибди.Тошкентнинг поездлар жўнайдиган вокзалида у водийлик йигитлар билан ниманингдир устида жанжаллашиб қолибди.Шу жанжал оқибатида Фазлиддин қамалган эмиш.
–Шу сабаб онамнинг кўнгилларига ҳеч нима сиғмаяпти,-деди Асила.-Тошкентга бориб,акамни суриштириб ҳам келдилар.Аммо акамни қаердалигини билолмай келдилар.«Шаҳзода акангга турмушга чиқса,ўғлим уйдан кетмас эди,бу балога учрамас эди,»-деяптилар.
–Ҳа,онангни тушунаман.(Озода Асилани ўз синглисидан кўргани сабаб унга «сен»деб мурожаат қиларди) Аммо нима қиламиз?Кўнгилга буйруқ бериб бўлмас экан…
–Биласиз,онам бизни ёлғиз ўзлари ўстирганлар,-деди хомуш ҳолатда Асила.-Акам тўнғич фарзандлари бўлгани учунми уларга кўп суянардилар.
–Насиб бўлса,Фазлиддинни ўзи соғ-саломат кириб келади,-деди Озода.-Мени айтди дейсан.
–Айтганингиз келсин,опажон.
Фотиҳа тўйи август ойининг ўрталарида бўлиб ўтган бўлса,никоҳ тўйи 18 сентябрь кунига белгиланди.
Аммо сентябрь ойининг бошларида кутилмаган воқеа юз бериб,Асила ва Нодирнинг тўйи номаълум муддатга қолдириладиган бўлди.
Гап шундаки,Рустам ака тўйдан олдин ўзи орзу ҳавас билан ўғли учун тиклаган иморатни яхшилаб таъмирламоқчи бўлди.Уйларни ичлари таъмирлангач,у ҳовли юзасида ўтириб,иморатнинг пастки қисмига безакли ғишт териб чиқмоқчи бўлди.Ҳаво иссиқ бўлгани боис оёқяланг ишлаган Рустам аканинг оёқ кафтлари офтоб қиздирган цементда куйиб қолди.Ўшанда Рустам аканинг қанд касаллиги борлиги сабаб,оёқ кафтларида худди оловда куйгандек кичик пуфакчалар ҳосил бўлди.Рустам ака умуман юролмай қолди.Оёқ кафтларидан бошланган йиринглаш оёқ бармоқларига ўтди ва шифокорлар ўнг оёқнинг кичик бармоқларини кесиб ташлашга мажбур бўлишди.Чунки қорасон(гангрена) бошланиб,олди олинмаса,бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин эди.
Рустам ака касалхонада кўп ётиб қолди.Шифокорлар агар у охиригача даволанмаса,қорасон касаллиги ҳаётига нуқта қўйиши мумкинлигини тушунтиришди.Нозигул опа ҳам ишини йиғиштириб қўйиб,эрининг ёнига,касалхонада ётишга мажбур бўлди.Худди шундай кунлардан бирида Рустам акага қўйилган осма уколлардан бири реакция бериб қолди.Уқувсиз ҳамшира эса титраётган беморга иситгис (грелка) қўяман деб,иккинчи оёқни ҳам куйдириб қўйди.Энди иккинчи оёқда ҳам куйиш борлиги сабаб,яра пайдо бўлган эди.
Рустам ака бу кутилмаган фалокатдан қаттиқ сиқилди.Табиийки,бу сиқилиш натижасида қондаги шакар миқдори янада кўтарилиб,даволашни қийинлаштирди.Худди шундай кунлардан бирида Нодирнинг тўйи масаласи ҳам кўтарилди.Тўғрироғи,бу тўйни ўтказиш,ёки яна номаълум муддатга қолдириш устида яқин қариндошлар ўртасида баҳс бўлиб ўтди.
Рустам аканинг бир акаси,бир опаси ва бир синглиси бор эди.Улар бир кун кечда Озодаларникига хабар олишга келишди.
–Хўш,жиян.Яхши ўтирибсизларми? -ҳол сўради амаки.-Қийналмаяпсизларми?
–Ҳа,раҳмат.Йўқ,ҳаммаси жойида.-Деди Озода.
–Биз аммаларинг билан кўп ўйладик ва ҳозирча тўйни ўтказмаслик керак,деган қарорга келдик,-деди амакиси.-Даданг оғир аҳволда касалхонада ётган пайтида тўй қилиш ҳеч кимнинг юрагига сиғмаса керак.
–Тўғри айтасан ука,-деди катта аммаси.-Ахир биргина ўғлининг тўйи бўлса, Рустамжон касалхонада ётадими?
–Билмасам аммажон,-деди Озода.-Ўтган ҳафта келинникига боргандим.Улар «тезроқ тўй қилиб,келинни тушириб кетинглар,»-дейишяпти.Шунга ўзимнинг ҳам бошим қотиб қолди.
–Тўй қилиш ўзи бўлмайди,-кичик аммаси афсус билан бош чайқади.-Мен дори-дармонга қўлимдан келгунча ёрдам бераман.Аммо менда ҳам ортиқча маблағ йўқ.
–Мен сизлардан пул сўрамаяпман,-Озоданинг аччиғи чиқди.-Ўзим рўзғорни ҳам,касалхона харажатларини ҳам амаллаб турибман.
–Овозингни баландлатмасанг ҳам буни биламан қизим,-деди амакиси.-Амаллаяпсан.Аммо ҳозирча дадангни аҳволи яхши эмас.Шу сабаб тўй қилиш ҳеч кимнинг юрагига сиғмайди.
–Амаки,-деди Озода юрак ютиб.-Балки тўйни қилавериш керакдир.
–Даданг якка-ю ягона ўғлининг тўйида чўзилиб ётади-ю,сизлар тўй қиласизларми?-Амакининг бирдан жаҳли чиқди.-Нима деяётганингни ўйлаб гапиряпсанми?
–Аммо тўйни қилмасак бўлмайди.Хайрли ишни орқага суриш яхши эмас,-деди Озода.
–Ўзингдан катта бир гап айтса,жим туришни ўрган,-деди катта аммаси танбеҳ оҳангида.-Даданг тузалгандан кейин бўлади тўй!Гап тамом,вассалом!
Хуллас, у бўлди,бу бўлди,Нодир ва Асиланинг тўйи яна қолдирилди.Озода қурбон ҳайитидан олдин совға-салом олиб,Асилаларникига бориб,бу ҳақда уларга маълум қилди.
–Амакингиз тўғри айтибдилар,қизим.Дадангиз касал бўлиб ётсалар,ҳақиқатан қандай қилиб тўй қиласизлар?-деди Солиҳа хола.-Дадангиз яхши бўлиб кетсалар,кейин тўйни биргалашиб,чиройли қилиб ўтказамиз.
–Амакингиз тўғри айтибдилар,қизим.Дадангиз касал бўлиб ётсалар,ҳақиқатан қандай қилиб тўй қиласизлар?-деди Солиҳа хола.-Дадангиз яхши бўлиб кетсалар,кейин тўйни биргалашиб,чиройли қилиб ўтказамиз.
Қуда холанинг бу гапидан кейин Озода хотиржам бўлди.Аммо бу пайтда Асиланинг ҳаётида бошқа ўзгаришлар пайдо бўлаётганидан унинг хабари йўқ эди.
Асилани анча йиллардан буён ёқтириб,унга уйланиш ниятида бўлган,аммо кутилмаганда унинг бошқа йигитга унаштирилганини эшитган Қурбон деган йигит(унинг отаси кўп йиллар жамоа хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишларди) нима қилишини билмай қолди.У яқинда Тошкентдаги иқтисод ва молия институтини тугатиб,қишлоққа қайтганди.У синглиси Фариданинг яқин дугонаси бўлган Асиланинг турмушга чиқаётганини эшитиб,нима қилиб бўлса ҳам фотиҳани бузиш ҳақида ўйлади.Бир-икки марта қизнинг йўлини тўсиб чиқди.Аммо Асила унга рўйхўш бермай,яқинда тўйи бўлишини,йўлини тўсиб овора бўлмаслигини яхши гап билан тушунтирди.Қурбонга қизнинг бу гапи алам қилиб кетди.У нима қилиб бўлса ҳам Асилани ўзиники қилишни ният қилди.
Шу мақсадда у бу ишни қандай қилиб амалга ошириш мумкинлигини режалаштирди. Асилаларнинг ҳовлиси катта боққа туташиб кетгани сабаб у шу боғ орқали қизнинг хонасига кирмоқчи бўлди.«Ичкарига кириб олсам бўлди,кейин ўзим биламан нима қилишни!»-ўйлади йигит.У қизнинг якка ўзи катта хонада ётишини билар,деразаси боққа қараган бу хонага деразадан кириш мумкин эди..
Рустам аканинг оёғи бироз тузалгач,шифокорлар унга жавоб беришди.Уйга қайтганидан кейин у ишига чиқди.Энди тўйни ўтказиш керак эди.
Худди шу кунларда Озода Нодир билан гаплашиб,уни Асиланинг ёнига жўнатди.Асила ишлайдиган мактаб ёнида соатлаб турган Нодир эса қизни учратолмади ва уйга қайтиб келди.Эртаси куни сингилларидан бирини олиб,яна қайтиб борди.Нодирнинг синглиси мактабга кириб,Асилани бошлаб чиқди.Асила Нодир билан совуққина гаплашиб,унга турмушга чиқишни истамаслигини билдирди.
–Сабаб нима?-сўради Нодир.
–Сабаб…йўқ.Мен ўзим сиз билан оила қуришни истамайман,-деди безрайиб Асила.
Шундай қилиб фотиҳа бузилди.Озоданинг онаси Нозигул опа бориб,Асилага қилинган сарполарни қайтариб олиб келди.
Бу воқеа Рустам акага қаттиқ таъсир қилди.Ёлғиз ўғилнинг фотиҳаси бузилгани оиладаги хотиржамликка путур етказган эди.Рустам аканинг яқиндагина бироз тузалган оёғида яна йиринглаш бошланди.Уни яна касалхонага ётқизишди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев