2-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
—Нега чиқдинг сен? -деди Беҳруз акани ойилар жаҳли чиқиб.
Мен бир аҳволда уларга термулиб турардим.
—Ойи сиз кириб туринг мен ҳозир... -деди ойисига юмшоқлик билан.
—Жинни бўлма ичкарига кир. -тутоқиб кетди ойиси.
—Ойи кириб туринг сиз... Баҳром ойимни олиб кир уйга. -бояги йигитга буйруқ берди.
—Кирмайман! Сен бу юзсизни олдида нимани гаплашасан?
—Ойи тинчланинг. Ваҳима қилманг сиз кириб туринг илтимос. -ойисини жазава билан айтган гаплариба босиқлик билан жавоб бериб, жиянига имлади.
—Юринг амма. -йигит аммасини елкасидан тутиб, дарвоза томон юрди.
—Узоғи беш дақиқада кирмасанг қайтиб чиқаман.
Жияни ойисини мажбурлаб олиб кириб кетгач, Беҳруз ака менга бироз тикилиб қарадилар.
—Нега келдинг? -деди кейин совуқ оҳангда. Мен меҳр кутгандим. Балки лойиқ эмасдурман. Аммо мен айбдор ҳам эмасдим.
—Беҳруз ака мен қочмадим. Мени ўғирлашди. -дедим-у, йиғлаб юбордим.
Уят бўлса ҳам айтай, доим Беҳруз акадан ўзимни тортиб юрган бўлсам ҳам. Ҳозир жудаям ўзимни уларни бағрига отгим келди.
—Ишонайми сенга? -деди, кўзларидаги нафратни кўриб титраб кетдим. —Ўша мендан устун қўйганингни бағрини тўлдириб-тўлдириб, энди нега мени ёнимга келдинг? Йўқ шошма, қайси юз билан келдинг?
—Беҳруз акааа. Меен. Ҳеч кимни бағрига кирмадим! -сўзларим шунчалар ожиз чиқдики...
—Булар нима унда? Айт! Нима булар? Шу сенмисан? Менга қара. -иягимдан сиқиб ўзига қаратди. Кейин, телефонидаги расмларга...
—Кимни аҳмоқ қиляпсан?
У расмлар қаердан пайдо бўлди. Ахир мен ҳечам... ҳеч ким билан....
—Гапир деяпман сенга? -такрор расмга қаратганда, кўрганим ўзимга ишончимни озгина сўнишига ҳам сабаб бўлди. Юзи кўринмаган бу йигитни елкаси ипли либосим устидан белимдан қучган қўлидаги татуирофка...
Бу ўша мени қўриқлаган йигитни қўлида кўргандим. Наҳотки... наҳотки мени...
Мен бундай кунни эслолмайман. Аммо расмдаги жой ҳам ўша мен олиб ўтирилган хона эди. Аммо эгнимдаги кийим?
Наҳот ухлатиб қўйиб мени топташган бўлса?
—Нега жимсан? Ўзгача хотираларингни эслатиб юбордимми?
—Беҳруз ака мен ундай қиз эмасман. Наҳот мени билмасангиз? Мен бундай иш қилмадим. Булар ёлғон расмлар. -дедим зориқиб, бунчалар қийин қиз бола бўлиб яшаш?
—Ҳўп исботлачи, -деди Беҳруз ака, юзимга яқиндан тикилиб.
—Қан-қан-дай. -дедим ичимда умид учқуни ёниб, ҳозир ҳақиқатни борича айтиб берсам, бошидан охиригача. Беҳруз ака менга ишонадилар.
—Иффатинг ўзингда эканини исботла. Ҳозир ичкарига мен билан кирасан! Биз сен билан бирга бўламиз. Агар сен росдан ҳам бокира бўлсанг. Кейин никоҳимга оламан.
Нақадар жирканч таклиф. Мен кўнгил қўйган инсоним шу эдими?
—Сиз мени шунча пайтда билмабсиз! Мен ҳам сизни билмабман. Бу таклифингиз жирканчликдан бошқа нарса эмас. Мен қандай беникоҳ...
—Ҳеей... -йиғи аралаш гапираётсам, менсимай гапимни бўлди. —Ўзингдан сипони ясама. Ёки бу суратдаги ишлар никоҳдан кейин бўлдими? Ҳораминг чиқиб бўлиб мени ёнимга келиб, қориялик қилмагин тушундингми?
Ҳатто ўзинг буларни дадил инкоp этолмаяпсан.
Кет! Йўқол энди бу ердам!
Дилим оғриди. Кўнглим парча-парча бўлди. Қалбим ёнди.
Менга аччиқ гапириб кириб-кетган, Беҳруз акани ортидан қараб кўз ёшларим билан қолдим.
Дарвоза тарақлаб беркилди.
Оёғимга тош бойлангандек, қадам ташладим.
Ҳатто тошбақа ҳам, мендан тез юрса ажабмас ҳозирги ҳолатимда.
Оёғимни ердан узолмаяпман. Судраб қадам босяпман.
Нечадур қадам ташлаб ерга ўтириб қолдим.
Алам, изтироб, рашк, камситилиш бари-бариси мени эзиб ташлади.
Ёнгинамга ширқ этиб тушган нарсага қарадим. Бу Беҳруз акани туғилган кунида совға қилган клонли кумуш занжирим эди.
Ундаги Ф ҳарфи қийшайиб қолганди.
Бошимни базор кўтариб, юқорига қарадим.
"—Ҳув анави ойнани кўряпсанми? Ўша бизни ётоқхонамиз ойнаси. Тўйдан кейин, ой иккимизни висол онларимизни шу ойнадан мўралаб томоша қилади"
Бир сафар учрашувимизда, уйдан нимасинидур олгани келганда, шундай ҳазил қилганди. Қизарганимни кўриб,
"Сени ҳаёйинг билан севаман" дегандилар.
Энди эса...
Дераза пардасини беркитди.
Аммо чироқ нури таъсирида сояси кўриниб турарди.
Ҳудди атай қилгандек. Ойна олдида хонадаги ҳамроҳини бошидан ёпинчоғини олди.
Бағрига тортди.
Ортиқ чидолмайман. Уларни соялари бир-бирига сингиб кетди.
Мен адо бўлдим.
Мен тугадим.
"—Беҳруз & Феруз қара ҳатто исмимиз ҳам бир-бирига ҳамоҳанг. Аллоҳ бизни бир-биримиз учун яратган."
Бир пайтлар айтган гапларини эслаб, юрагим санчди.
Амаллаб ўрнимдан турдим.
Икки қадам юрдимми-йўқми? Ёнгинамга чийиллаб акамни машинаси тўхтади.
—Бу ерда нима қиляпсан? -акам кутилмагандан мени силтаб машинага улоқтириб ташлади. —Ўзи сени деб, бошимиз эгилганди. Бир йўла ерга кўмиб ташламоқчимисан?
Рулга ўтираркан менга ўчқирди. Ўзи адо бўлган қалбим тамом бўлди. Энг яқинларимни, менга бўлган ишончлари сўнгани мени адо қиляпти.
Бир сўз демадим. Акам бисотида бор ҳақоратларни менга ҳадя қилиб келди. Машинадан ҳам, ҳудди инсонни эмас, ахлат уюмли қопни олгандек туширдилар.
—Феруза яхшимисиз? -янгам ҳавотир билан югуриб келдилар. —Вай ҳудо бу нима аҳвол? -деди уст-бошимга қараб.
—Зебо буни кўзимдан йўқот, бўлмаса уриб ўлдириб қўяман. -деди акам ғазаб билан. —Дадам келгунча ўзимни тийишга ҳаракат қиламан. Аммо кўзим олдида турса ўзимга жавоб беролмаслигим мумкин.
—Шароф ака, ким нима деса ишонаверасизми? Мен биламан Феруза айбсиз. Наҳот ўз синглингизга ишонмасангиз? -деди янгам елкамдан қучиб, уй томон етакларкан.
—Йўқот дедим сенга, минғирламай. -янгам акамни важоҳатида бошқа сўз демай, мени хонамга олиб кирди.
—Кийимингизни алмаштириб оласизми? Дадажонни олдига бу аҳволда чиқманг. -деди ҳиссиз кўзларимни янгамга тикдим.
—Ўлгим келяпти янга. -дедим йиғлаб қучиб оларканман. —Беҳруз ака тўғри айтди. Мен расмдаги ҳолатлар ростми-ёлғонми? Ўзим ҳам аниқ билмайман. -дедим, расмдаги кийим менга бегона бўлса ҳам, қўриқчини қўлларини эслаб.
—Нима бўлди? -деди Шаҳодат опа синглисига.
—Бўлди! Келинни юзи ёруғ бўлди. Муборак бўлсин опа. Янгалар нишонани кўрсатишди. Энди тинчлансангиз ҳам бўлади.
—Ҳудога шукур. Анави иффациз келганига юраги гупурлаб кетганди. Беҳруз уни деб, тўнини тескари кийиб олмасин деб. -деди жирканиброқ.
—Опа бир гап. Бир томондан шу қизни келгани яхши бўлди. Беҳрузни кўндиролмаётгандик, келинни олдига киришга. Шу қизга қасд қилдими? Шундан кейин индамай кириб кетди. Сиз энди дам олинг кўнгилни ҳотиржам қилиб. -деди Шоҳиста опасига далда бўлган бўлиб.
—Илоҳим қўша-қаришсин. -деди Шаҳодат опа, дуо қилиб
Бундай ҳолни кутмагандим. Гўёки, ер терс айландию, бу айлана фақатгина менга таъсир ўтказгандек.
Дадам келганларида, мен улардан меҳр соғинч кутгандим. Афсусли, қаҳр-ғазабига дучор бўлдим.
—Дадажон сиз ҳам менга ишонмаяпсизми? -дедим йиғлаб.
—Келин... -деди дадам бақириб.
Янгам дадамни важоҳатида ранг-қути ўчиб учиб кирди хонага.
—Лаббай дадажон?
—Уйга келган совчиларни яхши кутиб, олинг. Эшикдан кирган биринчи одамга бериб юбораман. Чол бўлса ҳам шол бўлса ҳам. -деди дадам. Кейин мен йўқдек қарамай ҳам чиқиб кетди.
Янгам тилини ютган одамдек туриб қолди.
Мен йиғлаяпман. Бошимга тушган бу кунлар учун, тақдиримдан норози йиғлаяпман.
—Юринг Феруза, хонангизга киринг. -янгам яна мени суяб хонамга олиб кирди. —Йиғламанг. Ҳали ҳовуридан тушиб қолишади.
—Ким бўлса ҳам Аллоҳга солдим. Мени шу кунга тушишимга. Энг қадрли инсонларимни ишончидан чиқишимга сабаб бўлган инсонларни Аллоҳга солдим. -дедим алам билан.
—Ҳар бир ишнинг жазою мукофоти бўлади. Сиз қалбингизни руҳингизни покиза тутинг. Ҳаммаси аста-секин изига тушади.
—Ухламоқчиман янга. -дедим бошимгача ўраб.
—Овқат олиб келайми? Ичиб оласизми?
—Йўқ қорним тўқ! -дедим асли оч бўлса ҳам. Бунча ишончсизликдан кейин томоғимдан нимадур ўтармиди?
—Ойи ким нима деса ҳам, ишонманг. У қиз ёмон қиз эмас.
—Кимдур нимадур дейиши мумкинми? -ҳайрон қаради йигитга онаси.
—Ҳа буни таърихи узун, сиз бораверинг. Иложи бўлса рози қилиб келинг.
—Ҳеч уйланиш ҳақда гап очсам қовоғинг очилмасди. Жудаа шошиб қолдинг. Ишқилиб, бир балоси йўқми бу ҳаракатларинг ортида.
—Йўқ ойи. Шунчаки шу қиз ёқди менга.
—Майли ўғлим биз амманг билан ўтиб келамиз унда.
Элдор онаси кетгач чуқур нафас олди.
—Ишқилиб ойим айниб қайтмасинда. -деди Ферузани ҳаё уфуриб турадиган юзини эслаб.
—Тўйи куни йўқолиб қолганди Феруза. Қайтибдими? -деди маҳалладаги аёл Элдорни онасига.
—Қочиб кетганди? Нега? -ҳурсандчилик билан уйдан чиққан аёл бўшашиб кетди. "Ойи у қиз ёмон қиз эмас!"
Ўғлини гапини эслаб чимирилди.
—Ёмон эмасмиш, ёмон ҳам гапми расво эканку бу қиз. -деди пичирлаб.
—Нимадур дедингизми? -аёл ҳайрон бўлди.
—Йўқ ҳеч нима, раҳмат сизга. -деди ўзини ўнглаб. —Опа юринг кетдик. Бу жиянингизни мияси айниб қолибди. -деди ҳовлиққанча қайнопасини етаклаб.
—Сажида ҳафа бўлманггу бу ўғлингизни жуда эркалатгансизлар. Укамга гапирсам аралашма дейди. Мана оқибат, кимлар қизини бермайди. Буни танлагани бир бузиқи экан.
Аммаси жиянини танловидан жиғи-бийрони чиқарди.
—Ким бўлди экан? -Зебо бетартиб тарақлаётган дарвозани ўйланиб очди. Эндигина ҳамма оила аъзолари дастурхон бошига ўтирганди.
—Ассалому алайкум, келинглар!
—Саломингни пишириб егурлар, қани анави беандиша қизларинг.
Аёл Зебони туртиб ичкарига кириб шанғиллай бошлади.
Барча оила аъзолари ҳовлига чиқди.
—Юзсиз қизингизни тийиб олинг. Ўғлим шундан бошқасини олмайман деб, хит қилди бизни.
Аёл нима сабаб бақир-чақир қилаётганини сўраган хонадон соҳибларига сапчиб берди.
—Тилингизни тийиб олинг! -бақирди Шароф.
—Эркак бўлиб бир синглингни тиёлмаган. Нега менга ўшқиряпсан? Ўғлимни тинч қўйсин. Айтиб қўй уяциз синглингга.
Орада анча гап ўтди. Маҳалла йиғилди уруш бошига. Аммаси қўйиб, онаси. Онаси қўйиб, аммаси Ферузани шанига айтмаган гаплари қолмади.
Аёл сал ҳовури босилгач кетди.
Шароф бор аламини Ферузани калтаклаш орқали босди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев