Жамол билан уйга қайтган Гунафша Чарос опанинг тайинлаганларини тезда қила бошлади.
— Қизиқ, — ўйлади у, — тўй куни белгиланган бўлса яна қанақа совчилар экан-а булар? — ҳеч нарсага тушунмади у. Чунки унга ҳали ҳеч ким бўлаётган воқеаларни айтмагандида. Чарос опадан сўрагани эса хижолат қилди. Келганидан буён бўлаётган воқеаларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Келган куни Моҳидил йўқ эди. Эртаси куни ҳовлида ётганини эшитди, — қайтиши билан шу қизни яхшилаб сўроқ қилмасамми? — меҳмонлар учун дастурхон тузар экан, — ширинликлар бироз кам экан, — тезда дўконга чиқиб келишга қарор қилди. Жамолга айтмоқчи бўлганди, лекин у ҳам чиқиб кетган шекилли чақирганига жавоб бермади. — Ҳа майли, — дедию энг яқин дўконга йўл олди. У ерга кириб керакли нарсаларни олиб, энди чиқиб кетаётганди,
— Салом бердик Гунафшахон, — таниш овозни эшитиб жойида таққа тўхтади. Бошида шунчаки қулоғимга чалинди деб ўйлади. Лекин ортига ўгирилдию, адашганини тушуниб етди.
— Сиз? — Тоҳирга кўзи тушуши билан қошлари чимирилди, — бу ерда нима қилаяпсиз?
— Сен кимни олдига келган бўлсанг, мен ҳам худди шу, — иршайди у.
— Мени сенсирашга ҳаққингиз йўқ, — Гунафшанинг қошлари чимирилди. — Кейин бу ерга бекорга келдингиз деб қўрқаман.
— Буни кўрамизда.
— Тоҳир, — оғир-босиқлик билан, — сизга маслаҳатим Моҳидилни эсиздан чиқаринг. Энди у бошқанинг ҳасми. Бировнинг ҳасмини ўйлаш эса зинодан кам эмас.
— Нима қилишни ўзим биламан, — Тоҳирга Гунафшанинг гаплари ёқмади, — сенга битта илтимос билан келгандим, лекин бундан фойда йўқ шекилли, — Тоҳир қўл силтаб чиқиб кетди. Гунафшанинг эса кўнглида қандайдир ғашлик пайдо бўлди.
— Ишқилиб куёв бола бу аҳмоқнинг гапларига ишонадиганлардан бўлмасинда, — кўнглидан ўтказди.
Яхё Моҳидил ётган палатага кирганида Моҳидил ўрнидан туриб, деразадан ташқарига қараб ўтирарди.
— Анча ўзинга келиб қолдингми? — ҳол-аҳвол сўраган бўлди.
— Ҳммм, — Моҳидил қисқа жавоб берди.
— Мендан хафамисан? — Моҳидилнинг ёнига ўтирди, — биласанми, ўша куни....
— Энди бунинг аҳамияти йўқ, — Моҳидил унга ҳиссизлик билан қараб қўйдию, яна дераза тарафга қараб ўтириб олди. Яхё эса нима дейишни билмасдан жим ўтиришни маъқул кўрди шекилли, бошқа гапирмади. Палатага сукунат чўкди.
— Моҳидил мен сенга баъзи нарсаларни айтишим керак. Кейинчалик тушунмовчилик бўлмаслиги учун, — ниҳоят Яхё сукунатни бузди.
— Ўтмишингизни менга қизиқи йўқ, — Моҳидил деразадан кўз узмасдан гапираркан, — ўтмиш ҳаммада бўлади. Хатто менда ҳам бор, — дейишга дедию, кейин тилини тишлади.
— Айтишни истамасанг мажбурламайман, — Яхё негадир унинг тилидан Давроннинг исмини эшитишни истамади.
— Айтаман. Эртага бошқалардан эшитсангиз ноқулай аҳволга тушиб қолмаслигингиз учун ҳам, — дея Моҳидил унга Тоҳир ҳақида айтиб берди, — мана шунақа, — хўрсинганча синиқ жилмаяркан, — менинг ўтмишим шундай, севиб, севилмаган қалбим бор, — кўзларидан бир томчи ёш томди.
— Йиғлама, — Яхё нима қилишни билмай қолди. Қизнинг кўз ёшлари унга бошқача таъсир қилдими, ўзини ғалати ҳис қилди, — бу ерда сенинг айбинг йўқ. Ўзингни қийнама.
— Раҳмат, — Моҳидил миннатдорлик билан жилмайиб қўйди. Ич-ичидан эса ишқилиб айтиб хато қилган бўлмай деган ҳадик бор эди.
Икки қуда тараф бугун Моҳидилларнинг уйида бўлажак тўй ҳақида келишиб олишди. Тўй бир ҳафтадан кейин бўладиган бўлди. Чунки ҳеч бир оилага ортиқча гап-сўз керакмас. Ёшлар аллақачон ҳаммасини ҳал қилишган, ота-оналар эса эл-юрт олдидан ўтиб қўяйлик дея ҳаракатда.
Моҳидил икки кунда шифохонадан чиқиб, тўғри қизлик уйига келди. Катталар қиз боланинг тўйдан олдин куёвникида юриши яхши эмас деган фикрга келишди. Моҳидил учун ҳам шуниси маъқулдек туюлди. Гунафшанинг келгани эса айни муддао.
Гунафша Тоҳир ҳақида Моҳидилга айтишни истамади. Келин кўйлак танлагани боришганда эса, бир нарсаларни баҳона қилиб чиқдию, секин бу ҳақида Яхёга айтди.
— Сиз буёғидан хавотир олманг, — Яхёга бу хабар ёқмаган бўлса ҳам хотиржамлик билан гапирди, — бу ҳақида дугонангизга айтманг. Ҳаммасини ўзим ҳал қиламан.
— Хўп, — Гунафша тўғри қарор қабул қилганидан хурсанд бўлди. Яхёга ҳурмати яна ҳам ошди.
Ниҳоят узоқ кутилган бир ҳафта ҳам ўтди. Бугун Яхё ва Моҳидилнинг тўйи. Бошқалардан фарқли ўлароқ, ота-оналардан ҳаяжондаю, икки ёш умуман ҳеч нарсани ҳис қилишмаяпти. Бу тўй улар учун бир мажбуриятдек эди гўё. Юзларидаги табассум ҳам мажбурий. Келган меҳмонларнинг кўпчилиги ҳайрон. Чунки Яхёнинг Гулюз билан унаштирилганини бутун маҳалла билар, уларга хатто кўпчилик ҳавас қилишарди. Шу сабаблими, Гулюзнинг ҳали қирқи ўтмасдан уйланаётган Яхёни ич-ичидан „ширин сўзлар” билан сийлашиб, ҳа хотинсирамай ҳар бало бўлгур дейишарди. Бир гап билан айтганда, тўйга келган меҳмонларнинг кўпчилиги ёшларга бахт тилаш учун эмас, энди нима бўларкин дея томоша кўргани келишганди. Буни қарангки, меҳмонларни кўп куттирмасдан ўша томоша ҳам бошланди.
— Моҳиииии, — даврага энди овқат тортила бошланган пайтда қўлида битта шишани қўлтиқлаганча Тоҳир кириб келди, — бевафойим мени, — у бор овозда бақирганча бориб даврани олиб бораётган йигитнинг қўлидаги микрофонни олиб қўйди.
— Моҳийим, — чайқалганча гапира бошлади, — тўсатдан алвидо деб кетганингни энди тушундим, — иршайди. Икки кўзи Моҳидилда. Моҳидил эса уятдан ерга кириб кетай деб ўтирарди.
— Ҳаммаси яхши бўлади, — Яхё унинг қўлидан ушларкан, сал нарида турган дўстига бир ишора қилди ва шу билан бир нечта йигитлар Тоҳирни судрагудек аҳволда оёғини ерга теққизмасдан олиб чиқиб кетишди. Меҳмонлар орасида эса ўзаро шивир-шивирлар авж олди. Моҳидилнинг қўллари қалтирар, кўзлари ўзига бўйсунмасдан ёш тўка бошлади.
— Бўлди, — Яхё унинг қўлларини сиқаркан, — ҳаммаси яхши бўлади.
— Лекин....
— Менга ишон, — Яхё Гунафшага қараганди, Гунафша ҳам уни тушунгандек бир стаканда сув олиб келиб,
— Буни ичиб ол, — деганча Моҳидилга тутди. Моҳидил титроқ қўллари билан базўр икки қултум ича олди.
— Бўлди, — пичирлаганча стаканни Гунафшага узатди.
— Яна озроқ ичиб ол, — Гунафша Моҳидилни мажбурлаб яна бир-икки қултум ичирдию, энди Яхёга гапириш учун у томонга қарадию, ўзига қаадалган нигоҳларни кўриб тили айланмай қолди. Нигоҳлар тўқнашдию, бу икки инсон қаерда эканликларини унутишди. Ҳаёллар яна ўтмиш томон кетди.
— Ўша уйни елкамни чуқури кўрсин, — Саодат опа совчиликдан асабий ҳолда кириб келди, — сенга бошқа қиз қуриб қолганмиди? — ўғлига қошларини чимирганча қараркан, — бир оғиз хўп десанг бутун шаҳарнинг ярми сенга ёр бўлишга тайёр.
— Лекин ойиииии....
— Лекин-пекини йўқ, — уйга кайфияциз кириб келган Нажмиддин ака ўғлининг гапини бўлди, — гап битта ўша қиз тугул, бу қишлоқдан умуман ҳеч кимга уйланмайсан. Биз билан Самарқандга қайтасан.
— Дада.....
— Мен гапимни тугатмадим.
— Хўп.
— Бугуноқ ҳаммасини битказасан. Эртага эрталаб биз билан қайтасан. Мени тушундингми? — ўғлига синчиковлик билан қараб турди.
— Тушунарли.
— Баракалла, — ўғлининг елкасига қоқиб қўйди. Ўғил шу куни дадасининг айтганини қилиб ҳаммасини ҳал қилдию, эртасига улар билан Самарқандга қайтди.
Мана шунга ҳам саккиз йил бўлибди. Бугун эса ўша армонини ҳамкасби, шогирди бўлмиш Яхёнинг тўйида кўрди. Ҳа бир пайтлари Гунафшани севган, лекин етиша олмаган йигит бу — Юнус эди.
Тўй тугагунча ҳар ким ҳар хил аҳволда бўлди. Ҳар ким ўзидан ўтганини ўзи билди. Моҳидилнинг титроғи, одамларнинг шивир-шивири босилавермагач, Яхё тўйни ўзингиз давом қилдираверинг деганча келинни олиб чиқиб кетди.
Янгалар келинни тайёрлаб, керакли маслаҳатларни бериб чиқиб кетишаётганларида ҳам Моҳидил ҳали унчалик ўзига келмаганди. Яхё кириб келганида хатто келин салом қилишни ҳам унутди. Яхё ҳам уни қистовга олишни истамади. Ахир, у буларнинг бари бошқа инсон билан орзу қилганди. Лекин тақдирни қарангки, қаршисида умуман бошқа инсон турарди.
— Бундай турма, — Яхё Моҳидилни ётоқ ёнига олиб келдию, жойига ётқизиб устини ёпди, — ухла, анча ўзинга келасан.
— Лекин.....
— Уёғини ўйлама, — Яхё икки юзи дув қизариб гап бошлаган қизнинг гапини бўлди, — ҳаммасини ўзим ҳал қиламан. Ҳозир фақат дам ол. Эртага уйдагилар билан гаплашиб, пойтахтга кетамиз. Бу йил охирги йилинг, ўқишингда муаммо бўлишини хохламайман, — Яхё шундай деганча қизнинг ёнидаги ёстиқни оларкан, — мен диванда ухлайман. Хайрли тун, — деганча нари кетди. Аммо, ҳар иккисининг ҳам кўзига уйқу келмади. Тунни ҳар хил ўй-ҳаёллар билан бедор ўтказишди.
Эртаси куни Яхё айтганини қилиб пойтахтга кетиш ҳақидаги қарорини оила аъзоларига айтди.
— Ўғлим ҳали кеча тўйларингиз бўлди, — Хумора опа чой узатаётган келинига еп қўйгудек қараркан, — ҳали чиллалик бўлсангизлар. Бунинг устига ҳали анча урф-одатларимиз бор. Уларни ўтказиш учун ҳам сизлар шу ерда бўлишингиз керак. Бугун келин салом, шунга бугун кетиш ҳақида.....
— Келин саломдан кейин йўлга тушамиз. Шусиз ҳам келингизни ўқиши қолиб кетди. Қолган урф-одатларни келганимиздан кейин ўтказаверасиз, — Яхё фикридан қайтмади. Табиийки, бу Хумора опа ёқмади. Бу қарор, бу фикр Яхёдан чиққан бўлишига қарамай, бунинг асосий айбдори дея келин топилди. Аммо, буни ташқарига чиқармади.
Яхё айтганини қилиб келин салом тугаши билан, Моҳидилни олиб йўлга тушди. Унинг шошилганини сабаби, анави Тоҳир деганлари ўзига келиб олиб, бу сафар уйларига келиб томоша қўйишини, шу сабаб Моҳидил яна ёмон аҳволга тушишини истамади. Тўйлари ҳам антиқа вазиятда бўлди. Бундай пайтда пойтахтга кетиш энг тўғри йўл деб билди. Моҳидил ҳеч йўқ ўқиши билан чалғирди. Шахсий машинасида йўлга чиққанлари сабаб, пойтахтга уёқ-буёғи икки ёки уч кунда етиб боришади. Бу оралиқда Яхё ўша тарафдаги битта танишига айтиб, ижарага уй ҳам топтирди.
Тоҳир ҳали ҳам кўзини очолмай инграб ётаркан, юзини нимадир ялай бошлади.
— Кет, — у қўлини аранг қимирлатганча юзини ялаётган жонзотни ўзидан итаргандек бўлдию, лекин уддалай олмади. Сабаби ўша жонзот ишини мароқ билан давом қилдираверди, — кет дедим, — Тоҳир кўзини очаркан бошида қаерда эканлигини яхши англай олмади. Юзига урилган майин шабада сабаб секин уйқуси тарқаб, ўзига кела бошлагач ўзини сув бўйида ётганини кўриб жаҳли чиққан бўлса, боя юзини мароқ билан ялаётган жонзот қаёқдаги бир кўча ити эканлигини билиб кўнгли озай деди.
Юнус туни билан ухлай олмади. Кўзларини юмиши билан ўша таниш нигоҳлар кўз олдига келар, ҳеч тинчлик бермасди.
— Наҳотки шунча йил шу ерда, Хоразмда юрган бўлса? — ухлай олмасдан ўрнидан туриб оларкан, — нега шу пайтгача уни кўрмаганман? Ахир мен ҳам мана беш йилдирки Хоразмдаман. Тўғри Самарқанд-Хоразм орасида бориб келиб юрдим. Шунга қарамай уни бир марта бўлса ҳам кўришим, ҳеч йўқ тасодифан бўлса ҳам кўриб қолишим керак эди-ку!
У келин тарафдан келганмиди? — Юнус ўйлай-ўйлай бир қарорга келди ва қўлига телефонини қўлига олиб Яхёнинг рақамини термоқчи бўлди. Аммо, соатига қараб фикридан қайтди. Чунки соат миллари тунгги 03:34 ни кўрсатиб турарди. — Қачон қуёш чиқадию, қачон у ҳақида биларкинман? — Юнус тоқацизланганча хонасида юриб чиқди. Соат олти бўлиши билан эса дарҳол Яхёга қўнғироқ қилиб, ўзига керакли саволларга жавоб олиши билан, Моҳидилнинг қизлик уйига йўл олди. Уй ёнига келишга келдию, юрак ютиб ичкарига кира олмади. Дарвоза олдига бир неча марта бориб қайтиб келгач, машинада ўтириб кутишга қарор қилди.
Орадан нақ икки соат ўтгач, ниҳоят дарвоза очилиб бу сафар Гунафшанинг бўйи кўринди.
— Ва ниҳоят, — юзига табассум югурди. Лекин нега буни ўзи ҳам тушунмади. Гунафша уй эгалари билан хайрлашаркан, йўлга қараб-қараб қўярди, — менимча айни пайти, — Юнус машинани юргузганча дарвоза олдида тўхтаркан, — такси керакмасми? — сўради.
— Вақтида келганингизни қаранг, — Чарос опа жилмайиб қўяркан, — қизимизни аеропортга олиб бориб қўя олмайсизми?
— Жоним билан, — Юнус жавоб бериш баробарида Гунафшани зимдан кузатишни ҳам унутмади. Қизнинг юз тузилишидан ҳайрон эканлигини тушуниш қийин эмас эди. Гунафша уй эгалари билан хайрлашиб машинага ўтираркан,
— Ассалому алайкум, — дея олди холос.
— Ваалейкум ассалом, — Юнус ҳам алик олдию, бошқа сўзлашишмади. То аеропортга боргунларича жим кетишди. Аҳён-аҳёнда кўзгу орқали нигоҳлар тўқнашишини айтмаганда, ҳаммаси яхши кетди.
Ҳар иккаласида ҳам саволлар тўла, лекин жавобини эшитишдан қўрқибми уларни тилга чиқара олишмасди. Гунафшанинг нигоҳларидан ўзича „Нега? Нима учун? Эндими? Шу пайтгача-чи?” каби маъноларни уққан Юнуснинг ёдига қуйидаги сатрлар келди.
„Гар ёдинга тушсам, ахтариб борсанг,
Хижрон деб аталмиш чўллардаман мен.
Сен мени қачондир қолдириб кетган,
Ўша бахтиқаро йўллардаман мен.
Менинг кўз ёшимдан яралган уммон,
Уммонга уланган кўллардаман мен.
Қуёшин йўқотган бечора осмон,
Довуллар, бўронлар, дўллардаман мен.
Ҳамон ёдинг билан, илинжинг билан,
Йиллардек судралар кунлардаман мен,
Болишлар тош бўлиб, тўшаклар тикан,
Жонимни тимдалар тунлардаман мен.
Ишқий ёнғинларнинг сўнгида қолган,
Кўкларга соврилган куллардаман мен.
Ошиқлар юртининг шоири бўлган,
Мудом зохирзабон тиллардаман мен.
Не золим Кабасин вайрона этган,
Оллоҳ уйим деган диллардаман мен.
Бодом гулларидек тўкилиб кетган,
Совуқ елвизаклар, еллардаман мен.
Саждадан бош олсанг тегрангда гирён,
Ўнгларингда ўзим, сўллардаман мен.
Кўнгил деб аталмуш бор бути вайрон,
Дуога очилган қўллардаман мен.”
— Раҳмат, — етиб келишлари билан Гунафша тезда машинадан тушиб, аеропорт ичига кириб кетди. Юнус унинг ортидан қараб қолар экан,
— Ҳе ўл латта, — ўзини сўкди, — эркак киши ҳам шунчалик ландавур бўладими? Шундоққина тумшуғингни тагидагини қочириб ўтирибсан-а? Нималар деяпсан? — пешонасига уриб қўяркан, — балки у Яхёнинг аёлининг келинойисидир? Бўлиши мумкин эмас. Самарқандга қиз бермаган одам, Хоразмга берармиди? — кўз олдига Гунафшанинг дадаси келди, — у киши фақат Навоийдан куёв қиламан деганлар. Лекин Гунафша Хоразмда нима қилаяпти? Шуни билиш керак.
Урф-одатларга кўра қизни уйидан кузатиб қўйишгандан кейин, келин томондаги эркаклар тўйга боришмайди. Кечаги тўйдаги томошани эшитган Жамол эрталабданоқ минг йиллик урф-одатларни бўралатиб сўкканча кеча куёв жўра бўлган Шаҳзод деган йигитнинг ёнига йўл олди.
— Ассалому алайкум, — эндигина уйғонган Шаҳзод Жамолни кўриши билан ҳаммасини тушунганди.
— Ваалейкум ассалом, — алик оларкан, — кечаги аблах қани?
— Уни ўзларимиз ҳал қилдик. Шундай экан....
— Нима қилдинглар демадим, қани у дедим, — Жамол ғазабини босишга ҳаракат қилгани билан кўзлари, гап оҳанги сотиб қўярди.
— Ака, — Шаҳзод уни жаҳлидан туширишга урунди, — биламан келин синглингиз. Лекин энди буёғини дўстимга яъни куёвингизга қўйиб берсангиз яхши бўларди. Ҳар ҳолда энди синглингизни бошида эри бор.
— Менга қара, — Жамол унинг ёқасидан олди, — бу ерга сендан ақл бўлишингни сўраб келмадим, анави мараз қаерда шуни айт бўлди. Насиҳатларингни келажакдаги невараларинга асраб қўйда, шунчаки саволимга жавоб бер.
— Йигитлар уни Шокир фермерни даласи тарафга олиб кетишганди, шундан кейин хабарим бўлмади, — Шаҳзод ҳам нима қилсанг қил дегандек билганини айтди.
— Раҳмат, — Жамол унинг ёқасини қўйиб юборганча, тўғирлаб қўяркан, — ақлли йигитлигингни билардим, — дедию ортига қайтди.
Жамол Шаҳзод айтган жойга етиб келганида у ерда битта дайди итдан бошқа ҳеч бир тирик жон йўқ эди. Фермер ишчилари ҳам ҳали ишга чиқишмаганди ҳисоб. Йўлда учраганларининг бир-иккитасидан сўраганида, улар тўғри жавоб бериш ўрнига Жамолни устидан кулгандек гап қилишди. Шу сабабли, Жамол бошқа ҳеч кимдан сўрамади.
— Жин урсин, — Тоҳирни тополмасдан ортга қайтаркан, — ўша аблахни анави Гунафшами, Гулсафсарми таниса керак? — ҳаёлидан ўтқазди у. — Керак эмас, аниқ танийди. Ҳозироқ уйга бориб ундан сўрайман. Айтмаганига қўймайман.
Даврон тўй ҳақида эшитиб жаҳлдан бўғилиб ўлай деди.
— Минг лаънат, — қўлтиқ таёғи билан стол устидаги нарсаларни уриб синдира бошлади, — буни шундай қолдирмайман, — бақирарди у, — ўша қанжиқни кўз олдингда тириклай ёқаман. Мен билан унаштирилиб, сенинг тагинга тушадиган бунақа суюқоёқни шундай қиламанки, ҳаммасига пушаймон бўлади. Сени ҳам шундай қўйиб қўймайман.
Мана Моҳидил ва Яхёнинг Тошкентга келганига ҳам бир ойча бўлиб қолди. Бу ўтган вақт анчайин тинч ва бош оғриқлардан ҳоли бўлди деса ҳам бўлади. На Тоҳир, на Даврон уларни безовта қилмади. Худдики ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетгандек эди.
Шундай кунларнинг бирида ўқишдан шошиб уйга қайтаётган Моҳидилнинг олдидан бир нуроний кампир чиқиб қолди.
— Қизим, малол келмаса шу юкимни уйимга олиб боришиб юборсангиз, — қўлидаги сумкасини инқиллаб-синқиллаб кўтариб тураркан, — қаричилик қурсин, — нолинди, — ёшинг ўтгани сари битта хас ҳам оғирлик қилаверар экан, — йиғлагудек гапирди. Моҳидил азалдан ёрдамсевар, кўнгли бўш бўлгани учунми, тезда рози бўлди.
— Холажон уйингизни кўрсатинг, — дея кампирнинг уч килограммча ҳам чиқмайдиган сумкасини кўтариб ортидан эргашди. Улар кўп юрмай, кўп қаватли уйлар орасига киришди.
— Ўғлим шу ердан икки хонали уй олиб берган, — кампирнинг гап оҳангидан мақтанаяптими ёкида хўрсинаяптими билиб ҳам бўлмасди. Кампир яна бир нарсалар деди, лекин уларнинг ҳеч бири Моҳидилнинг қулоғига кирмас, бутун фикр-у ҳаёли тезроқ уйга боришда эди. Чунки эри эрталаб чиқиб кетаётиб,
— Бугун бир манти қилсанг дегандим, — деганди. Бир ойлик турмуши давомида бу Яхёнинг биринчи марта аниқ бир овқатни айтиб кетиши. Шунгами, Моҳидил тезроқ уйга боргиси, тезроқ манти тайёрлаб қўйгиси келаётганди.
— Мана менинг кулбайи вайронам, — кампир қийналиб эшик қулфини очаркан, — қани марҳамат, кира қол қизим.
— Раҳмат холажон, — Моҳидил қўлидагини эшик олдида қолдирмоқчи эди, кампир қўярда-қўймай ичкарига олиб кирди.
— Ҳеч йўқ бир пиёла сув ичиб ол. Кун иссиқ, бундай пайтда муздек сув жонни роҳати, — кампир гапирганча ошхонага ўтиб кетди ва зум ўтмасдан қўлида бир пиёла сув кўтарганча қайтиб чиқди, — мана ича қол.
— Раҳмат, — Моҳидил истамаса ҳам одоб юзасидан пиёладаги сувни бир-икки хўпладию, лекин негадир сувнинг таъми унга ёқмади. Аммо, буни хонадон соҳибига билдирмасдан шунчаки жилмайиб қўя қолди, — энди мен борай, — Моҳидил ўрнидан туриб, яна бир бор раҳмат айтдию уйдан чиқиб кетди.
— Ишқилиб таъсир қилсинда, — кампирнинг овозида қандайдир хавотир бор эди, — йўқса ўша аблах мени ўлдиради.
Моҳидил учинчи қаватдан тушиб келар экан, боши айлангандек бўлди.
— Эрталабдан буён туз тотмасликни оқибати, — ўзини-ўзи койиганча тушиб борар экан, кўзи тиниб кетди. — Менга нима бўлаяпти? — давом этар экан, кўз олди қоронғулашиб кетдию, йиқилай деганда кимдир уни ушлаб қолди.
— Ва ниҳоят, — илжайди уни тутиб қолган одам.
Келганларидан буён бир фирмада иш бошқарувчи бўлиб ишлаётган Яхё бугун негадир эртароқ кетишни мўлжал қилдию, режалаштирган ишларини тез-тез қилишга тушиб кетди. У одати бўйича бугунги кунлик кирим-чиқимларни ён дафтарига ёзиб қўйдию, қолган ишларини ҳам якунлаганига амин бўлгач йўлга тушди. Йўл-йўлакай бугун биринчи марта Моҳидил учун гулдаста ва ширинликлар олди.
— Ишқилиб унга ёқсинда, — ўйлади у. Чунки бир ойдан бери бир оила бўлиш уёқда турсин, тузук-қуруқ гаплашишмайди. Фақат зарур бўлиб қолгандагина бир-бирига гаплашмаса, умуман гаплашишмас, иккаласи ҳам ўзи билан овора эдилар.
Мана уйга етиб келди. Қўлидаги гулдаста ва ширинликларга бир қараб қўйдию, секин эшикни тақиллатди. Аммо, ҳеч қандай жавоб бўлмади. Яна тақиллатди, яна шу аҳвол.
— Моҳидил, — овоз берди. Яна жимлик, — қизиқ, — соатига қараб қўяркан, — ухлаб қолдимикин? Унақа десам, доим мен келмагунча ухламасди, — Яхё ҳайрон бўлганча ёнидаги қўшимча калитни олиб эшикни очиб ичкарига кирди.
— Моҳидил, — ичкарига кириб, яна аёлини чақирди. Аммо, яна жимлик, — қаерда экан-а? — қўлидагиларни стол устига қўйдию, қўлига телефонини олиб унинг рақамларини терди. Қисқа гудоклардан кейин, нариги тарафдан қизнинг овози эшитилди.
— Ало.
— Қаердасан?
— Мана ҳозир уйга кираяпман, — шошиб келаётгани боисми тез-тез ва қисқа-қисқа нафас оларди.
— Хўп, — Яхё телефонни ўчирди. Моҳидил айтганидек, беш дақиқа ўтар-ўтмас уйга кириб келди. — Қаерда эдинг? — қизнинг устидаги ўқиш формасига ҳайрон бўлиб қараркан, — соат неччи бўлганини биласанми?
— Ҳалиги, — Моҳидил бироз каловланганча кўзларини олиб қочаркан, — дугоналарим билан ўтириб.....
— Тушунарли, келаси сафар огоҳлантириб қўй, — деганча хонага кириб кетди. Моҳидил чуқур нафас оларкан,
— Хайрият, — стулга ўтириб қолди, — ҳозир уларга шифохонадан келаяпман десам хавотирга тушиб, яна қайтиб олиб боради ўша тўрт девор орасига. Лекин бир нарса қизиқ, мени у ерга ким олиб борди? Ахир, мен бир кампирга ёрдам бериб, унинг уйидан чиқаётгандим. Қолгани эса эсимда йўқ, — қанча зўр бериб эслашга ҳаракат қилмасин, барибир эслай олмади.
Яхё ўша куни Моҳидилга ишонди. Чунки шу пайтгача Моҳидил уни алдамагандида. Моҳидил ҳам бир марта ёлғон гапирсам ҳеч нарса қилмайди дея бу мавзуни бошқа очмади. Уларда ҳаммаси яхши эди, токи ўша кунгача.
— Яхё бугун тақдимот ва бизда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиши керак, — фирма раҳбари Жалол ака ҳамма маъсулиятни унга юклаб қўйди. Шу сабабли Яхёда бир неча кундан буён тиним йўқ. Ишга эрта келиб, кеч кетади.
— Бугун ҳал қилувчи кун, — Яхё ҳаммасини яна бир бор кўздан кечираркан, камчилик йўқ эканлигига амин бўлгач бироз енгил тортди.
Ниҳоят кеч ҳам кириб, тақдимот ҳам бошланди. Кутилган меҳмонлар ҳам келишди. Яхё ҳам, Жалол ака ҳам янги маҳсулот ҳақида етарлича маълумот бериб, ҳаммага тушунтириш ишларини олиб боришди. Таништирув ва тақдимот зиёфатга уланиб кетди.
Ҳаммасини якунлаб, эндигина тамадди қилгани ўтирган Яхёнинг олдига Даврон келиб ўтирди.
— Табриклайман, ҳаммаси жуда аъло даражада. Сен бор жойда бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас акажон, — елкасига қоқиб қўяркан, — лекин ҳамма жабҳада ҳам эмас, — Яхё унга тушунмагандек қаради, — қарашларингдан нима демоқчи эканим қизиқ туюлмоқда тўғрими? — беўхшов тиржаяркан, — ростини буни айтиш бироз ноўринми дейманда?
— Бошладингми энди гапир, — Яхё қўлидаги санчқини жойига қўяркан, — хўш, нима борада орқада эканман?
— Эрлик қилиш борасида, — Даврон атрофга кўз югуртирганча у томонга бироз эгилдию, — уйланганинга бир ой бўлдию, келин бола ҳалиям бокира экан, — бу гапдан кейин Яхёнинг устидан кимдир бир челак муздек сув қуйиб юборгандек бўлди.
— Сеееннннн..... — ўрнидан туриб Давроннинг ёқасига ёпишди.
— Ўзингни бос акажон, — Даврон иршайганча унинг қўлларини ёқасидан оларкан, — биламан буни қандай билганим сенга ҳам қизиқ. Кел, бундай қиламиз. Мен гапирмадим, сен эшитмадинг. Майли мен борай, сенга эса ёқимли оқшомлар, — деганча Яхёдан узоқлашди. Яхё эса на унинг ортидан боришни, на жойига ўтиришни биларди. Бироз шундай турдию, кутилмаганда ўқдек отилганча зиёфатни тарк этди. Шу кетишди тўғри барга бориб, бўккунча ичди.
— Йўқ, — навбатдаги қадаҳни бўшатар экан, — у менга хиёнат қила олмайди. Тўғри мени севмас, лекин у менга хиёнат қила олмайди, — қўлидаги қадаҳга қараб тинмай шу сўзни такрорларди, — у менга хиёнат қила олмайди!
— У менга хиёнат қила олмайди, — Яхё шу сўзни такрорлаганча бардан чиқди. Маст бўлишига қарамасдан машинани ўзи ҳайдаб келди. Машинани уйи олдида тўхтатаркан, ҳали ҳам ёниқ турган хона чироғини кўриб, — у мени кутаяпти, — жилмайди. Машинадан тушаркан, — балки у ўша маразни ўйлаётгандир? Ахир ўша куни, — ҳаёлига Моҳидил уйга кеч келган кун келди. — Наҳотки у кўзимга чўп суқиб юрибди? — шу он Моҳидил бу дунёдаги энг жирканч мавжудотдек туюлиб кетди, — йўқ, — у яна ўз таҳминларини рад этаркан, — Моҳидил менга хиёнат қилмаган, — ўзгача ишонч билан уйга кириб келди.
— Келдингизми? — ҳаёлида Моҳидил уни ўзгача соғинч билан кутиб олгандек бўлди.
— Келдим, — Яхё чайқалганча келиб аёлини бағрига босаркан, — келдим, келдим, — Моҳилдилнинг сочларини тўйиб ҳидлади, — ифоринг бунча ёқимли, — пичирлади.
— Нима? — Моҳидил ҳеч нарсани тушунмасдан унинг юзига қаради, — нимадир дедингизми?
— Йўқ, — қизнинг бошини тағин кўксига босаркан, — шундай тур.
— Яхё ака сизга нима бўлди? — Моҳидил эрининг кўксига бош қўйганча тураркан, — ҳеч ҳам ичмасдингиз, нимадир бўлдими?
— Ҳа. Мен бугун чидай олмадим. Шунга озгина....., — қизни ўзига қаратиб юзига термуларкан, — сен ҳамиша шундай чиройли бўлганмисан? — қизнинг юзининг ҳар бир нуқтасигача термулди.
— Рости гапларингизга тушунмаяпман, — Моҳидилнинг юраги аллақачон қинидан чиққудек ура бошлаганди.
— Ортиқ бундай яшай олмайман, — нигоҳи қизнинг қирмизи лабларида тўхтади, — мен сени истайман. Сенинг тотли бўсаларингни, гўзал васлингни истайман.
— Яхё ака, — Моҳидил эрининг кўзларига тикилди.
— Яхё ака деган тилларингдан, — аёлининг юзларидан силади.
— Сиз ҳозир нима қилаётганингизни билмаяпсиз? — негадир Моҳидил ўзини олиб қочмоқчи бўлди.
— Адашасан. Айнан ҳозир нима қилаётганимни, нимани истаётганимни жуда яхши биламан. Ва бугун ҳаммаси ўзгаради. Эртадан биз учун янги кун, янги ҳаёт, янги бахт бошланади, — Яхё ўзини олиб қочмоқчи бўлган Моҳидилни белидан қўлини ўтқаздию, унинг гапиришига ҳам қўймасдан лабларига лаб босди. Нима бўлишини тушуна олмасдан қаршилик қилаётган Моҳидил зум ўтмасдан устидаги либоси сирғалиб тушаётганини ҳис қилдию, ортиқча қаршилик қилмади. У ҳам бу тун қалбига, ҳисларига енгилди.
Яхё қалбига қулоқ солиб адашмаган эди. Қалби айтганидек, Моҳидил унга хиёнат қилмаган эди. Бу тун эса уники бўлди.
Яхё кўзларини очганида ҳали қуёш чиқмаган, хона нимқоронғу эди. Кўксига бош қўйиб ётган Моҳидилнинг юзларига термуларкан,
— Тақдирнинг ёзиқлари қизиқ, — жилмайди. — Уни биринчи кўрганимда ўғри, фирибгар деб ўйлагандим, — Бухородаги илк учрашувни эслади. — Ўшанда қаттиқ хафа бўлганди, лекин мен тўғри қилдим деган фикрда эдим. Энди эса, — Моҳидилнинг унчалик узун бўлмаса ҳам, лекин чиройли қайрилиб турган киприкларига термуларкан, — унга озор етишини хохламайман. Бироз шундай ётдию, яна кўзларини юмди. Моҳидилни бағрига босиб, уйқуга кетди.
Яхёга айтадиганини айтиб, тунни шаҳарнинг энг гўзал капалаклари билан тунни ўтказган Даврон эртаси куни тонг отиши билан, Моҳидилнинг ўқишига отланди. Ҳаёллари кечагу гаплардан кейин Яхё Моҳидилни ҳайдаб солган-у, Даврон эса Моҳидилга юпанч бўлиш учун кетаяпти.
Машина университет олдига келиб тўхтаганида, дарс бошланишига ҳали салкам бир соатча вақт бор эди.
— Мана шу ерда кутаман, — у тўхтаган жойдан бутун университет олди кўриниб турар ва талабалар қайси томондан келмасин, Даврон ҳаммасини кўриши мумкин эди. Орадан ярим соатчами, ёки ундан кўпми вақт ўтиб университет олдига Яхёнинг машинаси келиб тўхтади. Буни кўрган Даврон аввалига кўзларига ишонмади, — бўлиши мумкин эмас, — машинани диққат билан кузата бошлади. Машина эшиги очилиб аввал Яхё, ундан кейин эса юзлари гулгун ёниб Моҳидил тушди. Улар бир-бирига меҳр-муҳаббат билан қараганча бир нималарни гаплашишар, аҳён-аҳёнда Яхё Моҳидилнинг бошидаги рўмолини тўғирлаб қўярди, — у нега бошига рўмол ўраб олди? Наҳотки кеча.....бўлиши мумкин эмас, — Даврон машина ролига бир урди, — бундай бўлиши мумкин эмас. Яхё ғурурли йигит.
Даврон нима бўлаётганини тушуниб улгурмасидан, Яхё Моҳидилнинг юзидан ўпиб хайрлашдию, машинага ўтириб университет олдидан узоқлашди. Моҳидил эса бир қиз билан ичкарига кириб кетди.
— Наҳотки ҳалиям уни унутмадингиз? — Сарвиноз қизарган кўзлари билан Тоҳирга алам билан боқди, — уни севасиз, уни унутолмайсиз, лекин келиб мен билан тунни ўтказасиз шундайми?
— Бунча минғирлайсан? — Тоҳир уни жеркиб бераркан, — тунни ўтказсам, қилган хизматинга яраша ҳаққингни олаяпсан, — деганча сал нарида ётган кўйлагини олдию, чўнтагидан пул олиб Сарвинознинг юзига отди.
— Менга пулларингиз керакмас, — Сарвинознинг хўрлиги келиб йиғлаб юборди.
— Керакмас? — Тоҳир кинояли кулимсираркан, — сени билмасам экан, сен фақат пулни ва ўзингни севадиганлар хилидансан. Менга бундай аёлни кераги йўқ. Қолаверса, сен фақат мен билан кифояланиб қолмаяпсанку, — иршайди.
— Аблах, — унинг гапларига чидай олмаган Сарвиноз юзига тарсаки туширди, — сен ҳам ўзингни эркакман деб ўйлаб юрибсанда? Лекин адашасан, сен эркак эмас қаёқдаги бир хезмсан, — ерда ёйилиб ётган кийимларини олар экан, — яхшиям Моҳидил вақтида сендан қутилиб, бошқасига турмушга чиққани, йўқса бутун умр азобда яшарди шўрлик қиз. Эшитдим, яхшигина йигитга тегибди.
— Сен буларни қаердан.... — Тоҳирнинг юзи ғазабдан бўзарди.
— Ҳеч ўйлаб кўрмадингми? — Сарвиноз кийимларини устига илдираркан, — Моҳидил сени ташлаб кетишига мен сабабчиман. Унга ўзимни сени хотинингман деб таништирганман. Бизни тинч қўйишини ҳам сўрагандим, эсли қиз экан тезда ҳаётимиздан чиқиб кетди. Етмаганига бошқага тегиб олди, қойил, — масхара қилгандек кулди.
— Қанжиқ, — Тоҳирнинг миясига қон тепиб, ирғиб ўрнидан туриб Сарвинозга ташланмоқчи бўлди, лекин у Сарвиноз чап бериб қочиб қолишга муваффақ бўлди ва тезда у ерни тарк этди. Тоҳир кийиниб чиққунича Сарвинознинг хатто сояси ҳам қолмаганди, — минг лаънат бўлсин, суюқоёқ фоҳиша ҳаммасини барбод қилган эканда. Ҳали шошмай турсин, ҳаммаси учун жавоб беради.
Давоми бор.
#Тасодифдил
Нет комментариев