МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
44 - 45 - 46 - 47 - қисм
-Мени суратга олиб қўйинг .
Моҳизар телефонга қўл чўзмади.
-Мен буни ишлатишни билмайман. Узр.
Моҳизар йигитни олдидан ўтиб кетди.
-Ё тавба тушимми бу ўнгимми?
Аслан ўзини чимилаб кўрди.
-Ўнгим экан. Наҳот шунақа қизлар ҳалиям бoр бўлса?
Аслан қизни ортидан моделлар томон қадам босди.
Зарина ўзида йўқ хурсанд. Ҳаммади кутганиданда аъло ўтди. Намойиш тугашига Зарифа етиб келди.
-Келишилган пул эсиздами?
-Ҳа албатта.
Зарина сумкасидан чиқариб конверт узатди.
-БиЗ яна ишлаймиз.
-Қачон десангиз тайёрмиз.
Зарифа синглиси билан йўлга чиқди.
-Олиб бориб қўяйми?
Зариф машинасида уларни олдига келди.
-Йўқ демасдик.
Зарифа бетакаллуф машинага ўтирди. Боласини қучоғига олди. Кейин Моҳизар чиқди.
-Чарчамадингизми?
-Нега чарчайди, у маза қилиб намойишни олди бўлдию.
Зариф бу қизга жавоб қайтармади. Манзилга етишгач қизлар машинадан тушди. Зариф Моҳизардан рақам сўрамоқчи эдию, синглимдан оларман дея жим бўлиб қолди.
-Яхши қолинг.
Моҳизар гапирмади , Зарифа қўл силкиб кириб кетди.
-Менга нимадир бўляпти...
Зариф машинасини ўт ўлдирганча оила аъзолари олдига қайтди. Кечда бутун оила жам бўлиб Заринани навбатдаги ютуғини нишонлашди.
Икки кун ўтибам парирўйни унута олмаган Зариф синглисини олдига ўтирди.
-Яна чизяпсанми?
-Эндиги навбат Франция.
-Анави янги моделинг қанақа қиз?
Зарина дарҳол акасига қаради.
-Нега сўраяпсиз?
-Керак эди.
-Нимага керак?
-Рақамини топиб бер,- Зариф бош қашиганча мақсадга ўтди.
-Акааа, нималар деяпсиз? Асилачи?
-Э ўзиман тушунмаяпман. Ухласам ҳам, турсам ҳам ҳаёлимдан кетмаяпти.
-Ака у сиздек нормал одаммас, унда бироз ҳасталик бор. Уни чўчитиш жуда осон.
-У билан гаплашиб олишим керак. У касалга ўхшамайди.
-Аммо соғга ҳам ўхшамайди.
-Нима қилай ҳаёлимдан чиқмаса.?
45-қисм
-Уни тинч қўйинг
-Қўлимдан келмайдими деб қўрқаман.
-У ҳаттоки телефон ишлатишни билмайди. Моҳизар менга ёрдам бермаслиги мумкин эди. Лекин синглиси пул дея розилик билдирди.
Зариф бошқа гапирмади ўрнидан турди.
-Агар у тақдирим бўлса ҳаммасига қўл силтаб курашаман.
Зарина акасига гап уқтиролмагани учун ўзини койиди.
Умр энди Моҳизар билан танишиш учун вақтлироқ кела бошлади.
-Мени опангга таништирмайсанми?
-Уни нима қиласиз?
-Писиб келиб, кетиб юрмайманку. Менам одамдек эркин келиб кетай. Хотинимсан ҳар холда.
Шу гапдан кейин Зарифа Моҳизарни Умр билан таништирди.
-Бу опам Моҳизар, бу турмуш ўртоғим Умр ака.
Умр Моҳизарга суқланиб қаради. Сочи таралмаган бўлса ҳам қандай гўзал париваш. Тамара опани муолажалари сабаб Моҳизарни юзи нуқсонсиз кўринишга келганди. Аввалги офтобда қорайган қиз, энди шаҳарлик ойимча эди.
Моҳизар индамади, бурилиб кетди.
-Нега гапирмади?
Умр қизиқиб сўради.
-Айтдимку у касал деб. Шунча гап қаерга кетди?
-Ҳммм, тушунарли.
Келиб кетиш одатий ҳолга айлангач Умр атайдан Зарифа йўқ кунлари ҳам баҳона қилиб келадиган бўлди. Бошида бир икки оғиз гапга тутгач, кейинги келишларида унга изҳорни бошлади.
-Моҳизар сени ёқтириб қолдим.
Жияни билан ўйин ўйнаб турган Моҳизар ялт этиб куёвига қаради. Қўлига Бехрузни ўйинчоғини маҳкам ушлади. Ташланиб қолмаслик учун ўзини босиб турарди.
-Ишон, мен ҳеч кимга сенчалик ошиқ бўлган эмасман.
Моҳизар қараб тураверди.
-Менга нисбатан қалбингда нимадир борми?
Моҳизар ҳамон жим эди
-Сен мени ақлу ҳушимни олдинг. Ўзимни зўрға ушлаяпман сени олдингда. Васлингга етиш орзуйим.
-Ҳирсингни қандай жиловлайсан бу сени ишинг. Фақат унутмаки, ишқ белдан юқорида пайдо бўлади, пастда эмас!
Умр оқариб кетди. Бу қиз нималар деб ташлади.
-Сен...
-Йўқол.
46-қисм
Моҳизар қўлидаги ўйинчоқни зарб билан Умрга улоқтирди. Мўлжал аниқ олинганди. Умр чайқалиб кетди. Ўйинчоқ машина шундоқ бошига текканди.
-Бу ишингни ҳали жавобини берасан.
-Сен кимсанки сенга жавоб берсам. Аллоҳ сени шундай қилиб қўйсинки, токи мен эсингга тушганимда бир умр пушаймонликни ҳис эт.
Умр эшикдан чиқиб кетди. Моҳизар бориб эшикни қулфлади.
-Ҳайвон. .. йўқ ҳайвонларни ҳақорат қилмай, ҳайвонда бундай жирканч ҳиссиёт йўқ.
Моҳизар ўзини чалғитишга уринарди.
Тамара опа тўй кунини белгилаб келди. Ўн кундан сўнг тўй. Лекин Зарифни кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Буни аҳволини кўрган Мирза савол бермай туролмади.
-Зариф нима бўляпти сенга.
-Мен Моҳизарни севиб қолдим чоғи.
-Қанақа Моҳизар?
-Ўша ўзинг билган
— Уни жиннилигини биласанми?
Мирзани гапи Зарифни ғазабини қўзитди. Шартта дўстини ёқасидан олди.
—Тилингни суғуриб оламан яна у ҳақида шунақа гапларни гапирсанг.
-Зариф ўзингни бос. Сен ҳисларингга алданяпсан. Уни фақат сокинлигида кўргансан. Моҳизарни феъли тутиб қолса ҳамма ерни яксон қилади. Ҳатто ҳаёли кирди чиқди.
Зариф телефонидан ўша куни олган видеоларини топиб Мирзага қўйиб берди
-Бу видеоларни Моҳизарга нима алоқаси бор?
-Яхшилаб қара тилларангли кийимлига.
-Чиройли қиз экан.
-Моҳизарку.
-А? -Мирзани оғзи очилди.
-Йўғеэ у эмаску.
-Кўзига қара.
Шундагина Мирза қишлоқдошини таниди.
-Ишонгим келмайди. Мен таниган қиз ва бу... Ҳудди бошқа одамдек
47-қисм
-Мен ҳам танимадим. Аммо у мени таниди
-Воажаб? Наҳотки шу ўзимизни телба Моҳизар бўлса?
-Ҳа шундай, ўша қиз экан. Мен унда телбаликка ҳос ҳусусиятни кўрмадим.
-Кўзлари ғалати боқади, бақиради. Бармоқларини тишлайди, ёки кимгадир ташланиб қолади. Шунақа деб эшитганман,- Мирза стулга суянди.
-Ҳаёлим ўша қизга кетяпти ҳадеб.
-Зариф ўйлаб иш қил.
Афсус Зариф аллақачон кун ва тунини Моҳизарни ўйлаб ўтказадиган бўлиб бўлганди.
Зарифа ишда бўлиб мазаси қочаверди.
-Асила мен кетсам майлими?
-Сиз ўзи неча кундан бери тузук ишламайсиз. Ишласангиз тўғри ишланг, бўлмаса жойни бўшатиб қўйинг
-Ҳомиладорлик қийин кечяпти.
-Нима? Сиз эримдан ажрашганман, ёлғиз аёлман дегандингиз.
Зарифа ерга қаради.
-Бу ерга келгач турмушга чиққандим. Эрим бор.
-Бўшсиз, кетаверинг. Эртага ишлайсизми, йўқми аниғини айтиб кетинг. Бугунча бориб яхшилаб ўйланг.
-Хўп.
Зарифа сумкасини олиб дўкондан чиқиб кетди.
Уйига борганида Умр аканинг овозини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Эшик қулф эмаслиги учун бемалол кирди.
-Умр ака
Зарифа ичкарига кирди, Умр тараддудланиб қолди.
-Тинчликми?
Бу вақтда Моҳизар захарли гапларни айтиб Умрни кетишга ундан турганди. Зарифа опасининг кўзидаги ғазабдан ҳайрон бўлди. Боласи Беҳруз эса пастда ўйнаб турарди.
-Тинчлик Беҳрузни соғинганим учун келгандим.
-Опа нега асабийсан?
-Эрингга айт, сен йўғингда келавермасин. Ёки калитни олиб қўй.
-Тушунмадим синглим сизга зарарим тегдими? Бир отасиз болани кўнглини олай деб келсаму, сиз бўлса...
Умр хафа бўлгандек гапирди.
-Воой Умр ака хафа бўлманг, опам ўзи шунақа, тушунмайди. Бу уй сизни ҳам уйингиз. Бемалол келаверинг, - Зарифа опасига норози қаради.
-Зарифа мени қишлоққа юборасан. Бугун кетаман. Сен эринг билан қолавер.
-Ияаа Моҳизар бу нима деганиз, мени деб кетишни асло ҳожати йўқ. Мен фақат Зарифа борида келаман, безовта бўлманг.
-Мен кетаман. Уч ой бўлди. Қишлоқни соғиндим.
-Бориб келамиз опа, шошилма. Ишимни ҳал қилиб олай. Ўзим сени олиб бораман.
Моҳизар Умрга нафратга билан қарадида, кейин ошхонага чиқиб кетди. Зарифа эса Умрни бўйнига осилди.
-Кабоб егим келяпти.
-Майли, олиб келганим бўлсин.
Зарифа хурсандликдан қарсак чалиб Умрни ўпиб қўйди.
Давоми бор...
#телбагрдил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев