2-қисм
(1974йиллар)
Ўша куни Бехзод онасини касалхонадан олиб чиқар экан,
юрагининг бир парчаси шу ерда қолаётганини ҳис қилди.
“Нега шу пайтгача Интизор билан гаплашиб
олмадим”-дея ўзини-ўзи койиди.
Тунлари тўлин ойга қараб, ўз севгилисининг
сиймосини унда кўрар, у билан ғойибона суҳбатлашарди.
“Унга қандай айтсам экан,
Агар рад жавобини берса нима қиламан.
Йўғ-э, назаримда у ҳам менга бефарқ эмасдек.
Ёки, адашябманмикан а?
Нима бўлган тақдирда ҳам у билан тезроқ
гаплашиб олишим керак. Ҳа, эртагаёқ гаплашаман.
Бехзод шундай ҳаёллар билан тонг оттирди.
Кузнинг биринчи ойи охирлаб борар,
ташқарида майдалаб ёмғир ёғиб турарди.
Бехзод бугун ўзига ҳар доимгидан-да
яхшироқ эътибор бериб, йўлга чиқди.
Ҳаёли бироз паришонроқ бўлгани учун
ўгай отасининг ҳар доимги тўнғиллашига
ҳам эътибор бермади.
Йўл- йўлакай гул дўконига кириб,
чиройли қирмизи чинни гуллардан
гулдаста сотиб олди.
Касалхона дарвозасига яқинлашар экан,
юраги қинидан чиққудек ура бошлади.
Дарвоза олдига етиб келгач, чуқур бир нафас
олдида гулини орқасига беркитиб, ичкарига кирди.
Зинадан иккинчи қаватга кўтарилиб, Интизор ишлайдиган
“Юрак касалликлари бўлими” томон кириб
борар экан, ҳаяжонининг кучлилигидан
Интизорнинг дугонаси Севаранинг саломини
ҳам эшитмай, ёнгинасидан ўтиб кетди.
Онасининг бошида ҳар куни парвона бўлган
Бехзодни ўн кун ичида шифокор,
хамшираларни кўпи таниб улгурган эди.
Бехзод Интизорнинг хонасига етгунича
худди тоққа чиқаётган алпинистдек терлаб кетди.
Ҳаяжонини босишга ҳар қанча уринмасин,
буни уддалай олмасди.
Бир ўйи “орқага қайтсаммикан?” деб ҳам ўйлади.
Лекин “бугунги ишни эртага қўйма”
деган мақолга амал қилиб,
бу фикридан тез қайтди.
У, эшик олдига етиб келганида дарвоза олдидагидек
чуқур бир нафас олди-да эшикни аста таққиллатди.
Ичкаридан –кираверинг, -деган аёл кишининг овози эшитилди.
Бехзод нима қилишини билмай бироз довдираб қолди.
Лекин, тез ўзини ўнглаб, у ёқ, бу ёғини тўғрилаган бўлди-да,
ичкарига аста бош суқди.
Рўпарада алла-нималарни қоғозга ёзиб ўтирган
ёши ўттизлар чамасидаги истараси иссиқина
шифокор кўзойнагини бироз кўзидан пастроққа тушириб,
унга қаради ва дархол Бехзодни таниди.
-Вой, Бехзодмисиз? Тинчликми? Аянгиз яхшимилар,
ё яна мазаси қочдими?
Бехзод нима дейишини билмай қизариб ерга қаради.
Сезгир шифокор эса Бехзоднинг орқасига яшириб
турган қўлидаги гулларга кўзи тушди-ю,
ҳаммасини тушунди.
Шифокор Шарифа Абдуллаевна Ойнисани кўригдан ўткизиш
учун палатага Интизор билан кирганида,
Бехзодни Интизорга бошқача
қараб-қараб қўйётганини сезган эди.
Шунинг учун хозир уни бу ноқулай вазиятдан
қутқариш мақсадида Шарифа Абдуллаевна,
-Ўзи шу бугун Интизорни аянгизни аҳволларини бир кўриб,
текшурувдан ўтказиб келиши учун
уйингизга юбормоқчи бўлиб тургандим.
Аксига олиб Интизорни мазаси қочиб қолди.
Шунинг учун бугун ишга келолмади.
Бехзод нима дейишни ҳам,
нима қилишни ҳам билмас, ҳам ҳаяжон, ҳам ҳавотир
билан “Интизорнинг соғлиги яхшими” -дея
савол назари билан шифокорга термуларди.
Буни Шарифа Абдуллаевна сезди ва
- оддий шамоллаш ўтиб кетади, -деди.
Бу сўздан бироз дадиллашган Бехзод
-Аям, сссизга... я-яна бир марта “рахмат...”
айтиб қўйиш учун юборгандилар.
Бббу гуллар сссизга, - деди-да шошиб
гулдастани шифокорга узатди.
-Рахмат, хожати йўқ эди. Бу менинг бурчим ахир.
-Чин кўнгилдан..., мммайли, унда мен бббора қолай,
Бехзод хаяжонланганидан эшик ёнигача
орқаси билан юриб, эшик тутқичини
қўли билан пайпаслаб ушлаб очди-да,
-Ххайир, ррахмат –дея қайта – қайта такрорлаб чиқиб кетди.
Унинг бу қилиғидан ўзини кулиб юборишдан базўр
тутиб турган Шарифа Абдуллаевна
Бехзод чиқиб кетгач кулиб юборди.
Бехзод ташқарига чиқиб,
ҳаяжонини бироз босиш учун тўғридаги
“Автомат”га ( 1956 йилларда сув ичиш
автоматлари бўлган)
танга ташлаб, икки стакан муздек газ сув ичди,
шундан сўнг ҳаяжони бироз босилгандек бўлди.
“Тўғри, Интизорни уйига бораверай
десам манзилини билмайман.
Манзилни билган тақдирда ҳам бориб
уни қандай уйидан чақираман.
Бу ўзбекчиликка тўғри келмайди”
Бехзод шундай ҳаёллар билан боши
қотиб турган эди, ёнига хушрўйгина, оқ халати
ўзига ярашиб турган очиқ чеҳрали хамшира қиз келди-да,
-Салом, бу Интизорнинг телефон рақами,
-дея бир парча қоғозни Бехзоднинг қўлига
тутқизиб, жилмайганича орқасига қайтиб кетди.
Бу қиз Интизорнинг энг яқин дугонаси Севара эди.
Улар иккиси сирдош дугоналар бўлиб,
Интизор Бехзод ҳақида фақат шу
дугонаси билан сирлашарди.
Шунинг учун бугун Севара
Бехзодни кўриши билан уни
нима мақсадда келганини тушунди
ва тез қоғозга Интизорни телефон рақамини ёздида
Бехзоднинг ортидан чиқди.
Бехзод Севарани таниди ва у узатган қоғозни
бироз хижолат бўлиб қўлидан олди.
-Рахмат,
-Арзийди- дея кулиб орқасига қайтди Севара.
Бехзод шошиб қоғоздаги рақамларга
кўз югуртирди ва нарироқдаги
“Автомат” телефон ёнига келиб,
чўнтагини ковлаб танга олди,
бир муддат тангани автоматга ташлашга
иккиланиб қўлида ушлаб турди.
Чунки, гўшакни уйдагиларидан биронтаси
кўтариб қолса нима дейиши хақида ўйлади.
Сўнг, таваккал тангани автомат телефонга
ташлаб, қоғозда ёзилган рақамларни тера бошлади.
Телефондан гудок икки марта кетиб учинчисида
у ёқдан овоз келди.
Овоз бироз бўғиқ бўлгани учун
Бехзод овоз эгасини дарров таний олмади.
-Эшитаман.
-?
-Аллооо, гапиринг?
-?
-Бехзод ака, бу сизми?
Бехзод хайратдан тош қотди.
У ҳали овоз бермасидан,
Интизор уни таниб олди.
-Ииинтизор,
-Ҳа, бу мен гапираверинг,
-деди бўғиқроқ овозда бир икки йўталиб
-Овозингизга нима қилди?
-Бироз шамоллабман чоғи,
-Ўзингизни эҳтиёт қилингда,
ахир докторларни касал бўлишга ҳақлари йўқ,
бироз ҳазил қилди Бехзод.
-Ҳўп, унда тез тузалишга ваъда бераман.
Ҳа айтганча холам яхшимилар?
-Ҳа яхшилар, сизга салом девордилар,
-Саломат бўлсинлар
-Интизор,
-Ҳа, гапираверинг,
-Сизни безовта қилганим учун узр...
-Хижолат бўлманг, эрталабдан бери
ётавериб зерикиб кетгандим ўзи.
Иккиси бир-бирларини кўрмай
телефон орқали суҳбатлашаётган бўлсаларда,
уларни кўринмас ришталар боғлаб борар.
Суҳбатлари узуқ-юлуқ бироз
қовишмаётгандек туюлсада,
юраклари аллақачаон тиллашиб қовишиб борарди.
-Ишга қачон чиқасиз?
-Нега сўраябсиз, тинчликми?
-Ҳалиги... сссизда зарур гапим бор эди.
-Мендами, -атайин билмасликка олиб сўради Интизор.
-Ҳа,
-Жуда зарур бўлса ҳозир айтақолинг,
-Йўқ, бу телефонда айтадиган гап эмас.
Кўришганимизда айтаман.
-Ҳа, шунақами? Унда эртага иш вақтим
тугашига кўришсак бўладими?
-Ҳҳҳа, бўлади.
Орага бироз жимлик чўкди.
-Майли унда Бехзод ака, эртага кўришамиз.
-Ҳа майли тезроқ соғайиб кетинг.
-Рахмат, холамга салом айтинг.
-Хўп, албатта айтаман. Бехзод гўшакни
қўйгиси келмай бироз ушлаб турди.
Шунинг учун буни автомат телефоннинг
ўзи бажариб қўяқолди.
У тутутлаб вақти тугаганини билдирди.
Бўлмаса бу икки ошиқ гўшакни қўймай
кечгача туришармиди билмади.
Шунда ҳам Бехзод телефон гўшагини
қўймай бир муддат ушлаб турди.
Бир кўнгли “яна қўнғироқ қилсаммикан?”
-деб ҳам ўйлаб чўнтагини ковлади.
Бироқ, бу сафар фикридан қайтди.
-Тўхта Бехзод, жуда мижғовланиб кетма,
меъёрни унутма –деди-да гўшакни жойига илиб,
бекат томон аста –аста қадам ташлаб юриб кетди.
Хозир унданда бахтли инсон йўқ эди гўё.
Кайфияти чоғ, еттинчи осмонда учиб,
уйига қандай етиб келганини ҳатто ўзи ҳам билмай қолди.
(1998йиллар)
-Яхши келдизми дадаси,
-Ҳа яхши, ўзилар тинч ўтирибсизларми,
-Ҳа дадаси, ҳаммаси яхши. Сизга бир хушҳабарим бор,
-Хушҳабар, қанақа хушҳабар экан эшитайликчи,
-деди Саман Турдиевич юмшоқ ўриндиққа ўтирар экан
хотинига синчиков қаради.
“Ҳааа, бу хотин яна бир нимани бошлаган чоғи.
Ишқилиб тинчлик бўлсинда”-дея ҳаёлидан ўтказди
-Аввал овқатланиб олинг, кейин айтаман,
Назирахон, овқатни сузиб келинг.
Саман Турдиевич овқатдан бир-икки қошиқ
тотиниб еган бўлди-да, хотини қуйиб узатган
чойдан ҳўплаб унга “қани энди гапиринг-чи”-
деган маънода қаради.
Буни Анора ая сезиб, эрига яқинроқ сурилиб
ўтирди-да, ҳовлиқиб гап бошлади.
-Бугун Азизаникига мехмончақирдига боргандим,
-Хабарим бор,эрталаб айтгандингиз, ҳўш, нима бўпти?
-Ўша ерда опоғаяни ҳалиги катта
ўғлини қизини кўриб қолдим.
Вой дадаси, бирам сулув қиз
бўптики асти қўяверинг.
Болалигида бир қаричгиналигида кўргандим,
-Кимни айтяпсиз, Анвархонни қизини эмасми?
-Ҳа ҳа, худди ўшани,
-Ҳааа яхши, айтганча, Анвархонни
қизи эканлигини қандай била қолдингиз?
-Билдим-да дадаси, мани биласиз-ку,опоғая билан
суҳбатлашиб ўтиргандик, шунда бир чиройли
қиз қўлида чойнак ушлаб,
“Бувижон мана чой” -дея опоғаяни ёнларига қўйди.
Қиз кетгач дарров опоғаядан қизни
сўраб суриштирдим, “ Анвархонни катта
қизи, набирам” –дедилар
-Яхши, бўйи етган бўлса, худо бахтини берсин.
-Вой тавба, ман нима деяпман-у,
бу кишини гапларини қаранглар,
-Хўш, сиз нима демоқчисиз гапиринг,
-Ўша қизни Сарваримга сўрасак...
-Ҳой, эсингиз жойдами хоним,
-Ҳа жойида дадаси, жойида,
-Жойида бўлса нега бунақанги
бўлмағур гапларни гапиряпсиз?
-Ҳа, нима қипти, қизларини
Сарваримга сўрасам жон дейишсин.
-Гапингизни бундоқ ўйлаб гапирсангизчи хоним,
гулдек қизни бахтига зомин бўлмоқчимисиз а,
Ахир, улар билан узоқ қариндош бўлсак,
тўғри, уларни Сарварни касалидан хабарлари йўқ...
-Ҳа, манам хабарлари йўқлиги учун
ҳам айтяпманда, шуниси яхшида дадаси.
-Ё тавба, олий маълумотли
педагогни гапирётган гапини қаранг,
хўш, ўша қизни келин қилиб олдик
ҳам дейлик, кейин нима бўлади,
тўйдан тўрт кун ўтиб, ҳаммасини
билгач, уйига қайтиб кетади.
Шу билан хаётдан бир умр
бахти қаро бўлиб ўтади.
Сизга шу керакми хоним?
-Сарваримни,мана худога шукр бир
икки йилдан бери касали хуруж қилмай,
ишига ҳам бир яхши бориб келяти-ку дадаси,-
дея Анора ая кўзларига ёш олди.
-Ахир, ёши ҳам икки кам ўттизга чиқиб қолди,
бу ёқда Сардор ҳам мактабни тамомлашига оз қолди.
Кеча Сайиджон билан ҳам шу хақида гаплашгандик.
“Аяжон, ўзим ҳам анчадан бери укамни
уйлантириш хақида ўйлаб юргандим,
Севарани узатганимизга ҳам икки йил
бўп қолди, энди Сарварга ҳам бир яхши
қиз топиб уйлантириб қўймасак бўлмайди” - деди дадаси.
-Тўғри, ҳаммасини тушуняпман.
Ўзим ҳам кечаю-кундуз шу хақида ўйлаб юрибман.
Лекин, сиз, масалани иккинчи
томонини ўйламаябсизда хоним.
-Ўйлаябман дадаси, жуда яхши ўйлаябман.
Мани фикримдан қайтаришга уринманг,
биласиз, барибир айтганимни қиламан.
-Биламан, ҳўп сиз доим ўз
айтганизни ўткизиб ўргангансиз.
Эрининг бу гапидан Анора аянинг
ранги гезариб қошлари чимирилди.
-хўп, Сарварни уйлантирамиз,
Эрининг бу сўзидан Анора аянинг чеҳраси ёришди
-Фақат,
-Нима фақат?
Яна қошлари чимирилиб, юзи хавотирли тус олди.
-Анвархонни қизига эмас...
-Нима, унда кимга уйлантирамиз?
-Тттенгига..., -бу сўз Саман Турдиевичнинг
томоғидан шундай оғриқ бериб ўтди-ки,
ундан кўра ўткир тирноқли пичоқ
ютганида бунчалар оғриқ туймасди.
-Нима, мани болам касал эмас,
Тушундингизми. Ман унга фақат опоғаяни
набираларини олиб бераман, гап битта.
-Ахир...
Саман Турдиевичнинг гапи бўғзида қолди.
Анора ая даст ўрнидан туриб,
мехмонхонадан чиқиб кетди.
Саман Турдиевич чап тарафини ушлаб,
чуқур хўрсинди ва кўзларини оҳиста юмди.
Кўз олдидан Сарвар дунёга келган кун,
уни туғруқхонадан олиб чиққани,
илк қадами, биринчи сўзи ва тўрт ёшга
тўлганида биринчи бор касали хуруж
қилиб қолгани, ҳамма-ҳаммаси кино
тасмасидек бирин- кетин ўтди.
Ўша куни Сарварни туғилган куни эди.
Совғаларни мехмонларнинг қўлидан олиб,
болаларча қувониб чопқиллаб ўйнаб юрган
болажон бирдан ерга йиқилиб, қалтирай бошлади.
Сўнг оғзидан оқ кўпик чиқиб, ранги кўкара бошлади.
Уни тез касалхонага олиб боришди.
Докторлар унга биринчи ёрдам кўрсатиб,
ҳаётини сақлаб қолишди.
Ўшанда Саман Турдиевич
юқори мансабда ишларди.
Аввал бошида у, ҳалол виждонига
бўйсуниб ишлаб юрди,
сўнг шайтон йўлдан юрдими билмади,
анча- мунча ҳатоларга йўл қўя бошлади.
У, ҳозир шулар ҳақида ҳаёл сурар экан,
ўғлининг бу бедаво дардга чалинишида
ўзини айбдор сезиб, юрагининг оғриғи кучайди.
Ён чўнтагидан дори олиб ичди
ва чап кўкрагини оҳиста силаб,
бир муддат яна кўзини юмган куйи ўтирди.
Дори таъсир этиб, оғриқ бироз қўйиб юборди.
Аммо,ҳар доимгидек юрагининг
бир четида хеч қандай дори таъсир қилмайдиган
оғриқли нуқта оғриқлигича қолаверди.
Саман Турдиевич ҳозир олдингидан
бироз пастроқ мансабда ишлаётган бўлсада,
обрўйи аввалгидек баланд.
Қўл остидаги ходимлари уни жуда хурмат қилади.
Айтгани оғзидан чиқиши билан дарҳол бажарилади.
Фақат уйида тинчлик йўқ.
Саман Турдиевич ҳаммасини ичига ютиб,
доим қаддини тик тутиб юрса-да,
ўтмишда қилган хатолари,
оқ матога ярашмаган қора ямоқ
каби ўзига хунук кўриниб,
юрагини ғашлаб туради.
Хотинини хозир шундай жиззаки,
асабий бўлиб қолишида ўзининг
ҳам айби бор эканлигини
Саман Турдиевич яхши билади,
Бироқ, ташқарига муаммоларини сира сездирмайди.
Бугун ҳам хотинига ён босди,
чунки билади хотини барибир
айтганини қиладиган қайсар аёл.
Илгари Анора ая ҳам бунчалар қайсар эмасди.
У ҳам ҳамма аёллар қатори,
эрталаб туриб ховлиларни супирар,
эрига, болаларига нонушта тайёрлаб,
сўнг ўзи ҳам ишга кетарди.
Эрига базида ўжарлик қилиб турса-да,
аммо бу даражада ўжарлик қилмас эди.
Ҳаддан ташқари бойлик, эрининг юқори
мансабда ишлаши уни ҳадидан
ошириб юборди чоғи, аста-секин ҳаммага,
ҳатто эрига ҳам (чунки эрини тили қисиқ
жойлари жуда кўп эди)
айтганини қилдиришга ўрганиб қолди.
Саман Турдиевич бошида бунга
унча эътибор бермади.
Чунки, у эрта кетиб кеч келар, баъзи
кунлари “мажлис бўлиб қолди”- дея
баҳона қилиб, гўзал санамлар
оғушида тунни ўтказарди.
Саман Турдиевич -нима бўлса бўлди. Бу ёғи энди худога
таваккал - дея секин ўрнидан туриб хонасига,
иккинчи қаватга чиқиб кетди.
(1998й)
Ботир Марғилонга, Зулфияларникига
етиб борганида майдалаб ёғаётган
ёмғир анча тезлашиб, шитоб билан ёға бошлади.
Ботир ҳар- хил ўй- ҳаёллар билан
Зулфияларникига қандай етиб
келганини ҳам сезмай қолди.
Келишга келди-ю,бироқ энди уни
уйидан қандай чақиришни
билолмай ўйланиб боши қотди.
Машинадан тушиб, дарвозага қаради,
дарвоза табақаси берк ва ичкари
жимжитлигини кўриб, кўнгли анча таскин
топган бўлсада қайтиб кетмади.
Шу турганича бошдан оёқ жиққа
ҳўл бўлиб пешингача турди.
Мухаббат- у шундай куч беради инсонга.
Ахир, шу мухаббат сабаб
Фарход тоғни талқон қилди,
Мажнун саҳрони макон тутди,
мухаббат қудрати ила “Тожмаҳал” бунёд бўлди.
Оллоҳнинг қудрати билан биз инсонларга
шундай бир илоҳий туйғу тухфа этилган-ки,
шу туйғу сабаб, инсон ҳаёти ўзи сезмаган,
истамаган холда ўзгариб кетади.
Қадимда бир тарбиясиз, дангаса йигит бўлган экан.
Уни на отаси ва на онаси йўлга сололмас экан.
Йигит балоғат ёшида бўлса-да,
ўзига мутлоқ беэътибор, доим юз-қўллари
кир, соч-соқоли ўсган юраркан.
Онаси ўғлининг ҳулқидан ранжиб,
донғи кетган бир донишманд
ҳузурига бориб, ўғлини ҳулқидан, ялқовлигидан
ранжиб, ёрдам беришини сўраб арз қилибди.
Шунда донишманд онага,
-Сиз ранжиманг она, ўғлингиз яқинда
шундайин ўзгариб кетадики,
ўзингиз бунга гувоҳ бўлиб ҳайратда қоласиз.
Эртага пешин маҳал ўғлингизни
ҳузуримга юборинг –дебди.
Она бечора не умидлар билан донишманднинг
ҳузурига келиб, атиги шугина сўзни эшитганидан,
ҳафсаласи пир бўлиб уйига қайтибди.
Эртаси куни йигит онасининг қистови
билан донишманднинг ҳузурига борибди.
Йигит эшикдан кириб бораркан,
ҳовлининг ўртасида мўжазгина гулзор оралаб,
ўзи ҳам худди шу гуллар каби борлиққа
муаттар ифор таратиб мунаввар айлаётган
бир парига кўзи тушибди.
Пари шу қадар берилиб,
бутун борлиғи ила гулларни парвариш
қилар эди-ки, ҳатто эшикдан бегона
бир йигит кириб келганини ҳам сезмади.
Йигит қизни кўриб, ўзи сезмаган холда
юраги алланечук гуппилаб уриб, ширин
энтикди ва жойида тош қотиб туриб қолди.
Пари қиз шуқадар гўзал, мафтункор эдики,
хуснидан ҳатто самодаги тўлин ой ҳам
хижолат тортиб қимтинганидан
бир тилим қовундай самода осилди, эртакдаги
сарвиқомат маликалар ҳам парининг
гўзаллиги қаршисида ҳижолатдан бошлари эгилди.
Пари нафис қўллари билан гулларни
авайлаб аста ушлар, уларни ўзгача
меҳр билан парваришларди.
Шу пайт ичкаридан донишманд чиқиб қолди.
Қизига тикилганича оғзи очилиб қолган
йигитни кўрган донишманд,
бу ҳолатдан мамнун жилмайиб,
оппоқ соч-соқолини силаб аста томоқ қирди.
Қиз дарҳол отаси томонга ўгирилди сўнг,
ўн қадам нарида унга телбаларча қараб
турган йигитга кўзи тушиб, тез рўмоли учи
билан юзини тўсиб, одоб билан паст овозда
салом берди-ю,ичкарига кириб кетди.
Йигитни донишманд ўз хужрасига
олиб кириб унга турли китоблардан
ибратли ҳикматлар ўқиб берди.
Бироқ, йигитнинг қулоғига ҳеч бир сўз кирмас,
хаёли ўша парида эди.
Йигит кўчага чиқиб ўзига четдан назар ташлар экан,
ўз ҳолидан ўзи уялиб кетди.
Эгнидаги яктаги аллақачон увадаси чиқиб кетган,
бошидаги дўппи сарғайиб рапидага
ҳам ярамай қолган эди.
Аста юзини ушлади соч – соқоли қўлига
тикондек санчилди. “Пари қизни олдида
тоза майна бўлдим, бу кунимдан ўлганим
яхши эди”-дея уйига қараб йўл олди.
Эртаси куни у яна донишманднинг
айтганига кўра унинг ҳузурига отланди.
Бироқ, у бугун кечагидан бутунлай
акс кўринишда эди.
Бошдан – оёқ тоза ва янги уст- бошда,
соч-соқоли олинган, ўзини –ўзи танимай қолди ҳатто.
Муҳаббат – у шунчалар кучли таъсирга эгаки,
шоҳни гадо қилади, гадони эса шоҳ.
Бир ошиқдан сўрадилар –
Сен учун энг чиройли маскан қаер?
Ошиқ деди – Мен учун энг чиройли
маскан ёрим яшайдиган маскандир.
Соат миллари иккини кўрсатганда муюлишдан
Замира дугонаси билан келиб қолди.
Икки дугона дўкондан оналари
тайинлаган нарсаларни харид қилишиб,
нарса тўла халталарини ушлашганича
мириқиб бир – бирига сўз бермай
суҳбатлашиб келишарди.
Иккисининг ҳам уст- бошлари бошдан-оёқ ҳўл.
Лекин улар бунга парво ҳам қилмасдилар.
Худди ёмғир ёғмаётгандек жуда секин
ва бемалол келишарди.
Ёшликдек беғубор дамнинг ўзи
бўлмаса керак дунёда.
У хеч бир қийинчиликни тан олмайди.
Доим олға қадам ташлайди.
Замира мактабни тўққизинчи синфида ўқийди.
Оиланинг кенжа вакили бўлиш билан бирга
Зулфиянинг энг яқин сирдоши ҳам эди.
Опасини деярли ҳар куни кузатиб келиб,
сўнг кўча бошида соатлаб жим тураверадиган
бу номаълум ошиқ йигитни,
Замира дарҳол таниб, ёнидан ўтаётиб
унга қараб- қараб қўйди.
Бироқ Ботирнинг фикру-хаёли ва бутун
диққат-эътибори икки уй наридаги тўққизил
дарвозада бўлгани учун, унга эътибор бермади.
Замира чопқиллаганича опасининг ёнига
кириб келди ва ховлиқанича опасига,
–Опа, Опа,
Зулфия ёстиқдан бошини аста
кўтариб синглисига қаради.
-Нима бўлди, бунча ҳовлиқмасанг,
-Эй опа, анави номаълум ошиғингиз
яна кўча бошида турипти.
Бечора ёмғирда ивиб кетипти ўзиям.
-Нима, ким?
-Вой, опааа, анави қизил жигули
машинада келадиган йигит борку,
Зулфия тез ўрнидан туриб,дераза
пардасини бироз кўтариб ташқарига қаради.
Уни Ботир кўрди ва ўзи сезмаган холда
олдинга қадам ташлади.
Бундан Зулфия хижолат тортиб пардани
тез туширди-да ўгирилиб кўзларини оҳиста юмди.
Юзида билинар -билинмас табассум пайдо бўлиб,
юраги тез-тез ура бошлади.
Буни Замира дарҳол сезди.
-Опа, шу йигитда кўнглингиз бор-а. Уни ёқтирасиз-а?
-Ҳой қиз, жим бўл. Яна биронтаси эшитиб қолмасин.
-Вой-бўўў, шу пайтгача хеч кимга айтмадимку.
Лекинчи опа, манашу йигит менга унча ёқмайди-да.
-Нега, - дея кўзларни катта –катта очиб,
ҳайрон қаради синглисига?
-Мана икки ҳафтадан бери деярли
ҳар куни сизни кузатиб уйимизгача келади.
Лекин, нега гапирмайди шунисига ҳайронман.
Ҳа, йигит киши дегани мундей
дадилроқ бўлиши керакда.
Опасидан фарқли ўлароқ Замира шадодроқ,
бироз дадилроқ, шумроқ эди.
-Энди нима қиламиз Замир?
-Хайронман, чиқиб гаплашишни иложи йўқ.
-Иложи бўлганида ҳам чиқмасдим.
-Нимага?
-У ҳали хеч нима демади-ку, ўзим гапираманми?
-Шунга жаҳлим чиқаяптида опа.
Буниз бирам бўшанг эканки.
Опа-сингил у дейишди, бу дейишди,
деразадан мўралашди, бироқ ҳеч
қандай тўхтамга келиша олмади.
Фақат Ботирни ёмғирда ивиб кетганидан
Зулфиянинг ичи ачишди.
Аксига олиб осмоннинг ҳам дарди тўпланиб қолган
эканми билмадим, ёмғир сира тўхтай демасди.
Кеч тушиб, атрофга тун қора
чодирини ёя бошлади.
Ботир Зулфияни кўролмай шаштидан тушиб,
иложсиз машинага ўтирди.
Рулга қўлларини чалкаштириб иягини
суяганича бир муддат турди-да, сўнг
иложсиз машинани юргизиб, уйига кетди.
У,уйига етиб борганида иситмаси кўтарилиб, қирққа чиқди.
Ўғлини машинадан беҳол тушётганини
кўрган Интизор опа хавотирланиб,
унга яқин борди.
-Ботир, болам,нима бўлди?
Пешонасига қўлини қўйиб
-Вой, иссиғинг борми? Кийимларинг нега бунча ҳўл?
-Хавотир олманг ая, ҳаммаси яхши.
-Лекин кўринишинг... ҳай майли
болам, майли, сен хонангга
кириб кийимларингни алмаштириб тур,
мен ҳозир дори олиб кираман.
Ботир туни билан алаҳсираб ухлолмай,
тинмсиз Зулфиянинг исмини такрорлаб чиқди.
Онаси ҳам тонгача ўғлининг қошида
парвона бўлиб ухламади.
Уни бу ҳолда кўриб, юрак- бағри эзилиб қон бўлди.
-Бечора болам, қизи тушмагур “йўқ” дедимикан.
Энди нима қиларкин?
Эй, худойим ўзинг қўлла болагинамни.
Интизор опанинг кўз ёшлари юз- кўзини ювди.
Она- бола тонгга яқин ухлаб қолишди.
Эрталаб Онасини ҳовлида кўринмаганидан
ҳайрон бўлган Моҳирўй, ошхонага кирди.
У ерда ҳам онаси кўринмади.
Айтарлик ҳар куни онасини ошхонада
нонушта тайёрлашига ўрганиб қолган
Моҳирўй, бироз хайрон бўлиб
акасининг хонаси томон юрди.
Эшик очмоқчи бўлиб тутқичини ушлаган ҳам эди,
хонадан кўзлари қизариб шишиб, хомуш,
ўйчан холда онаси чиқиб қолди.
-Аяжон, шу ердамидингиз,
-Ҳа, акангни бироз мазаси бўлмади.
-Мани уйготмабсизда сизга ёрдамлашардим,
-Мен яхшиман хавотир олма.
Кечаси билан ёққан ёмғир тонг саҳарга
бориб тўхтаган бўлсада, осмоннинг қовоғи
ҳали очилмаган, қора булутлар самода сузиб юришарди.
Моҳирўй ёмғир ювиб қўйган астфальт юзида
тўкилиб ётган баргларни супириб тозалади
онаси юз-қўлини ювиб ошхонага қирди ва
қозонни оловга қўйиб овқатга унай кетди.
-Аяжон, бугун ишга бормайсизми,
-деди нонушта пайит Моҳирўй.
-Йўқ қизим, бугун жавоб сўрайман.
-Нега маззангиз йўқми?
Унда менам ишга бормай сизга қарашайми?
Йўқ қизим, сен ишинга борвер,
устозингни жаҳли чиқмасин.
Мен яхшиман. Бироз чарчадим шекиллий.
Кечгача бироз дам олсам ўзимга келиб қоламан
Шу пайит –Моҳирўўўй, тайёрмисан, кетдикми?
- дея дугонаси чақириб қолди.
-Майли аяжон, яхши бўп қолинг.
Хеч иш қилмай, тушгача мазза қилиб дам олинг,
мен ўзим келиб ҳамма ишларни қиламан.
Хўпми, аяжон- дея Моҳирўй онасининг
юзидан чўппилатиб ўптида,чопиб чиқиб кетди.
Интизор опа қизининг ортидан,
-Илоё бахтингни берсин. Оллоҳим ўз паноҳида асрасин,
кўз тегмасин- дея қизини дуо қилиб қолди.
Моҳирўй кейинги йил мактабни тамомлайди.
У хозир таътил вақти бўлгани учун
дугонаси билан тикув сехида чеварга
шогирд тушиб, тикиш сирларини ўрганяпти.
Ахир қиз бола дегани бўлажак уй бекаси
шундай экан у барча хунарлардан ҳабардор бўлиши керак.
Моҳирўй жуда чиройлий қиз бўлиб,
худди ўн тўрт кунлик ойдек балқирди.
Ошиқлари ҳали мактабни тугатмасиданоқ
совчи қўйиб улгуришди.
Опаси Моҳичеҳра ҳам чиройда
ундан қолишмайдику-я, лекин Моҳирўй
гўзалликда опасидан ҳам ўзиб кетди.
Интизор опа ишга бугун боролмаслигини
устозига айтиб қўйди-да,у ёқ бу ёқни йиғиштирган бўлди.
Унгача Ботир ҳам уйғонди.
У кўзларини очибоқ деворда осиғлиқ соатга қаради.
Соат миллари кундузги иккини кўрсатиб турарди.
У тез ўрнидан туриб, душ қабул қилди.
Худди кечагидек яхшилаб кийинди.
Онаси косага сузиб қўйган маставани
иштаҳа билан ичдида, онасидан дуо
олиб яна банкка қараб йўл олди.
Машинадан тушаркан эшик олдида
турган посбонга қаради.
-Ҳайрият, Акром ака ўзлари экан.
-Хой бола, кеча бир пастда
қаёққа йўқолиб қолдинг.
Орқангдан хай хайлаганимча қолдим.
Ботир қизариб ерга қаради.
-Зулфия келдими?
-Йўқ
-Нима, келмадими?
-Хой бола, бунча ховлиқмасан,ҳазиллашдим- э,
келди , кеча бироз тоби қочиб келолмаган экан.
Кеча сенга шуни айтаман деб чиқсам йўқсан.
Бир паста ғойиб бўбсан.
Ҳа майли, мен хозир уни чақириб чиқаман.
Бу сафар дадил бўгин хўпми?
Ҳаммасини очиқ- ойдин айт, лаллайма бола.
Акром ака шундай дея ичкарига кириб кетди.
Ботир ҳаяжонини бироз босиб, нафасини
ростлаб олиш учун банк биносига орқа ўгириб
қатор ўтаётган машиналарни кузатиб
турганди, орқа тарафдан ўша майин овоз эшитилди.
-Ассалому- алайкум,
Ботирнинг эндигина меъёрлашган
юраги яна гуппиллаб уриб кетди.
У аста орқасига ўгирилди.
Орқасида унга қараб жилмайиб ўша фаришта турарди.
У нима дейишини, нима қилишини
билмай бироз довдираб қолди.
Бундан Зулфия ҳам бироз ўнғайсизланиб,
нима қилишини билмай бир муддат жим
бўлиб, чарос кўзлари ерга қаради.
Зулфия, туни билан Ботирни “кеча ёмғирда
ивиб шамоллаб қолмадимикан”-
дея киприк қоқмай уни ўйлаб
ухлолмай чиққан бўлсада, ҳозир буни сездирмади.
-Мани сиз чақиртувмидиз.
-А, ҳҳҳа, ммман...,
-Бирон ёрдамим керакми?
-Ёрдам, мен...
-Мен бу ерда амалиёт ўтаяпман холос,
иш юзасидан сизга ёрдам беролмайман.
Зулфия атайин шундай деди.
-Йййўқ, мен... шахсий масалада эди,
-деди Ботир ҳам бироз дадилланиб.
-тушунмадим, Зулфия яна атайин
ўзини билмасликка олди.
-Ишингизни тамомлаганингиздан кейин,
сиз билан гаплашиб олсам... олсак дегандим
Агар қарши бўлмасангиз албатта.
Зулфия бироз ўйланиб турди-да,
-Майли, лекин ҳали рухсат беришмайди-да
Аксига олиб бугун ишимиз кўпроқ эди кутиб қолмайсизми?
-Хечқиси йўқ, вақтим бемалол, хижолат
бўлмай ишингизни тамомлаб чиқаверинг.
Зулфиянинг оппоқ юзи ҳаё ичра бироз қизариб
ерга қараган куйи ичкарига кириб,
иш столига бориб ўтирди, аммо
қўли сира ишга бормай
Ботирнинг саволларига хаёлан
жавоб тайёрлаб ўтирди ва кутилмаганда
Ботирни қаерда кўрганлиги
ёдига тушиб қолди.
“Ҳааа, уни дўконда кўрганман,
энди эсладим” Зулфия ўзи сезмаган
ҳолда жилмайди.
Унинг ҳаёлини Толиб бўлди.
-Чақирган ким экан?
-Нима?
-У, ким?
Зулфия индамади
-Зулфия, айтиб қўяй мен
ҳар доим мақсадимга эришиб
ўрганганман, совчиларимни ҳадеб
қайтараверма, охири ёмон бўлиши мумкин.
-Толиб, илтимос иш столимдан тушсанг,
ман ишлашим керак.
Толиб Зулфияга бироз ўқрайиб қараб турди.
Сўнг, ундан нигоҳини узмай шу
ўқрайганича бориб жойига ўтирди.
Толиб пулнинг ҳидидан туни билан ухлолмай
чиқадиган бойваччанинг ягона арзандаси бўлиб,
жуда манман эди.
Бўй -басти келишган, қалин қора
қошлари ўзига жуда ярашиб турсада,
мақтанчоқлигидан, “ қўлимни узатсам
ойга етади” -деб юришиданми,
уни кўп қизлар суймасди.
Толибнинг Зулфияга бўлган мухаббати
самимий эди-ку-я, бироқ Зулфия
уни сира ёқтирмасди.
Толиб келтирган совға-саломларни
ҳам хеч қачон олмасди.
Шунда ҳам Толиб таслим бўлмай уни
“бир кун албатта меники бўлади”
-дея ишонч билан юрарди.
Ҳозир Зулфиянинг бироз паришонроқ,
Кўриб, ҳаёлини кимдир ўғирлаганини сезган
Толибнинг юрагига ғулғула тушиб қолди.
Чунки дераза ойнасидан уларни кузатиб турганди.
Ботир ҳаяжонини босишга ҳарчанд
уринмасин уддасидан чиқолмасди.
Кеча иссиғи чиққанида ҳам бунчалик
қалтирамаган эди.
У,Акром ака билан суҳбатлашиб,
ўзини босишга, ҳаяжонини сездирмасликка
ҳарчанд уринмасин, аммо буни сира уддалай олмасди.
Мана иш вақти тугаб, амалиётчи
талабаларга рухсат берилди.
Зулфия дугоналари билан эшикдан чиқиб келди,
ортидан Толиб дўсти Жалол билан чиқди.
Ботир Толибни кўриб бир ғижиниб олди.
Зулфия дугоналари билан ҳайрлашиб,
улардан ажиралди-да, Ботир томон юрди.
Умрнинг энг чиройли бекатида
ёшлик завқ-шавқи,таровати билан
бир олам орзулар ичида яшаётган
қизларнинг шўҳлиги тутиб бир – бирларига
нималардир деб хандон отиб кулишди.
Дугоналаринг бу қилиғидан
Зулфия хижолат тортиб, сутдай оппоқ
юзи бироз пушти тусга кириб,
чарос кўзлари ерга қаради.
Толиб эса хеч нимага тушунмай,
рашкдан ёниб,қўллари алам билан мушт тугулиб
ўқрайган нигоҳини Ботирдан узмай турган
жойида тошдек қотиб қолди.
Уни дўсти елкасидан қучиб юришга ундади.
-Анави мишқи ким экан Жалол?
-Билмадим, бирон қариндоши ёки танишидир.
-Ўхшамади,
-Нима, ўхшамади?
-Ҳазилинг, ўхшамади -деди Толиб дўстига ўқрайиб.
Жалол дўстини машинагача
“Юрақо энди,юрақосангчи Толиб”
- дея тортқилаб олиб борди.
Толиб улардан кўзини узмай
четроқда турган оппоқ машинасига ўтирди.
Қўллари мушт бўлиб тугилиб,
тишлари ғазабдан ғижирлади.
Шундай бўлиши табий албатта
ахир тўрт йилдан бери бошқа
йигитларни сира яқин йўлатмай,
соядек узу-кун уни кетидан юради.
Тўғри, Зулфия унга ҳеч қачон
ҳеч нима ваъда қилмаган.
Лекин, Толиб “бир кун албатта
мухаббатимни тан олади”
-дея ишонч билан унинг кетидан юраверди.
Энди шунча йил ўтиб, томдан тараша
тушгандек бир йигит пайдо бўлиб,
унинг мухаббатини тортиб олмоқчи бўляпди.
Йўқ, Толиб буни шундай қолдирмайди.
Ботир жилмайиб Зулфияга пешвоз чиқди.
Бу учрашув илк марта бўлиб, улар
иккиси илк маротаба суҳбатлашаётган
бўлсаларда, аммо жуда таниш,
худди бир- бирларини аввалдан биладигандек
бир-бирларидан чўчимасдилар.
Чунки, шу икки ҳафта ичида улар
тиллари билан гаплашмаган бўлсаларда,
юраклари аллақачон танишиб ҳаёлан суҳбатлашиб улгурган эди.
-Кутиб қолдингиз узр,
-Хечқиси йўқ, вақт жуда тез ўтди.
Орага бир муддат жимлик чўкди.
Шу пайт Ботирнинг кўзи Акром акага тушди.
У, қўллари билан бир нималар деб
имо- ишора қилар, афтидан ниманидир
тушунтирмоқчи бўларди.
“Уни бу ерда узоқ ушлаб туриб
ноқулай аҳволга солмай тезроқ
олиб кета қолсангчи”-дерди тушунишимча.
Ботир Акром акани тушиниб,
ўзини қўлга олди ва машинасини орқа эшигини очиб,
-Ўтиринг,- деди.
Унинг бу гапи бироз қўполроқ чиққан бўлсада,
Зулфия бунга эътибор бермай,
Ботирнинг сўзга итоат этиб
машинага ўтирди.
Улар бир муддат жим ўз ҳаёллари
билан банд бўлиб кетишди.
Фақат, Ботир тез- тез машина ойнагидан
Зулфияга қараб- қараб қўяр,
бундан Зулфия хижолат тортиб ўзини
қаёққа яширишни билмай қийналарди.
Машина радиосидан Охун Мадалиевнинг
“Сени бугун кўрмасам бўлмас”
қўшиғи янграб турарди.
Қўшиқ Ботирга қандайдир куч бағишлади чоғи,
бироз дадилланиб,
-Қаёққа борамиз, –деди худди
Зулфия билан аввалдан учрашиб юрадигандек.
Зулфия унга ҳайрон қаради.
-Манда бирон гапингиз бўлса
машинангизни ўзида гапира қолсангиз ҳам майли.
-Йўғ-э,Зулфия, ўзи сиз билан зўрға учрашдим.
Бирон жойда ўтирайлик.
Зулфия ўзбек қизларига хос
одоб юзасиданми, Ботирга уни дўконда
кўргани ҳақида сўз очмади.
-Уйга доим вақтида бориб ўрганганман.
Уйдагилар ҳавотир олишлари мумкин. Шуничун...
Зулфиянинг бу гапидан сўнг
Ботир машинани унинг уйи томон бурди.
У, бироз юргач, томоғини қириб овозини
созлаб олди-да, аста гап бошлади.
Ҳалиги... Зулфия, биласизми,мани эслайсизми
йўқми билмадим-у сизни биринчи бор дўконда кўргандим...
Зулфия ҳаяжон аралаш
билинар –билинмас табассум билан
машина ойнасидан ташашқарига қаради.
Ботирни эса икки ҳафтадан бери тайёрланиб,
ёд олган сўзларини қани энди биронтаси ёдига келақолса.
-Ҳалиги... исмим Ботир,
1975 йил 6-январда тттуғилганман.
Оооилада уч фарзандмиз, мммен ва икки синглим бор.
Аям касалхонада ҳамшира бўп ишлайдилар.
Дадам, -томоғига йиғи аралаш бир нарса тиқилиб
ғир ютиниб олди Ботир,
-дадам... 1992йил оламдан ўтганлар.
Олий маъалумотли эмасман.
Тўғриси, Россияда... ишлай-ман...
Топиш- тутишим ёмонмас.
Уйимиз “Оқариқ”да... ҳалиги...
яна нима қолди, хуллас шунақа
Ботир гапириб бўлиши билан
Зулфия ҳандон отиб кулиб юборди.
Чунки, Ботир худди ўз
автобиографиясини ёдлаб боғча опасига
айтиб бераётган боғча боласига ўҳшарди.
Унинг кулаётганига дастлаб
Ботир бироз ҳайрон бўлди.
Сўнг ўзининг гапи ўзига ҳам таъсир қилиб,
у ҳам кула бошлади.
Иккалалари шу тарзда танишдилар.
Улар “сизни севиб қолдим ёки
сизсиз энди менга ҳаёт йўқ”
деган китобий сўзларни айтмасаларда,
бир-бирларини тўлиқ тушундилар.
Уларнинг севги китоблари шундай
содда, беғубор сўзлар билан
бошланга бўлсада, бир- бирларига
бўлган муҳаббатлари ўта самимий эди.
Ботир ҳам худди отаси каби
еттинчи осмонда учиб уйига қандай
етиб келганини билмай қолди.
( Давоми бор...)
Муаллиф: Меҳрибон!
#Матонатдил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев