5-ҚИСМ.
Муаллиф: Мафтуна Абдуллаева
Индамай қўлимдагини бердим. Сув челакни олиб ўзини орқасига қўйди.
-Беринг.
- Нега бизникига ҳеч келмай қўйдинг?
-Онам боряпди-ку.
- Эртага сен кел.
-Нега?
-Бир илтимос қилдим ўзинг бор.
Қараб қолдим. Қилмайдиган ишимга ваъда бермайдиган одатим бор.
- Ҳаракат қиламан.
-Демак борасан?
- Ҳаракат қиламан дедим-ку, беринг челагимни.
-Ма.
Орқамга қарамай зинғилладим. Энди ҳаёлим шу гапда бўлиб қолди. Онамга нима десам экан. Бирдан ўзим бораман десам шубҳа қиладилар. Шуни ўйлаб уйга йўл олдим. Аммо уйимга келишим билан нохуш бир ҳолат устидан чиқиб ҳаёлимдан Бу гап ўчиб ҳам кетди.
Ойим баланд овозда дадамни уришиб ҳатто ора -орада муштлаб ҳам қўярди. Укам Билол жимгина бош эгиб ўтирибди. Қўллари мушт. Маҳалла раиси ва яна икки эркак ҳам қовоқ уйиб ўтирибди.
-Айт қайси гўрга олиб бориб сотдинг,- деди раис охири тилга кириб.
Дадам жим. Охирги пайтлар ўзи пул тополмай қолгандан уйдан у бу нарсани олиб чиқариб сотадиган одат чиқарган эди. Бу гал жиддийроқ нарса кетган шекилли. Уларга яқинлашиб салом бердим.
- Уйга кир Раъно,- дедим онам жаҳл билан. Ташқарида давом этган уриш жанжални анча вақт эшитиб жим турдим. Кейин Билол кириб келди. У 7 синф эди. Онам 5 - синфдан бери қўшимча дарсларга қўйган. Уни албатта ўқитаман дердилар.
-Дадам нима қилибди?- дедим унга.
-Сигирни сотибди.
Бўшашиб кетдим. Ахир сут қатиғини сотиб рўзғор ками ямаларди. Энди нима бўлади. Буёғи қиш. Эрталаб ширинлик ўрнига сут қаймоқ ер эдик.
Мажора анча давом этди. Аммо дадам кимга сотганини ҳам пулини нима қилганини ҳам айтмади. Онам устидан ёзиб берди. Олиб кетишди. Ҳеч кимни кайфияти йўқ. На тузук кечки овқат ейилди, на нонушта бўлди.
-Мактабдан чиқиб Олия холангникига бор. Бугун Адизни туғилган куни экан. Иложи борича эртачироқ кел.
- Ҳўп,- дедим. Йўл бўйи эса шу ҳақида ўйлаб кетдим. Адиз шунга мени чақирган мени эса ҳозир бунақа нарсаларга кўнглим чопмаяпти. Кечаги воқеани ҳамма эшитган бўлса керак. Тўғриси ҳа деб бўйин қисиб яшаш шу қадар жонимга тегди. Ҳар доим оила ва келажак ҳақида гап кетса ўзимни эшитмаганга оламан. Адиз атрофимда айланиб юрганидан бери бу мавзу мен учун яна ҳам оғирлашди. Кеча эса Адизга муносиб эмаслигимни яна бир бор ҳис этдим. Адизда ҳали бир нечта марта севиш имкони бўлади. Мен эса ... келажаги йўқ бу туйғудан фойда йўқ. Адиз ҳар нарса дейиши мумкин. Аммо оиласидан ўтиб қаерга ҳам борар эди. Туғилган куни ўтсин ҳаммасини очиқ гаплашиб оламан. Мактабдан уйга қайтдим, кейин Адизларникига. Кайфиятим йўқлигини Олия хола ҳам бирдан сезди.
-Тинчликми? Мазанг йўқми?
-Йўқ. Яхшиман.
-Майли кўп нарса ҳам қилмаймиз. Деярли сотиб олдим. Салатлар ва ош қиламиз. Маликахон мен қилган ошни яхши кўради.
- Ҳўп,- дедим. Ишим битса бўлди. Хола айтган ҳамма нарсани тезроқ бажариб кетишга шошилдим. Дастурхон ёзаётганимизда меҳмонлар камлиги мени ҳайрон қолдирди. Адизни синфдошлари кўпчилик эди.
-Бугун оилавий нишонлайди,- деди Олия хола. Эртага дўстларини чақиради.
- Ҳа.
Санъат асари даражасида безалган дастурхонга қараб синиқ жилмайдим. Мени бу дастурхонга тортилган нарсаларни идишига ҳам қурбим етмайди. Чиқиб кетишда Адизга дуч келиб қолдим. Паст овозда салом бериб ўтиб кетдим. У менга нимадир демоқчи эди, изимдан таажжубланганча қолди.
-Ҳамма иш битди. Мен кетсам майлими Хола,- дедим Олия холага.
-Қолмайсанми?
-Йўқ. Рухсат берсангиз кеч тушмаси кетсам.
-Лекин...
Олия хола гапини тугатмаси ташқаридан шовқин эшитилиб, шошиб ташқарига чиқиб кетди. Ошхона деразасидан аста қарадим. Бир ёши катта эркак, ёнида ўрта ёш эр-хотин, ва бир қиз ва ўғил. Кўринишлари жуда башанг. Адиз югуриб чиқди. Аёлни қучоқлаб олди. Бўйи аёлдан ҳийла узун. Демак бу унинг оиласи. Улар меҳмонхонага кириб ўтиришган 15 минутча ўтиб Олия хола келди.
-Ошни сузамиз.
Уларни олдига киргим келмаса ҳам ноилож хола билан қўшилиб кириб салом бердим. Мен киришим билан негадир ҳамма жим бўлиб қолди. Яна менга жуда синчков қарашди. Ким билсин ёки менга шундай туюлдими.
Биз билан ўтир дейишлари билан.
-Сизлар бемалол,- деб югургудек бўлиб чиқдим. Юрагим бирам безовта. Ҳатто кўнглим ҳам айниб кетди. Кетмасам бўлмайди. Энди баҳоналари ўтмайди. Ҳозир бу оилани кўриб "ковушимми тўғирлаб олиш" фурсати келганини англадим. Адизни романтикаси билан ҳаёт анча фарқ қилади. Ошхонани тартибга келтириб, устимга шемферимни устимга кийдим. Олия хола биринчи чиққанидаёқ кетаман. Шундай кетиб қолишга барибир кўнглим бўлмади. Бошим оғришни бошлади. Қўлларим орасига олиб маҳкам сиқдим. 5 минутча шу алфозда ўтирганимдан кейин кўзимни очиб ўрнимдан турдим. Мен туришим билан эса ошхона эшиги очилиб Адизни онаси кириб келди.
.:
Тўғриси қўрқиб кетдим. Олия хола аллақачон Адизни менга бўлган муносабатини сезган. Балки бу аёлга ҳам айтгандир. У эса ҳозир мени ўғлини бошини айлантирганликда айблайди. Нафасим тезлашди.
- Нега биз билан ўтирмаяпсиз? - деди Малика опа майин овозда.
- Мен кетишим керак эди. Кеч тушиб қолди.
- Майли унда сизни Адизни ўзи элтиб қўяди. Ундан олдин сизга бир икки оғиз гапим бор эди.
Ана бошланди. Ҳозир юрагимда яшириниб олган қолган орзуларим ҳам битта битта қатл этилади.
- Мен очиқча гапириб ўрганган аёлман. Умид қиламанки гапларим сизни хафа қилмайди. Адиз менга отасидан қолган ёдгорим,- Олия хола Адизни отасини ўлган деганди. Бугунги келган ўгай отаси бўлса керак,- у шунчалар отасига ўхшайдики... - аёлни кўзлари ўзгача порлади. Демак Адизни отасини ҳалиям севади,- бундай инсонларни севгиси асло унут бўлмайди. Бундай инсонларни унутиб бўлмайди. Улар бир марта севадилар. Фақат бир марта. Ўғлимни сизда кўнгли бор экан. Уни умри кўпроқ шифокорлар билан ўтган. Одамларга кўп ҳам қўшила олмайди. Бировни ёқтириши эса қийин масала. Дўстлари ҳам йўқ эди. Яхши ҳам шу ерга келган экан дўст орттирди. Қорайибди, тўлишибди. Кўзларида қувонч. Биласизми у сал анқовга ўхшаб кўриниши мумкин,- Малика опа кулди,- аммо биласизми уни алдаб бўлмайди. Нияти ёмон одамни кўнгли сезади. Яқинлашмайди. Сизни ёқтириб қолган экан, демак ростдан яхши қизсиз.
Яширмайман сиз ҳақингизда эшитганимдан бери роса сўраб суриштирдим. Операция қилган шифокоргача.
Бу гап менга жуда оғир ботди. Ичимда бир нарса эшитмай туриб кет. Ҳали қадринг ерга урилмасдан дерди.
-Оилангиз, ўз отангиз, онангиз ва ваҳоказо ҳаммасини... Тўғрисини айтиб кўнглингизни оғритаётган бўлишим мумкин. Лекин орамизда тишунмовчиликлар бўлмаслиги учун ҳаммасини айтаяпман. Адиз сиз иккиланаётганингизни айтди. Ёш бошингиз билан кўп нарсани кўрибсиз. Буни тушунаман. Муносабатларингиз ҳам фақат иккингизга тегишли. Бунинг устига ҳали ёшсизлар. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Балки ҳаётингизда бошқа инсонлар пайдо бўлар, балки йўқ. Чунки бу ёшдаги севги унутилмас бўлади. Адизни отаси мени севиб қолганида мен ҳам сиз тенги эдим. У бойталаба, мен эса етимхонада ўсган қиз.
Ялт этиб Малика опани юзига қарадим.
- Ҳа. Мен етимхонадан ч чиққанман. Қайнотам роса қаршилик қилган бўлса ҳам у отасини кўндириб менга уйланган эди... Мен сизга шуни айтмоқчиманки келажакда муносабатларингиз қандай давом этади билмайман. Аммо бунга бизни оилада тарафидан ҳеч қандай қаршилик бўлмайди. Ўғлим кўп азият чекди. Мен учун энг муҳими унинг кўнгил хотиржамлиги. Шундоқ ҳам оиласидан йироқда яшапти. Келажакда уни севган ўзи севган инсон билан бахтли бўлишини истайман.
Бўғзимга кўзёшим қадалиб келди.
-Гапларимни яхшилаб ўйлаб кўринг.,- Малика опа шундай деб ёнидан бир нарса чиқарди. Қандайдир қути,- бу мендан сизга.
Ҳаяжон ичида қилт этмай ўтирар эдим. Малика опа қўлимни қаттиқ қисиб чиқиб кетди.
Қанча ўтирдим билмайман Олия хола кириб келди.
-Уйингга кетадиган бўлсанг Адиз олиб бориб қўяди. Мана буларни онангга олиб бор.
Қаттиқ меҳнат остида эзилган одамдек бўшашиб борар эдим. Олия холага гапиришга ҳам ҳолим йўқ эди. Индамай ташқарига чиқдим. Адиз бувисини машинасида мени кутаётган экан. Олия хола билан нимадир деб хайрлашиб машинага ўтирдим. Адизга ҳам гапирмадим. Ойнадан ташқарига қараб кетавердим. Бир пайт машина бошқа йўлга бурилди.
-Қаёққа кетяпмиз?
-Сени олиб қочиб кетяпман.
- Адиз...
- Қўрқма икки оғиз гапим бор.
Шундай деб Адиз "гарангни" ёқиб олди. Ҳеч бир саволимга жавоб бермади.
Қишлоқдан чиқиб янги қурилиш бўлаётган , аммо ҳали ҳеч ким кўчиб келмаган маҳалла томон бордик.
- Биров кўриб қолса...
-Раъно бугун шу бировларни қўй,- у тилга кириши билан мен сеҳрланиб қоламан. Бутун дунё бир тарафу Адиз бир тараф...
- Улар мени оилам эди. Ойим сени анчадан бери кўришни истар эди.
- Адиз баъзан ростдан ерлик эканингизга шубҳа қиламан. Мободо ўзга сайёралик эмасмисиз.
- Йўқ. Мен фақат ўзимни аслимдан, юрагимдан яшириниб чиранмайман. Мен учун фақат ўз қоидаларим бор. Мен бошқалар учун яшамайман.
- Мен чираниб яшаётган эканманда.
-Ҳамма шунақа-ку. Қадр қиймати лат етишидан қўрқиб ўзини бошқача кўрсатиб юришади.
-Сиз ёшлигингизда ёмонроқ йиқилиб тушган бўлсангиз керак.
-Авария бўлганман дадам билан.
Тилимни тишладим.
-Раъно энди менга ишонасанми?
Демак барибир ичимда бир ғашлик борлигини сезиб юрган экан-да.
- Унда ваъда беринг. Мени... мендан ҳеч қачон кечмайман деб...
-Ваъда бераман,- жилмайди Адиз.
- Бўпти энди уйимга олиб бориб қўйинг.
-Сенга битта совғам бор эди.
-Туғилган кун сизники- ку. Нега ҳамма менга совға беряпти.
- Ким яна совға берди?
-Онангиз билмадим нима бўлса? Ҳали очиб ҳам кўрмадим,- дедим чўнтагимга солган қутичани олиб.
-Нима экан?
Қутини очдим.
Ичидан биллурдан ишланган қип-қизил атиргул чиқди.
-Бунча чиройли.
-Ойим шунақа нарсаларни яхши кўради. Бу Мени совғам.
Адиз узатган қути ҳийла каттароқ эди. Унга бир қараб қутини очдим. Ичидан ҳаворанг, аммо пушти гуллари бор рўмол чиқди.
Биз томонда қиз бола унаштирилса келган совчилар рўмол ўраб кетишади.
- Нега рўмол?
-Сенга ярашадида.
Уни нигоҳларидан кўзларимни яширдим.
-Кеч бўлиб қолди. Уйимга олиб бориб қўйинг.
Адиз бош ирғаб уйим томон машинани бурди.
Онамга Олия хола бериб юборган нарсаларни бериб дарс қилаётган киши бўлиб ҳаёлга чўмдим. Қиш бўлгани учун ҳамма битта уйда. Онам аризасини қайтариб олгандан кейин келган дадам мунғайиб бир бурчакда ўтирибди. Ҳалиги кайфиятдан асар ҳам қолмади. Кимга ачинишни билмасдим. Умри қийинчилик билан ўтаётган онамгами, заҳри қотилни ташлай олмаётган отамгами, шундай оилада яшаб бахт кутаётган ўзимгами.
🌺🌺🌺
АДИЗ.
Бугун 2-чоракни охирги ўқув йили. Синфдошларимни туғилган кунимга айтдим. Ҳамма хурсанд бўлиб рози бўлди. Ҳа демай Янги йил. Байрам қиламиз деб қолишди. Уйда фақат ойим ва укаларим қолди. Қолганлар кетди. Ойим Олия бувим билан дастурхон тузади. Синфдошларим келганида ҳамма билан очиқ юз билан кўришди.
Ойим мени дўстларим билан танишишни анчадан бери ҳоҳларди. Шунинг учун қизлар кетгандан кейин ҳам анча вақт дўстларим билан суҳбатлашиб ўтирди. Алламаҳалда ҳайрлашиб кетишди улар.
- Бу йилги Янги йилни биз билан кут,- деди ойим кўзимга илтижони қараб. Мен негадир ўгай отам менга ҳеч бир ёмонлик қилмаса ҳам улар билан яшашни истамас эдим. Аммо бу гал хафа қилгим келмади. Моҳирўйга Раъно учун хат бериб ойим билан қўшилиб кетдим.
🌺🌺🌺
РАЪНО 2009-йил мен учун жуда даҳшат билан кириб келди. Янги йил куни онам кутилмаганда келиб нарсаларимни тита бошлади. Ҳамма нарсамни ҳар ёққа отиб Адиз берган нарсалар сақланадиган қутини топиб олди. Юрагим тавонимга тушиб кетди.
- Бу нима?- деди онам юзи аламдан буришиб.
-Она...
Кейин онам ҳаммасини бир -бир очиб кўра бошлади.
-Сен қизни шу умидда катта қиляпманми? Бойни ўғли билан севишишни ким қўйибди сенга. Аҳмоқ. Мени сенга биров ёмон назар билан қарамасин деб жоним ҳалак... Сен... пахта даласида нега қолиб кетгандинг Адиз билан,- кутилмаганда юзимга тарсаки келиб тушди,- туғилган куни куничи.... **** машинасига миндингми? Дала тарафга нега олиб кетди сени,- ҳеч нарса дея олмадим. Онам касов бўлиб кетган қўллари билан мени ҳумордан чиққунча савалади,- Анора учун бошим эгилгани каммиди?
Шундагина нима қилиб қўйганимни англадим. Ахир ким ишонади Адизни бу қадар ўзгача инсон эканини кимга исботлайман. Ўз онам ишонмаганда...
-Она,- дедим ялиниб. Улар мени силтаб ташлаб бир қўлини белига, биттасини бошига қўйиб нари кетди. Шу куни уйимизда дастурхон тузалмади. Нега деб ғингшиган укам ҳам калтак еди. Онам Адиздан олган ҳамма нарсамни чиқариб ёқиб юборди. Юрагим увишиб жимгина тамоша қилдим. Эртачидан танбаланган дарвозамиздан ҳеч ким кириб ҳам келмади. Мени онамни ёнига киришга журъатим етмай совуқ бўлса ҳам иссиқ кунлар ўзим яшайдиган уйда кўрпага ўраниб тонг оттирдим. Ҳаяжоним тиниб, ҳаёлим жойига келар экан онам айтган сўзлар қулоғим остида жаранг соча бошлади.
- Сени жувондан фарқинг йўқ. Нега шуни тушунмайсан. Сенга қараган ҳар қандай эркак сувдан силлиқ чиқиб кетиш осонлигини ўйлайди. Сенга ҳеч ким ишонмайди. Мен учун ҳам бу қанчалар оғир эканини биласанми? Жоним доим ҳалак... Бирон жойдан бирон ёмон гап эшитмай деб. Ҳусанова малиминг айтмаса билмас эдим ҳам. У аёлни оғзида гап турадими? Адиз қанчалар бой эканини бориб келиб кўрмадингми? Калласи жойида бўлмаса ҳам у бойни боласи.
Демак бизни Ҳусанова кўриб қолган экан-да. Йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Уйғонганимда томоғим ачишиб, бурним битиб, бошим қаттиқ оғрир эди. Ўрнимдан турмай ётавердим. Бир соатлардан кейин қовоғи уюлиб кетган укам келиб онам чақираётганини айтди. Юрагим пўкиллаб ўз дардим ҳам эсимдан чиқиб иссиқ уйга ўтдим. Эрталабга тайёрланган чой совиб ҳам қолибди. Онам бир нуқтага тикилиб ўтирибди.
-Мактабни битирганингдан кейин холангникига кетасан. Ўша ердаги биронта коллежга топширасан. Анча олдин холангни қайинукаси сен ҳақингда эшитиб сенга оғиз солиб қўйган. Биласан боласизлик учун яқинда ажрашди. Мен Ҳали Ёш деб сенга индамай юрган эдим. Бу туришда ёшлигингдан фойдаланиб қолишади. Ҳаёлингни йиғиб Адизни жавобини бер. Агар яна бир марта гаплашганингни ёки шу боладан бир нарса олганингни кўрсам мендан яхшилик кутма.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев