3-ҚИСМ.
Муаллиф: Мафтуна Абдуллаева.
Шу билан иродасиз эканини яна бир марта исботлади. Уч ойда аввалги ўлдим куйдимини унутиб янги ишқий саргузаштини бошлаб юборди. Дадам шу сиз ҳам кўп ичар эди. Энди эса авжига чиқиб кетган. Рўзғор қилиш онамни зиммасида. Мен ҳам қўлдан келганча ёрдам бераман. Опам эса ҳозир ўзини яна ҳам шарманда қилиб шу Дурбекни отаси билан топишиб олган. Онам гарчи ўзини қизи бўлмаса ҳам барибир Анора опам учун мулзам бўлади. Қолаверса мени ҳолатим...
Буларни барини ўйламаслик учун ўзимга қобиқ ясаб олганман. Ҳамма нарса шу қобиққа тегиб орқага кетади. Бу қобиқ ичига ҳар замонда Зайнаб бир мўралай олади холос.
Яқиндан эса мен уй ишларига хизматга борадиган Олия холани ( Адиз негадир у аёл ёш бўлса ҳам буви дейди) набираси ( аслида Олия хола фақат энага эканини кейин билдим) менга ғалати қараш қилиб қолди. Аввалига кўп ҳам эътибор бермадим. Чунки Олия хола айтганидек Адиз жуда тортинчоқ бола эди. Менга ўйин қилиш учун гап отадиган "суюқ" ларга ўхшамасди. Қолаверса ҳали менга ҳеч нарса ҳам дегани йўқ. Тикилиб қараб туришини ва ҳар замонда баъзи нарсаларни сўрашини ҳисобга олмаса бошқа гап йўқ эди. Токи шу кунгача. Йўқ аслида мактаб бошланганни иккинчи ҳафтаси пол латтани ювгани чиққанимда ҳовузча ёнида юрган 10 -синфда ўқийдиган Рамзиддин исмли бола мен олдиларидан ўтишим билан:
- Адиз, бугун ҳаво яхши а? - деди. Бу гап менга тегишиб айтилгани билиниб турарди.
- Ҳа. Ҳа демай баҳор келади-ку,- гапни Алиҳон олиб кетди,- гуллар очилади.
-Ориф Раъногулдошлар оиласига нима кирар эди?- яна кимдир луқма ташлади мен уларни олдидан қайтиб ўтиб кетаётганимда. Қадамимни тезлатиб кетаман деб йиқилиб кетай дедим.
-Эйй Адиз секинроқ қара,- ортимдан аввал қарсиллаб бир-бирига ташланган қўллар ва кейин кулги эшитилди.
Юрагим бирам тез урдики, юзларим ҳам қип-қизариб кетдим. Бу болалар бекорга менга бундай гапирмади. Наҳотки Адиз ҳам бир тамоша бошламоқчи... ёки мен ҳақимда билмайди. Лекин дўстлари билади-ку. Мен ўзимга шу пайтгача гапирганларни битонтасини бетига ҳам қарамаганман. Улар шунчаки қиладиган севги изҳори мен учун ҳақорат. Аммо Адизни бошқаларга ўхшамайди деб ўйлаган эканман.
Аммо туни билан яна ўйлаб чиқиб Адиздан хафа бўолишга ўрин йўқ деган хулосага келдим. Бугун чоршанба. Мактабдан кейин уларникига келдим. Адиз ҳали қайтмабди. Олия оиламга қарашиб бўлиб қолса қилишга тутиндим. Олия хола тандирга кириб ўзлари ёпмоқчи. Тандирники бошқача деб қўйдилар.
-Ҳорманг,- ишга берилиб кетиб Адиз кириб келганини ҳам сезмабман. Чўчиб кетдим.
-Бор бўлинг.
-Нима қиляпсиз?
-Сомса.
-Ҳимм,- Адиз тана нимадир демоқчи бўлди-ю, яна негадир индамай чиқиб кетди. Ичимдан бир иссиқлик чиқиб кетди. Яна ҳушим йиғдим. У қаерда-ю, мен қаерда. Балки онам айтгандек чиройим учун озроқ қизиққандир. Аммо мен ҳақимда эшитиши билан ҳаёли жойига келиб қолади.
Шу фикр билан ўзимни тўғри йўлга соляпман. Қалбим жавобсиз севги билан жабрланиб қолишини истамайман. 10 лар ҳам "тинчиб" қолди. Адиз ҳам кейинги гал дам олиш кунида борганимда ҳам индамади. "Шуниси яхши" деб қўйдим-у ичимда бир нарсасини йўқотган кишидек бўшлиқ пайдо бўлди. Душанба куни мактабга кираверишда 9 -синфда ўқийдиган Донахон деган қиз сузилиб мени тўхтатди.
-Менга қара, сен Адизларни уйида ишлаяпсанми?
-Йўқ. Икки кун бориб бувисига ёрдам бераман.
-Гаплашасизларми ҳеч?
-Йўқ,- дедим. Ичимда эса бир безовталик пайдо бўлди.
-Ҳимм. У бу кимни ёқтирармикин билмайсанми?
-Йўқ,- дедим бу гал жаҳл билан.
-Ҳаа. Қачон-қачон ўтасан?
-Чоршанба куни бораман.
- Ҳа..
Донохон ҳайрлашмай ҳам кетиб қолди. Кайфиятим баттар тушиб дарсга кирдим. Бир кун ўтиб чоршанба куни Донохон яна йўлимни тўсди.
- Мана буни бугун Адизга бер. Фақат ҳеч ким кўрмасин. Ўзинг ҳам ўқима. Жавоб ёзаркансиз де.
Қўлимда хат анқайиб қараб қолдим. Бу қиз тентакми? Тўғри узоқроқ қариндошим, лекин барибир бу хатни ўқимаслигимни ёки уйдагиларига айтмаслигимни қаердан билади. Ҳа.. билади. Ахир бундай қилмайман-ку.
Шошиб Адизни уйига йўл олдим. Хат чўнтагимда. Шу хат баҳона Адиз билан гаплашиш ва кўнглини билишни кичик имкони туғилганидан хурсандман ичимда. Адизни Донохон қизоқтирмаслиги аниқ. Ундан чиройли қизлар бор синфида. Борсам Адиз ҳар доимгидек қайтмаган. Қизиқ дарсдан кейин қаерда дайдиб турар экан бу бола. Балки хатни ўзи йўқ пайти хонасида қолдирсамми? Миямга бир фикр келиб хонасига кирдим. Дарс столи устига хатни қўйиб. Қайдлар учун қўйиб қўйилган қоғозчга шундай деб ёзиб қўйдим. " Адиз ака бу хатни 9 -синфдаги Донохон берди. Ҳеч кимга айтмас экансиз. Яна жавоб ёзишингизни ҳам илтимос қилди. "
Хонадан чиқиб ошхонага кирган ҳам эдимки, Адиз келди. Саломлашиб бир оз тимирскиланиб туриб чиқиб кетди. Ҳатажонлана бошладим. Ҳозир хатни ўқиб нима қилар экан. Дам бадам соатга қараб қўяман. Йўқ у икки соат ўтса ҳам чиқмади. Бунинг устига бугун ишим эртачи битди. Бир ҳаёлим жавоб ёздингизми деб сўрамоқчи бўлдим-у, фикримдан қайтиб кетишга чоғландим. Менга Нима? Нега уни бошқа бир қизга бўлган муносабатига қизиқяпман. Бу болани камроқ ўйлашим керак.
Қаёқда туни билан ўйлаб чиқдим. Кайфиятим ўз-ўзидан тушиб боряпти. Уффф тақдиримга кўниб бўлгандим-ку...
Бугун яна навбатчиман. Сув учун ҳовузча бўйига бордим. Аксига олиб бугун у ердаги сксмейкада 10 "Б" лар ўтирган экан. Дурбек мени кўриб яна ҳунарини бошлади. Ўзимни эшитмаганга олиб ҳаракатимни тезлаштирадим. У эса беҳаё гаплар билан мени оилам ҳақида очиқчасига гапира бошлади. Тишимни-тишимга босиб индамадим. Қўлимдан нима ҳам келарди. Сувни олиб "поллатта" ни яхшилаб ювиб изимга қайтдим.
- Ҳа. Раънохон гапим ёқмадими? Бўзариб кетибсиз,- кутилмаганда эса Дурбек йўлимни тўсди. Қўрқиб кетдим. Бугун ўқитувчилардан бирини тўйи. Деярли ҳамма кетган. Бори ҳам орқа тарафга ўтмаса керак.
-Нима дейсиз Менга?- дедим паст овозда.
-Фоҳиша опангни йиғиштириш ҳақида ўйлаяпсизларми? Ё олиб бораётган харом пулларига шунчалик қараб қолганмисанлар.
Нима деяй? Нима десам ҳам ҳозир мени эшитмайди. Сал нари ўтиб кетишга урингандим қўлимни билагидан юқори қисмидан маҳкам ушлаб олди.
- Қўйворинг,- дедим қалтираб.
- Ҳаромҳўрлар. Сендек ўзини сотиб кун кўрадиганларни ҳайдаш керак.
-Оғзингга қараб гапир,- дедим ортиқ уни ҳақаротларига чидай олмай.
-Нима қиласан бузиқи опангга айтасанми?
-Қўйвор уни?
Шу пайт кўзим Дурбек ортидан келаётган Адизга тушди.
.:
-Эйй сенга Нима,- деди Дурбек унга ўқрайиб.
Адиз жавоб бермай қўлимни бир тортиб Дурбекни панжасидан озод қилди.
-Ошиқ бола **** юрибдиларми дейман. Уйингда хизматкор-ку бу?
Устимдан иссиқ сув қуйилгандек танам қизиб кетди. Адизга қарадим. У мени нигоҳларимдан "сенга шу гап керакмиди " деган маъноли англади. Аммо мен кутгандек "Нима дединг?" деб Дурбекни ёқасидан олмади... Ҳеч нарса демай бир мушт ташлади. Дурбек учиб тушди.
Ҳунук сўкиш ишлатиб шу заҳоти Адизга ташланди. Бу томошани кўргим келмай синфхонага отилдим. Тўрт қадам қўймасин Алиҳонга тўқнашиб кетай дедим.
-Секинроқ,- деб қолди у орқамдан. Синфдан сўмкамни олиб югуриб чиқиб кетдим. Зайнаб:
- Сув қани? Латтачи?- деганча қолаверди. Ҳозир ҳеч кимни эшитгим келмади. Кўзёшларимни ичимга ютиб уйга қайтдим. Онам уйда йўқ экан. Сомсахонада сомса ёпади. Ўша ёққа кетган бўлса керак. Отам ичиб ухлаб ётибди. Хонамга кириб ўзини ёстиққа отдим. Тўйиб-тўйиб йиғлашим керак ҳозир.
Кечга яқин Зайнаб келди.
- Нима бўлди? Нега кетиб қолдинг. Дурбек бирон. Нарса дедими?
-Бир ўзинг қийналмадингми?
- Йўқ. Сени сўраб Адиз кирди.
Кўзларим ўзгариб кетганини Зайнаб ҳам сезди.
- Нима деди?
- Сени сўради кейин кетди. Сал дудуқроқми дейман шу бола.
Қизиқ нега келди экан. Миямда энди шу фикр айланиб қолди. Тезроқ эрта бўлсин дейману кечагини жавобини Дурбек қайтаришидан бир қўрқсам, ўртада ўтган гап тарқалишидан бир қўрқаман. Ишларимни қилиб мактабга боргунимча бир оз кеч қолдим. Шошиб келаётсам Адиз дарвоза олдида кутиб турган экан. Қадамим чалкашишни бошлади. Ниятим уни кўриш эди. Лекин энди нима дейман...
-Раъно,- деди у ўзи менга пешвоз чиқиб.
- Ҳа.
- Мана бу хатни эгасига қайтариб беринг?
-А? - бошқа гап кутган эдим.
-Менга бош... бошқа бу... бунақа хат олиб... бошқаларни... хаттттини олиб келллманг.
Шундай дедию шартта бурилиб кириб кетди. Қўлимда хат қотиб қолдим.
Бошқаларни хатини дегани нимаси"
🌺🌺🌺
Директор хонасида икки 10 - синфни раҳбари: Зоҳида опа ва Тожимурод ака ва пайшанба кун юз берган жанжални иштирокчилари икки синф ўғил болалари ўтиришибди. Уларни қаршисида директор Мажида Исломова ва директор ўринбосарлари "замдиректор" Акобир Тўхтаев ва "завуч" Ҳафиза Олимова.
-Хўш кеча нимани талашдинглар,- саволини қайтарди директор.
-Айтмайди,- деди Тожимурод ака,- ичини эзиб сўрадим. Ғинг этмайди. Агар қизлар айтмаса билмай ҳам юрар эканман.
- Қачон бўлган жанжал?
- Пайшанба куни. Ўзи меникиларни юзи кўкариб келганди. Ота-онаси ҳеч нарса демаганига "спортдан орттирдик" деган гапига ишонибман. Булар икки синф спорт мактабини орқасида "ринг" қилибди.
-Қолганларни... айби...Йўқ,- деди Адиз бу машмаша жонига тегиб,- мен билан... Дурбек... уришдик.... Тортишиб қолгандик.
- Сенга ҳали гап бормади,- деди директор ҳўмрайиб,- сени жимгина юрадиган ақлли бола десам...
Адиз бундай пайтлар айтиладиган гапларни ҳаммасини жим эшитди.
-Кечиринг бошқа... қайтарилмайди,- деди бош эгиб.
Раҳбарлар бир-бирларига бир қараб олишди.
- Нимани талашдиларинг?
- Ким зўрлигини,- деб юборди Рамзиддин.
- Ким экан зўр?- жаҳли чиққан директор ўрнидан турди,- бир -биринга бирон зарар етказиб қўйганингда нима бўлар эди. Аҳмоқлар. Ким зўр эмиш. Ҳали ҳаётинг олдинда кўрасан ким зўрлигини. Кетингни қисиб қочишга жой тополмай қоласан ҳали.
Хуллас шу куни Акобир Тўхтаевни тепкисини обдон таътиб кўрган икки синф ўғил болалари бир-бирига ўқрайиб уй-уйларига тарқалишди.
- Нега ким зўрлигини дейсан?- деди жим кетишар экан Отабек бирдан Рамзиддинни туртиб.
-Тожи малимни шу гапдан кейин афтини кўрдингми?- саволга жавоб бермади Рамзиддин.
-Шунинг учун аламини биздан олди,- деди Отабек дўнғиллаб .
-Ўлма, **** юрмаган калтагингми?- деди Бунёд йўли бошқа томонга кетаётгани учун қайрилиб ўртоқларини олдини тўсиб,- бўлди гап шу ерда қолсин. Менсиз гаплашмаларинг.
-Гаплашиб қўйсак, яна битта ишкал қилиб бугунги воқеани такрорлаймиз.
-Қишиғинг қолмаган шекилли, Али,- Отабек уни кетига бир тепиб қочиб қолди. Бир зумда ўрталарида ур йиқит қўй чув бошланиб кетди. Отабек узоқдан қўл силкиб ўзини йўлига, Алиҳон изидан қувиб кетидан кетди. Қолганлар ҳам ўз йўллари томон бурилишди.
Ҳангомани давоми эса эртаси куни давом этди. Атайин бўлгандек Раъно шу куни икки уч марта 10 ларни олдидан чиқиб қолди. Икки синф ўғил болалари уришиб қолгани ҳаммага маълум бўлган, аммо келишувга кўра икки тараф ҳам "ўша" бўлмаслик учун жанжал сабабини чиқаришмади. Раъно эса ҳар кўрганда гап ташлаётган 10 "А" лардан кўра, унга **** қўйгудек қарагани билан жимиб қолган Дурбекка ҳайрон эди.
Ўша гапдан кейин бир ҳафта Адизни уйига ҳам бормади. Онасига тўғрисини айтди.
-У уйга боришимни синфдошлари нотўғри тушинди. Она шўрлик пул топиш илинжида қизини гапга тутиб беришини ўйламаган экан. Шунинг учун энди сомса ёпишга чиқмайдиган кунлари ўзи бориб Олия бувига ёрдам берадиган бўлди. Раъно Адиздан бундан кейин ҳам бир гап айтишини кутганди. Аммо ҳар доимгидек мўм тишлаб ўтираверди.
Қиш тугаб баҳор келди. 8-март яқинлашиб севгани борлар ғимирлаб қолди.
-Рамзиддин,- деди синфдоши Дурдонани "ташлаб" 9 "Б" даги Фаридага ўтган дўстига Отабек,- бунисига нима совға қиласан.
-Билмадим. Ҳеч нарсани олмаяптику.
-Унга тишинг ўтмайди деганмидим,- деди Ориф.
- Ҳа, энди тиши ўткирларни ҳам совғасини кўряпмиз "эгамалаб" қолиб кетяпти,- Рамзиддин Саида Орифни совғасини 14 -февралда олмаганига шаъма қилди.
-Зато, атрофида мендан бошқа йўқ.
- Узр Орифбойвачча,- уни мазах қилди Рамзиддин,- энди сиз ҳам фақат атрофида юришдан бошқасига ярамаяпсизда.
-Овв,- бу гап Орифга ёқмади,- мени ниятим жиддий. Сенга ўхшаб гулдан гулга сакраб юрганим йўқ. Ундан кейин Саида сен гаплашиб юрган қизлардек пана пастқамда ... ни очиб берадиган қиз эмас.
- Нима демоқчисан?- ҳазилига бундай жавоб кутмаган Рамзиддин ҳам ҳўмрайиб олди.
- Бўлди қилларинг,- ўртага Шамсиддин тушди.
-Бир ками қизлар учун жўжа хўроз бўлишларинг қолганди,- деди Бунёд ҳам уларга қўшилиб.
Орифга бу гап ёқмай нари кетди.
- Ҳа нега Ориф ўпкасини қўлтиқлаб юрибди?- мактаб буфетидан Умар билан Адиз чиқиб келди. Йўлда Ориф уларга гап қотмай ўтиб кетганди.
-Дардимиз ўша?- деб қўйди Рамзиддин.
-Сенларни дардинг кўпайиб кетяптида,- кулди Умар,- борларинг кириш бўлди.
Умар аслида сал четга олиб Адиз билан гаплашмоқчи эди. Шунинг учун қолганларни киритиб юборди.
-Менга қара,- деди Адизга жиддий қараб,- Раънони чиндан ёқтириб қолдингми?
-Билмадим.
-Агар ҳали билмасанг бу қизни номига исминг аралашмасин. Шундоқ ҳам кўнгли ярим қиз. Яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб қўйма тағин. Ундан кейин сен бой оила фарзандисан. Ҳаётда жамият қонунлари бехато ишлайди биласанми?
- Нега лақабинг Отахон эканини энди тушиндим,- деди унга жавобан Адиз. Чунки Умар айтган гапларни ҳеч бирини ўйлаб кўрмаган экан.
РАъНО.
Саккизинчи март муносабати билан мактабда ўтказиладиган байрам шартлари эълон қилинди.
1. Таништирув.
2. Шеърий беллашув.
3. Саҳна кўриниши.
4. Манти қилиш.
5. Эркин мавзу.
Аслида синфимизда байрамга қатнашишга талабгор қизлар кўп. Аммо шеърий айтишув учун синфимиз аълочиси Маърифат, манти қилиш учун мен "кастингларсиз" танлаб олиндик. Бунақа нарсаларни ёқтирмайман. Аммо синф раҳбаримизга йўқ деёлмадим. Қолаверса байрам бошланиши билан биз ўз ишимиз билан банд бўламиз. Фақат охиридаги қизлар эркин мавзу сифатида танлаган рақсда иштирок этсам бўлди. Кўп талашиб тортишиб охири Озодбек Назарбековни "Йиғлагим келди" қўшиғини танлади қизлар. Орамиздаги энг рақсга уста қиз Моҳирўй рақсни "саҳналаштирадиган" бўлди.
Байрам куни келгунча Моҳирўй бизни роса олиб олиб келди.
-Биз сенга раққосами?- деди Дилбар зорланиб.
-Керак бўлса бўласан. Сени қўлинг келишаяпти. Қара Раънони қўли келишяпти.
Тўғриси ҳам рақс тушишга яхшиман. Онамни ҳам тўйларда чиройли "ўйнайсиз" деб айтишади. Ўзлари ҳам мактабда биронта тадбир менсиз ўтмаган дейдилар.
Қачондан бери Адиз билан бир оғиз ҳам гаплашганим йўқ. Энг қизиғи Дурбек ҳам жимиб кетди. Бунда Адизни қўли бормикин ё? Лекин нега? Балки бошқа сабаб бордир.
Байрамдан бир кун аввал қизлар билан ҳамма нарсани келишиб чиқаётсак мактабдан чиқишда 10 -синф ўғил болалари билан тўқнаш келиб қолдик.
- Ҳа 10 чалар,- деди Моҳирўй беписанд,- охирги ўринга тайёрланяпсизларми?
-Кўрмисан Ғилай биз ўғил болалармиз,- тиржайди Рамзиддин.
-Шу қизларингни айтяпман.
-Бизни қизлар байрамга тайёрлаяпти. Сизни қизларингиз келинликка тайёрланяпти.
- Нима деганинг бу?
-Саккиз "Б"лар бизни йигитларни кўз остига олиб юрибди-ку. А чеча?
Моҳирўй қовоқ уйди. 10 лар уни Шамсиддин севади деб жонига теккизиб юрар эди. Қолаверса Зайнаб бор. Балки менга ҳам тегишлидир бу гап.
- Қани куёв? Сен нега бизга гап сотяпсан 9 лар кетди.
- Ҳа. Майли мен ҳам борай, - Рамзиддин олдинда кетаётган ўғил болаларига етиб олди. Шу пайт бир неча сония орқасига қараган Адиз билан кўзларимиз тўқнашиб қолди. У ҳиёл жилмайганга ўхшаб кўринди.
🌺🌺🌺
Байрам куни биз биринчи шарт бошланиши билан ўзимизга тегишли синфхонага кириб иш бошладик. 11, икки 10, икки 9 ва икки 8 дан жами 7 қизмиз. Ҳеч кимга қарамай иш бошладим. Бу иш менга чўт эмас. Ўғил болалар олиб келган кичкина манти қасқон ва газбалоллон тайёр турарди. Ҳамма ўз маҳоратини кўрсатишга бор кучини сарфлаяпти. Бизни кузатишга қўйиган ўқитувчилар ҳар замонда вақт ҳақида эслатиб қўйяпти. Ҳамирни иккиталаб ёйганим учун манти букишни ҳаммадан олдин бошладим. Охирги шартга қадар ҳамма ўзи пиширган таомни ҳакамлар олдига олиб бориб қўйди. Навбат сўнгги шартга келгандан кейин биз учинчи бўлиб чиқишга тайёргарлик кўриш учун синнфхонамизга кирдик. Моҳирўй ҳаммамизга бир хил кўйлак топтирган эди. Шошиб кийина бошлар эканман тақиб юрган фартугимни сўмкамга солиш учун очдиму тўхтаб қолдим. Ичида қандайдир узун ва юмалоқ ичи кўринадиган қутича бор эди. Аста очдим ичидан бир узунасига "дурбин" қилиб тахланган қоғоз чиқди. Бир очдиму ёпдим. Чунки қизлар кетдик-кетдикни бошлади. Ичимда бир титроқ пайдо бўлди. Қизиқ нима бўлди у. Рақс тугагач шартларга қўйилган балларни ҳам кутмай синфхонага кирдим. Ҳеч ким йўқ. Айни муддао. Хатни очдим. Қоғози ҳам оддий қоғоз эмас қандайдир бошқача, шакли эса қадимий киноларда кўрсатиладиган подшолар битадиган хатларни қоғозини эслатар эди. Унга жуда чиройли қилиб атиргул ушлаб турган қиз тасвирланган эди. Қиз орқага қараб турар, ҳиёл бурилган юзи жуда ҳам менга ўхшар эди. Расм тагига Раъно деган сўз жуда ҳам катта маҳорат ила ёзилган эдики, буни ёзувдан кўра моҳир рассом сурати деса бўлар эди. Шубҳасиз бу Адиз. Совғани зўр усулини топибди. Қандай қўйганига-ку беш кетиш керак. Бу бежирим совғани аста ўраб жойига солиб қўйдим.
🌺🌺🌺
АДИЗ.
Байрамдан уйга қайтиб қилган биринчи ишим Озодбек Назарбековни "Йиғлагим келди " қўшиғини топиш бўлди. Ҳайрият консерт дастурини диски бор экан. Ўтказиб-ўтказиб топиб олди. Аввал эътибор бермаган эканман. Жуда зўр қўшиқ экан.
Қум босган саҳролар дардим билади.
Эгилган тиканлар бағрим тилади.
Ўзгалар мани ҳолимни сўрайди.
Кўнглимни измингга боғлайин энди.
Оёғингни қучиб йиғлагим келди.
-Кўнглимни изингга боғлайин энди,- деб қўшилиб қўйдим қўшиққа.
- Ҳа,- кўп ўтмай бувим кириб келди,- қўшиқ эшитмасдинг-ку.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев