МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
23 - 24 - 25 - исм
-Мана шаҳаргаям келдим. Зарифани тутиши мени шубҳага соляпти. Бекор келдимми ёки? Уйда Гуламдон ҳам бирор ишни қўзласачи?
Мени кимам эшитарди, уларни наздида бир аҳмоқман ҳолос.
Моҳизар хўрсинди. Ёнига келган жиянини кўтариб олди. Сўнгра уни кашасини тайёрлаш учун ошхонага ўтди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Уйда телевизор ҳам йўқ эди. Моҳизар жиянига фақат китоб ўқиб берар, ёки шеър айтиб берарди.
-Сен келажакда мард йигит бўл. Тоғангга ўхшама, бобонгга ҳам.
Моҳизар бошқа гапиролмаси уйдагилари ҳақида. Уни билгани жияни ўшаларга ўхшамаса бас.
Моҳизар бир ҳафта деганда подездни ҳам ўрганиб олди. Синглисига айтмай жиянини кўчага олиб чиқарди.
-Уйда ҳаво йўқ, сенга тоза ҳаво керак. Ярим соатга бормай қайтамиз. Онанг билмайди. Унга айтма.
Моҳизар жиянига ҳудди катталардек гапирарди. Кейин эътибор беришича Моҳизар яшайдиган подездаги қўшни уйда кўп жанжал бўлади. Аёл кишини йиғлагани бемалол эшитилиб туради. Бир куни юрак ютиб аёлни олдига чиқди. Эшикни аста тақиллатди. Бу вақтда жияни ухлаб ётганди. Эшикни очган аёл Моҳизарни лўли деб ўйлаб ёпмоқчи эди.
-Опа сизга ёрдам бера оламанми? Нега йиғлаяпсиз?
Аёл Моҳизарни юзига қараб туриб йиғлаб юборди
-Лекин мени сизга берадиган пулим йўқ.
-Мен сиздан пул сўрамадимку.
-Сиз тиланчи эмасмисиз?
Аёл шундай дедию тилини тишлади.
-Йўқ- Моҳизарни бу гап парвосига ҳам келмаганди асли.
-Мен мана бу уйда синглим ва жияним билан турибман. Ўн кун бўлдл. Аммо неча кундан бери сиз безовтасиз. Ким хафа қиляпти?
-Мени... Мен... Эрим. У... Гиёҳванд. Уни чекишини билмай эрга текканман. Мана икки йилдирки шу аҳвол. Чекиб олса нима қиляпти билмайди... Рости тўйдим. Ҳеч кимга айтолмайман. Ота онам узоқда. У мендан ҳар куни пул сўрайди, менда пул йўқ.
-Эрингиз буни ёмонлигини билмайдими? Ёки бу чекиш салбий оқибатга олиб келишини? Аслида мен сиз айтган нарсани тўла тушунмадим. Эризга яхшилаб тушунтириш керакдир.
-Йўқ буни иложи йъқ.
Ичкаридан бола йиғлади. Аёл кириб кетди. Қўлида бола билан чиқди. Болани юзидаям, қўлидаям нуқсони бор эди.
-Бу нега бундай бўлган?
-Наркотикни таъсири.
Моҳизар дахшатда қолди. У илк бор бунақа болани кўриши эди. Аёл йиғлаган боласини қучиб, эркалаб ўпиб тинчлантирди
-Майли қўшни боламни қорни очқабди, яна гаплашармиз.
-Майли, ўтинг бизникига. Мен ва жияним ёлғизмиз.
-Хўп.
Аёл эшикни ёпиб кириб кетди. Моҳизар тушкун аҳволда қолганди. Унинг қалби бу воқеадан оғриди. Моҳизар барча нуқсонлиларни яқинлари ёмон кўради деб ўйларди. Мана хунук бир ногирон чақалоқни онаси севяпти. У онасига керак. Аммо Моҳизарчи?
24 - қисм
Моҳизар уйга кирдида деворга суяниб ўтириб қолди.
-Бу ерда нимадир хато, ёки менда нимадир бошқача.
Зарина акаси билан суҳбат қуриб ўтирибди
-Фақат менга уни кийимларини тикиб берасан деманг.
-Нега ҳалитдан ёмон кўрасан уни?
-Ака унда кибр кучли, аррофидагиларни бир тийинга олмайди. Мени ҳам бир вақтлар назарига илмасди. Сиз билан танишгач «севимли» қизга айландим у учун. Шу сабаб жиним суймайди.
-Яна бошладингми?
Хонага қўлида детох коктейль кўтарган Тамара опа кириб келди.
-Ойиии.
-Мен совчи бўлиб бордим. У энди сени келинойинг. Бошқа гап бўлиши мумкинмас .
Тамара опани юзига бодрингдан ниқоб сурилганди. Бу аёл ўз қоматига ўта даражада эътиборли эдики, танани токсинлардан тозлайдиган ҳар хил коктейллар тайёрлаб ичарди.
-Ойи бу туришни дадам кўрсалар...
-Зариф бас қил. Мен даданг қачон қайтишини биламан. Бу гал жуда чўзилди командировка, менга қолса келин келса ўзимам даданг билан кетворардим. Зариф бугун бориб загс ва кўйлакни ҳал қилинглар.
Зариф нима деярини билмай гиламни нақшларига қараб ер чизди. Асила билан гаплашмаётганини қандай айтсин?
-Зариф ҳаёлинг қаерда?
-Хўп ойи.
-Ўзи Асила билан муносабатинг яхшими?
-Ҳа яхши.
-Унда тур, харакатингни қил. Кеч бўлмасидан.
Зариф сўзсиз туриб кетади. Тамара опа қизини чизаётган кийимига келиб тикилади.
-Бу кимга?
-Яқинда янги коллекциямни тақдим этаман. Кейинги коллекция Францияда бўлади. Унгача мен ҳаммасидан зўр чизиб ўрин олишим керак. Ҳали бу кийимларни тикишим, ва моделларни жамлашим керак.
Тамара опа қизини олдидаги чизмалардан бирини олди.
-Вауууув бунча зўр. Буни тикдингми?
-Бошланган буни тикиш. Қўл иши кўп қатнашади учун бироз секин битади. Аммо буни ҳеч бир моделга кўзим қиймаяпти. Улар либосимни очиб бера олишмайдигандек.
-Унда кийиминг кимни устида чирой очади фантазиянгни ишга сол. Мен ишонаманки сен уддалайсан.
-Рахмат ойи.
Зарина яна чизишга берилиб кетади. Қўлларини тез ҳаракатлантирганча либосни бўяйди. Тамара опа қизидан узоқлашади, стол устидаги телефони қўлига олиб соатга қарайди.
-Вақт бўлди. Бу ниқобни ювмасам кейин юзимга зарари бор.
Аёл чаққонлик билан ваннага ўтиб кетади.
25-қисм
Асила Зарифни чақирувига кўра уни ёнига чиқди
-Кийиниб чиқ.
-Нега?
-Кўйлак танлаймиз, загсга ариза берамиз.
-Яначи?- Асила пинагини бузмай киборларча ўтирарди.
-Бўл тез вақтим йўқ.
-Меники ҳам йўқ. Сизга тегмайман.
Зариф қизни қўлини қаттиқ ушлади.
-Кимга тегасан унда? Борми бирортаси?
-Сиздақа бўлса бўлмагани бўлсин. Ўзи фойдаланиб бўлгач, юзига соладиган номардлардан оила бўлармиди? Ундан кўра бе эр ўтайки ҳеч ким дилимни оғритмасин.
-Асила кўп гапиряпсан, бор кийиниб чиқ. Бўлмаса шу ахволингда етаклаб кетавераман.
-Мен сизга қўй эмасман етакласа кетадиган. Бормайман дедимми тамом.
-Шунақами ҳали?
-Ҳа шунақа.
Зариф қизни тортқилаб машина томон судради. Асила эса ич ичидан қувонди. “Демак унга керак эканман дея.
-Вооойдод, бўлди кийиниб чиқаман.
Зариф қизни қўлини бўшатди.
-Бор, беш дақиқа вақт сенга
-Ўн дақиқа , улгурмайман.
-Тез бўл.
Асила чопқиллаб уйига кирди. Уни кўрган онаси қизини хурсандлигидан кўнгли жойига тушди. Неча кундан бери ғамнок қизни юзида бугун хурсандчилик аломатлари.
Моҳизар кечки овқатни тайёрлаб бўлиб жиянини ўйнатаяпти. Уй икки хонали бўлиб бирида Моҳизар, бирида Зарифа ва ўғли ётишади. Зарифа эса бугун ўғлини Моҳизар билан ётиши кераклигини айтди.
-Нега?
-Сенгаям ўргансин
-Сен онасикусан.
-Нима бўпти, сен холаси. Менга қара, Моҳи юзларинг анча оқарибди. Қишлоқда молдан фарқинг бўлмасди. Мана одамга ўхшаб юрсанг бўларканку.
-Қуёш кўрмаяпман. Шунга рангим оқаргандир.
Давоми бор...
#телбагрдил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев