22 - 23 - 24 - қисм.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
— Нима бўлди? Эрталабдан бошимни оғритасан?- у илжайган кўйи менга қаради. Менимча ҳаммасини билиб турибди.
— Менга... Тегинмайман дегандизку.
Мақсуд ака бамайлиҳотир эди.
— Шунга нима қипти. Биз эр-хотин бўлсак. Бундай ишлар бўлиши табиий.
— Ахир сиз...
— Бўлди етар, тур бориб нонушта тайёрла қорним ёмонам очқади. Кейин бирорта бош оғриқ қолдирувчи дори бер, ҳозир бошим ёрилиб кетади.
Мен бу инсонга ортиқча керакмаслигини тушунган ҳолда ўрнимдан турдим. Бироз ҳолсизлик, бутун танамда қақшаган оғриқ бор эди.
Қайнонамни уйига ўтиб нонушта тайёрлай кетдим. Мендан бошқасини боши қотмапти ҳам. Ошхонага кириб газни ёқиб чой қўйдим. Кейин ширчой пиширишни бошладим. Ҳаммалари бирин кетин йиғилиб кела бошлашди. Эримни кўришга кўзим йўқди. Умуман унга қарамай ўтиравердим. У мени қалбимда бир умрлик жароҳат қолдирганди кечаги тун билан.
Хаёт шу тарзда бир текис ўтарди. Келинлик нима деган саволга бошқалар қандай жавоб беради билмайман, лекин мен учун хеч нима эди.
Хеч ким менга тегмасин, мен хеч кимга тегмасам шуни ўзи етарли эди.
Мен билан бирорталарини иши бўлишини, ёинки олдиларига олиб гапга солишларини истамасдим. Йўқ сиз ўйламанг мен одамови эмасдим, фақат бу муҳит мен учун эмасди. Илк кундаги кўнгилсизлик, уларни муносабати бу хонадонга мехр қўйишимга монелик қиларди. Мен шу зайлда яшардим.
Икки қайнопам турмуш чиқиб кетганди. Икки қайнсинглим уйда эди. Биттаси тенгдошим деярли, бир ёшам катта эмас, кичиги мендан 4 ёш кичик эди.
Бу икки қиздан хеч нарса қолмасди. Музлатгич шип шийдам бўлиб қоларди. Иш қилмаса қаерига еркин, қандай оч қоларкин дея ўйлардим. Ҳайрон қолардим эрта тонгдан бўянишдан. Бошқа иши йўқмикан буларни деб. Идиш ювишу, овқат қилиш деган нарсалар худди улар учун умуман керакмасдек эди. Ҳаттоки қачон битта пиёла ювганини эслолмаса керак. Қайнонамни машхур гапи бор. Қайнисингилларим ўша гапга амал қилишарди.
—Эртага эриникига борса қилади. Онасини уйида маза қилиб юриб олсин.
***
Оиладаги муҳит ростдан ҳам изидан чиққанди. Эркакларни гапи бу уйда умуман ўтмасди. Қайнонаси учун келинлар бамисоли қул эди. Катта келин эса, кичик келин турганда мен қиламанми дея ишни сансалорлик билан қиларди. Маржона булардан нолимас, индамай юмишларга шўнғиб кетарди. Маржонанинг гап қайтармаслик, индамаслик феъли қайнонасига жуда ёқиб тушганди.
« Тил забонсиз қул» дерди.
23 -қисм
***
Бу орада мени бўйимда бўлди. Токсикоз бўлмадим,умуман кўнглим хам айнимади. Ўзим икки йил тиббиёт коллежида таҳсил олган эмасманми кўп нарсага ақлим етарди. Одат кунларим кечикаётгани мени ҳомимадорлигимдан далолат берарди. Ўша мудҳиш тундан кейин эрим учун чегара олиб ташланганди. Биз оддий эр-хотинлардек эдик.
Бир куни жудаям кола ичгим келди.
— Мақсуд ака,- ийманибгина эримни чақирдим.
— Нима дейсан?
— Кола ичгим келяпти.
— Кола?
— Ҳа, жудаям ичгим келди.
Ишга кетаётган эримга айтдим минг хижолат билан.
— Бўпти, қайтишимда олиб келаман.
Эрим, ёмон инсон эмасди.
Фақат мени яхши кўрмасди холос. Мен шундай ҳисоблардим. Уни Насиба опани унутмаганини жуда яхши билардим.
Кўп ўйлайман балки ўрнимда Насиба опа бўлганда иккови бахтли яшармиди деб.
Янаям бу тақдир ҳеч нарса деб бўлмайди. Эримни кузатиб ишларимга шўнғидим. Мен ҳаттоки мени мажбуран узатишгани учун ота уйимга бормасдим ҳам. Бирорта марака, базм тўғри келмаса алоҳида кўришга борган эмасман.
Уҳласам тушлар..
Уйғонсам одамлар адлашларини эслаб сиқиламан..
Аммо умрбодлик ҳаёт борлигини эслаб хурсанд боламан...
Куни билан ишларга кўмилиб юриб кеч тушганини ҳам билмай қолибман. Кечда уйга қайтган эримни қўлида кола билан бирга чоcоcреам хам бор эди.
— Олиб келдингизмииии, вой рахмат.
Шунақа хурсанд бўлиб кетдим. Бу эрим томонидан менга берилган илк эътибор эди.
Лекин емадим овқат олдидан ширинлик есам иштаҳам бўғилади дедим. Уйга борсак ейман деб қўйиб қўйдим.
Мен тенги қайнсинглимни кўзи тушганди.
— Дилрабо шунақаям кола ичгим келди. Асти сўраманг. Акангизга айтгандим олиб келибдилар,- колага тамшаниб қараб қўйдим. Мен аҳмоқ қаерданам билибман уни бошқача тушунишини. Шунақа уриш қилди бечора у десаям кўнмади бу десаям хотин қули деб бақирди.
— Ҳали сиз биздан бекитиқча кола ичгингиз келиб қолдими?
Яхшиям кола ошхонада эди. Яшириб қўймагандим.
— Дилрабо ...
У гапиришимга қўймади. Қўлини ювиб ошхонага овқатга кирган акасига ҳам бақира кетди.
— Хотин қули, ҳалитдан хотини эгиб олибди буни.
— Дили ўчир.
—Нега ўчираман экан, ёлғонми? Хотинингизга нарса ташиб юрибсизку.
— Бас қил дедим
— Кўрдик кўрсатган кароматизни.
Қайнисинглим жим жўлай демасди. Эримни жахли чиқиб кетди. Менга қарадида:
— Юр кетдик ,-деди.
Биз уйга кетдик. Ўша куни эримни қовоғи очилмади. Синглисидан хафа бўлганди. Мен учун олинган кола ҳам қолиб кетаверди. Жуда ичгим келганди.
Эртаси эрим ишга кетди,мен яна катта ховлига бордим.
Қайнонам қовоғидан қор ёғарди.
— Ҳа келинпошша ўғритомоқликни ўргандизми?
24 -қисм
Индамадим
— Сенга гапиряпман. Деворгамас. Тарбиясизлигингни билсам икки дунёдаям келин қилмасдим. Мақсудга кимлар тегмасди. Қаёқдаги пастлардан келин қилибман.
У деди бу деди, ҳуллас мен ҳам айбимни сўрадим
— Мен нима қилдим ойи?
— Бой тарбиясиз безбет, сен менга гап қайтаряпсанми? Ўғлимни берай, уйимни берай шуми энди сендан кўрганим етимвачча.
Имдамай бошимни эгиб туравердим
— Сен бир кун ҳам бу уйда яшамайсан. Бор йўқол отангни уйига. Қайтиб қорангни кўрмай.
Шунақа уришдики уйимга жўнатиб юборди.
— Менга гап қайтарадиган келинни умуман кераги йўқ. Келин зотига қирғин келмаган.
Уйга бордим, боргунча йиғлаб бордим. Ҳаётдан тўйиб кетгандим, йиғлаганим сезилдими сўрашди тинчликми деб.
— Қизим нима бўлди? Нега йиғладинг?
Дадам сўради биринчи.
Борини айтиб бердим.
Дадам жахл қилиб сўкиниб кетуди ,аям тўхтатди .
—Сувам бир лойқаланиб тинади, ўзингизни қўлга олинг. Ҳали янги келин бўлса, ҳаёт ўйинчоқми?- деди.
—Бу ерда олиб ўтирибам нима қиласиз, қўни-қўшни,халқга кулгу бўлиб.
Дадам индаёлмади. Мен йиғлардим.
****
Нодира асли эшикни очгани ҳамоно қизини кўриб авзойи бузилганди. Йиғлаб келганига қараганда нимадир бўлган. Ҳозироқ буни уйига жўнатиб юбормаса кейин аттанг қилиши мумкинлигини сезди. Дарҳол эрига таъсир қилувчи сўзларни айтишга киришганди. Кўзлари қизариб кетган қизга ҳатто ачиниб ҳам қўймади.
***
—Тез шу бугундан қолмай уйига олиб бориб қўямиз. Биз узатдикми, энди уларни одами. Тиниб, тинчиб яшасин. Ўз уйига бориб.
Аямни барча айтганлари тўғри эди аслида.
Лекин мен хафа бўлдим. Ўз уйимга бегона эканлигимни хис қилганим учун хафа эдим.
—Хўп эртага олиб борасан,- деган дадамга ҳам жавоб берди.
— Иссиғида қайтаринг гап кўпаймасин. Ҳозир қолдирсак эртага қайнонаси қабул қилмасачи? Ҳали тўйога ҳеч қанча бўлмади.
Мени олиб боришди. Қайнонам ва қайнсинглимдан узр сўрадим.
— Қудажон қизимиз ёшлик қилиб қўйибди. Айбини яхшилаб тушунтирдим.
Қайнонамни чеҳраси очилмасди. Ўгар онам эса пахта қўйишдан бўшамасди.
— Ҳали ёшда, нима қилган, нима деган тушунмайди. Ҳамма айб Маржонани ўзида. Сиз хафа бўлманг, айбини тушуниб етди.
Оббо бу хотин яна нималар дерди экан? Айбсиз ҳолимда айбдорманми энди?
—Қани қизим қайнонанг ба қайнисинглингдан узр сўрачи.
Аям мени туртди.
— Ойижон мени кечиринглар.
Қайнонам ҳамон чимирилиб ўтирарди.
— Майли бир сафар айбидан ўтдим. Кейинги гал уйга киритмайман.
— Кейинги гал бўлмайди Қудажон.
Кейин аям билан ўз уйимга келдик. Аям уйимни наридан бери кўздан кечирди.
— Менга қара қизим, қайтиб уйга муаммойингни кўтариб кўзингдан сийдингингни оқизиб кириб борганингни кўрмай.
Давоми бор...
#МАЖРУҲдил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев