36 - қисм
Муаллиф Дилором Қосимова .
Ҳою-ҳавасми? Сайёра нималарни орзу қилгандику, нималар бўляпти ҳаётида.
У Жавоҳир силтаб ташлаб чиқиб кетгач, деворга суяниб кўз ёш қилди.
"—Хотинингизни нега кўчага чиқармайсиз? Севмайсизку.
—Севмасам нима? Томошага қўйиб беришим керакми? Уни эри менман. Унга бўлган туйғуларимни аҳамияти йўқ. Модомики хотиним экан. Унга айтилган ҳар қандай гап менгаям тегади. Бунга севгини алоқаси йўқ.
—Мактаб даври жуда чиройли қиз эди. Биз кичик синфлар шу опага ҳавас қилардик. Ҳозир ҳам шундай чиройлими?
— Ҳа чиройли. Тўйимиз бўлганда қандай бўлса ҳали ҳам шундай. Фақат бироз озғинлашган.
—Уни менга мақтаяпсизми?
—Жаҳл қилма менга. Сен сўрадинг. Мен айтдим. Чиройлини чиройли дейманда. Нима мен ялтоқланиб, хотини ёмонлаб, чўқинади деб ўйладингми?"
—Аҳмоқлик қилдиммикан? Бувим айтардилар. "Севги ўқдек, совиса йўқдек" деб. Ўйлардимки, биздаги оташ ҳеч қачон совимайди деб. Ахир жуда ҳароратли эди муносабатлар.
"—Адашмаган бўлгинда.
—Нега ундай дейсан?
—Бу Жавоҳир акангни қўли югуроқку. Хотинини неча марталаб ураркан. Эшитганимиз шу. Эшитмаганларимиз ҳам бордур.
—Хотинида кўнгли йўқ. Шунга уради. А мени эса, севадилар. Кафтида тутиб юрадилар ҳали кўрасан."
—"Санамай саккиз дема" деганди ўшанда, қариндош дугонам.
Аммо бу рашкдан бўлди. Анави турқи совуқ Камолга гапирмаслигим керак эди ўзи. Жавоҳир акам, рашк қилдилар мени. Севадиларда урмадику мана.
Сайёра тарқоқ ўйлар билан ўзини овутган бўлди
—Яқинда синфдошимиз Сардорни туғилган куни. Катта зиёфат бераркан. Борамизми?
—Боргим йўқ. -Гулдиёр одатига кўра, ойнага суяниб олди.
—Нима бўлди яна? Нега кайфиятинг йўқ.
—Опамга ичим ачишяпти.
—Ҳаммаси яхшику, имтиҳонлардан ўтдик. Бу ёғи ўқиш. Ўта оламанми деб сиқилаётганди Шодиёра опам.
—Гап ўқишда эмас. -Гулдиёр кўзлари ёшланиб, Бахтбекка қаради.
—Унда нимада?
—Кеча бир дугонаси айтибди. Ҳалиги Сайёра ҳомиладор экан.
—Сайёра ким? -Бахтбек машинани бироз секинлатди.
—Опамни эри анави мараз Жавоҳирни севиб олган аёли.
—Дадаси балки энди уларни уйга кўчириб келармиз. -Наргиза ўғлидан эшитган янгиликдан кейин, туғилажак набирасига орзиқди.
—Мени қарорим ўзгармайди. -Жавлон фермер набирасига ҳусумати бўлмаса ҳам, қабул қилишни ҳаёл қилолмади. —Бетарбия ўғлинг ҳам, анави тавияси ҳам бу уйга келмайди.
—Ахир шу тавияни қорнидаги набирангизку, ўғлимизни фарзандику. -ялинган бўлди.Наргиза. —Мен уларни оқламоқчимасман. Аммо....
—Шодиёрани қорнидаги ҳам бизни набирамиз эди. Ўша ўғлингни фарзанди эди. Уни шу Жавоҳир ўлдирди. Аммо шунда ҳам кўзи очилмади.
Ўзи хоҳлаган ҳаёт. Ўзи яшайверсин. Нима дегандинг ўшанда Жавоҳирни уришсам?
"Маҳкамидан бўлганда, томдан тушиб кетса ҳам, тирик қоларди." деганмидинг?
Эндиям шу гапингда тур. Қайта бу мавзу очилмасин
—Нима бўлди опа?
—Қишлоққа боришим керак экан. -Шодиёра буни истамаётгани юзидан маълум эди.
—Нега нима бўлди? Мен борайми?
—Мактабдан бир нарса олиб келишим керак экан. Ўзим бормасам бўлмайди.
Шодиёра келганига икки ойдан ошган бўлса, шунча вақтдан буён ўзини чалғитиб юрганди. Аммо синфдошлар группасидаги қишлоқ янгиликларига Сайёра мавзуси ташлангач, анча йиғлаб олди.
Узрини айтганча кечагина у гуруҳни тарк этди. Энди олға юриши керак. Ўтмиш билан яшаб, бўлмайди.
Келажакка раҳна солади булар бари.
Охирги юриш қолди. Шу қишлоққа борсаю қайтса, шу орада, Жавоҳир ва унга таалуқли нарсаларга дуч келмаса бўлгани.
—Келдингми қизим? Бўйларингдан айланай, анча ўзингга келиб қолибсан, кўз тегмасин.
Бувиси анча суйиб, эркалади. Гаплари бир-бирига уланиб анча чақ-чақлашдилар.
—Сен бобонг билан саломлаш, кейин ухлайдида. Мен ҳам дам олволаман.
—Ҳўп бўлади бувижон....
—Бугун қоласанми? -Шодиёра бобосини олдидан чиққач, сўради Дилфуза.
—Кечга қайтиб кетаман.
—Бунча тез? Даданг ҳам соғинган сени.
—Мен ҳам соғиндим. Мактабга келгандим. Бир ҳужжатга. Шу ердан келдим. Дадам келадилар айтганман келганимни.
—Ҳа яхши. Лекин қолсанг бўларди. Укаларинг ҳам сени соғинишган.
—Мен ҳам соғинганма ҳаммангизни. -Шодиёра қучоқлаб ёнига ўтириб олган, Ҳудобердини сочларини силади. Умиджон Уни ёнгинасида ухлаб ётарди. —Аммо қишлоқ мени боғяпти Дилфуза ойи. Шундай тоза ҳавода нафас олгани қийналяпман.
Шодиёрани кўзлари ёшланди.
—Эшитдингми? -деди Дилфуза лабини тишлаб. Шодиёра кўз ёшларини артиб, бош силкиди.
—Ҳали ёш бўлгани учун, бироз оғир кечаётган экан. Шифохонада ётиб чиқди.
Дилфуза алам билан деди.
—Эшитдим буни ҳам. Ойижон уйга кўчириш пайида юрган экан.
—Қайнотанг унамайди. Тўй қилиб бергани билан, уйига киритмади. Ҳали бирон марта эшитмадик уйларингизга борганини.
—Дилфуза ойи, биласизми энг кўп нима алам қилади? Фарзандим ҳали туғилмай нобуд бўлгани. Отаси У учун зиғирча куйинмагани.
Агар Уни сақлаб қола олганимизда. Ҳозир туғилиб ёшидан анча ўтиб қолган бўларди.
Шодиёра гапирар экан. Кўзларидан ёшлари тинмасди.
—Нима қиляпсан? -Жавоҳир, қишлоқ марказидаги дўкон ёнида таниши билан гаплашиб тураркан. Тўсатдан уни ура кетган, ёш Ҳудобердига ҳайрон қаради. —Ҳой тирранча бўлди қил. Ҳафа қилиб қўяман ҳозир.
—Сен ёмон одамсан. Ифлос, опамни биздан олиб кетгансан. Уйга жўнатмасдинг. Соғинардик.
Сен уни ургансан. Сани деб биз билан яшамай қўйди. Опамни кўп йиғлатгансан. Ҳозир ҳам сени деб йиғлаяпти. Ётиб қолмайман деяпти. Сени деб ҳаммаси, сени деб.
Ҳудоберди азалдан Шодиёрани бошқача кўрарди. Уни йиғлаганига чидолмай кўчага чиқиб кетди. Собиқ поччасини энг кўп дала таърафда, ва шу дўкон ёнида кўрарди. Адашмабди.
Уни тинмай ураркан, йиғлашни ва гапиришни ҳам тўхтатмасди.
—Опанг йиғлаяптими? -деди Жавоҳир болани гапларидан шунигина англаб.
У кўп ўйлади. Ҳудобердини шу атрофдагилар тинчлантириб жўнатиб юборишгач, ҳам анча ўйланиб ўтирди.
—Кун қорайяпти. Кетмайсанми? -дўкончи эркак шундай дегач, хайрлашиб жойидан қўзғалди.
Машинани рулини беихтиёр Собирни кўчасига бурди.
—Келибдида, ҳали кетмадимикан? Укаси ётиб қолмайди дедику. Кетиб бўлгандир. Йиғламайман деганди мағрур туриб, йиғлабди-да.
Қизиқ менга нима бўляпти. Йиғлаганига ачиняпманми? Ёки, ҳурсандманми?
Жавоҳир кўча бошидан бурилганда, Шодиёра ва Дилфузани кўрди. Дилфузани қўлидаги елим ҳалталарни олган йигитни кўриб қошлари чимирилди. Машинадан тушмоқчи эди. Собирни шарпаси кўринганига бу фикридан қайтди. Ҳозирги жаҳлида собиқ қайнотаси билан уришиб кетиши мумкинлигини ўйлади.
Шодиёра яқинлари билан хайрлашар экан. Жавоҳирни кўзи капутга пакетларни жойлаётган Мирзоҳидда эди.
Шодиёрага эшикни очиб бергани баттар жаҳлини чиқарди.
Машина юриб кетиб, уй соҳиблари кириб кетгач, газни босди. Етиб олиши керак.
—Қишлоқ одамлари жуда самимийда. -Мирзоҳид кун кеч кирган бўлса ҳам, дим ҳаво сабаб бироз ойнани очиб деди.
—Ҳа тўғри, бу қишлоқни яхши кўраман. Агар мажбур бўлмаганимда кетмасдим.
—Ота-онангиз берган нарсалар ичида, нон ҳам бор экан. Юклаётганда кўргандим. Агар нотўғри тушунмасангиз онам тандир нонини яхши кўрадилар бир дона берсангиз дегандим.
—Вай битта эмас, икта олинг. Нега нотўғри тушунаман. Дилфуза ойим қўярда қўймай, 10та солиб бердилар.
Ўзим ҳам жуда кўп ёпардим.
—Раҳмат. -Мирзоҳид мамнун жилмайди.
"—Буни қара, маҳалладагилар олиб келди. Эринг Жавоҳир билан дўкон олдида роса уришганмиш."
Шодиёра укасини олиб келишганини ўй суриб кетаркан. Машина чийиллаб тўхтагач, бошини олд сидинани суянчиғига уриб олди.
—Тинчликми нима бўлди?
—Ақлдан озганми бу? Йўлимга чиқиб олди тўсатдан.
Шодийoра олд ойнадан йўлларини тўсган машинани кўриб кўзлари катта-катта очилиб, бир ютинди.
—Жавоҳир акааа....
—Туш машинадан. -Шодиёра англагунча Жавоҳир уни машинадан силтаб тушириб бўлганди. —Намозшомда ... борми бир эркак билан битта машинада.
Шодиёра баланд овоздан чўчиб кетди.
—Тинчликми жўжахўроз. Намунча бемаҳалда ёқимсиз қичқиряпсан.
Мирзоҳид ҳам уларни олдига айланиб ўтиб, Шодиёрани қўлини Жавоҳир тутган жойини ёнгинасидан ушлади.
—Унга қўлингни текказма! -вишшиллади Жавоҳир.
—Ундан қўлингни торт. -ўзидек жавоб қайтарди.
—Сен...
—Мени тинч қўйинг. -Жавоҳир гапирмоқчи эди. Шодиёра ичи титраса ҳам, ўзини тутиб гапирди.
—Бу қўлини сендан торцин.
—Ҳаддингдан ошма! -Мирзоҳид Жавоҳир силтаб ташлагач, жаҳли чиқиб, Уни юзига мушт туширди.
Жавоҳирга бу ёқмади. Шундан иккиси муштлашиб кетди.
Шодиёра ажратолмай ҳалак бўлаётган пайтда, нохосдан Жавоҳирни қўли Уни юзига тегди. Қаттиқ тегди.
Мирзоҳид бундан қутириб кетди. Унга айнан ожизаларга қўл кўтарганлар ёқмасди.
Токи йўловчи машина ўтаётиб уларни кўриб қолиб ажратмагунча оғзи-бурнилари қонга беланиб муштлашишди.
—У сен билан КЕТМАЙДИИИИ. -ўчқирди Жавоҳир юзи оғриқдан буришиб.
—Сиз менга даҳл қилмангда. Бемаҳалда дала ўртасида ёлғиз қолган севгилингиз ҳақида ўйланг. Уни назорат қилинг. Яна....
Шодиёра улар қаерда яшаётганини билганди. Шу сабаб шундай гапирди. Уни "яна" си ортидаги шамани Жавоҳир тушинди.
—Кеттик Шодиёра. -Мирзоҳид бир қўли билан қизни тирсагидан тутиб, бир қўлида машина эшигини очиб қизни чиқишига ёрдам берди. Кейин лаби четини рўмолчасига артганча рул томон ўтаркан.
—Сен билан яна гаплашамиз. -деди икки киши ушлаб тургани учун, типирчилаётган Жавоҳирга қараб.
—Ўлдираман сени. Қўлингни синдираман. -деди Жавоҳир ушлаб турганларни силтаб, аммо озод бўлолмади.
Улар яна уриш бўлмасин деб, Мирзоҳид машинани юргазиб, сал узоқлашгунгача Жавоҳирни бор кучлари билан ушлаб туришди.
—Бу нима аҳвол? -дала шийпонига 200 метр етмасдан Жавоҳирни қаршисидан чиққан Камол ҳайрон сўради. —Ким билан бунчалик муштлашдинг? Бир оғиз айтмайсанми туриб берардим.
—Тинчликми бемаҳалда нима қиляпсан бу ерда? -Жавоҳир машинадан ҳам тушмай, хоҳламайгина гапирди.
—Бир нарсани маслаҳатига келгандим. Йўқ экансан феълингни билганим учун, уйингдан узоқроқда кутаётгандим сени. -Камол шийпонга ишора қилиб деди.
—Нимани маслаҳати экан?
—Бугунча қўй. Бу аҳволингда гап кирадиганмас сенга. Дамингни ол. Эрталаб келаман.
Камол очиқ ойнадан Жавоҳирни елкасига уриб қўйганча кетди. Жавоҳир сидина суянчиғига бош қўйиб кўзларини юмиб хўрсинди. Кўз олдида Шодиёра, ўзи оппоқ эди. Янаям оқаргандек, ёки анчадан буён кўрмаганигами? Қишлоқ қизларини юзи далада офтобда қорайган пайт. Шодиёра эса...
Жавоҳир кўзларини очиб, сал наридаги "уйи"га қаради.
Чироқ ёниқ.
—Уйғоқмикан? Ёки ухлаб қолдимикан? -деди ўйланиб, уйлангандан буён солиштиради. Шодиёра нечида келса ҳам, уйғоқ бўлар. "Қорнингиз қандай, очми-тўқми?" Деб сўрарди
Ўша пайтларда бу нарсалар табиийдек туйиларди. Мана Сайёрага уйланибдики, неча бор шу сабаб жанжаллашиб қолишади.
Ишдан чарчаб, оч қоринда келган одамга. Жуда билинаркан, кутмай ухлаб ётгани.
Жавоҳир машинани калитини бураркан. Ҳудоберди ёнига келиб уришишидан олдин, Сайёрага олган музқаймоққа қаради.
—Палакат... -дедида ортидан сўкинишни ҳам унутмади. Музқаймоқ эриб, бироз машина салонини ҳам безаганди.
Мирзоҳид машина ойнасига суяниб олиб унсиз кўз ёш тўкаётган қизга ачиниб қараб-қараб қўярди. Охири гапиришга мажбур бўлди.
—Шодиёра бўлди йиғламанг энди. Биламан ҳозир сизга осонмас. Аммо уйга етай дедик. Нозима янга сизни бу аҳволда кўрса сиқиладилар. Шуни хоҳлайсизми?
Шодиёра атрофга бир-бир қараб, кейин аллақачон шаҳарга келиб бўлишганини англади.
—Мирзоҳид ака. Мени 15 дақиқага йўл четида қолдиринг. Тоза ҳавода бироз ёзиларман.
—Ҳўп! -Мирзоҳид қизга эътироз билдирмай, машинани тўхтатди. —Мени кетди деб ҳисобланг. Аммо ёлғиз қолдим деб қўрқманг ҳам. Борлигимни билдирмай, сизни кузатаман.
Шодиёра индамай тушиб кетди.
У тратуарда ҳаёл суриб кетар. Мирзоҳид машинани тошбақа юриш қилиб ҳайдаганча, йўл четида 10 метр ортда кетарди.
Шодиёрани лаблари пичирлаб, севимли шоирасининг. Ҳудди ўзига аталгандек ёзилган шеърини айтарди.
Банданга мухаббат қўйдим мен...
Кечир,
Билурсан нечоғлик оғир гуноҳим.
Ўзинг юрагимга солган шу ишқни,
Ўзинг оғритмайин ўчир Аллоҳим!
Юрак иморатим бормоқда нураб,
Бардошим суянчиқ, сабрим паноҳим!
Сенинг амринг билан, ўзингдан сўраб,
Ўша ёмонингни севдим, Аллоҳим!
Кимга чин, кимгадир жойиз эрмакка,
Кимга Аллоҳ учун, кимгадир ҳавас.
Муз босгин, Яратган, куйган юракка,
Илло синов экан, мухаббат эмас!
Кўнглимга киришга сўради изн,
Ширин каломларга учган мен гумроҳ.
Ўзингдан ўзгани иситма юзин,
Ўзингдан ўзгани суйдирма Аллоҳ!
Энди уни сўрар дуолар тинсин,
Энди ҳееееч суйдирма, Роббим, керакмас.
Омон тут, бу ситам жонга ўтмасин,
Энди армонларга тоқат берсанг бас!
(Малика Тавфиқ)
Давоми бор
#ҳаловат1
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев