ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺГА МУҲАББАТ
#ҳикоя
🔸Покистонлик бир олим одам Пайғамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун ташқарига чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди . Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб уни қорнини тўйдириб унинг кимлиги ҳақида сўрайди. Бола отаси йўқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни тўйгунча овқатланиб кетишни таклиф қилади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага - " Мен билан бирга Покистонга кет , у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман" дейди. Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан рухсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади. Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун бўлиши ва ҳам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди. Қайтишга яқин бола олимни олдига келиб сўради - " Покистонда ўйинчоклар борми? ", олим:
- "ҳа бор", бола:
- " У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?", олим:
- " ҳа бор", бола:
- " У ерда мени янги кийимларим бўладими?", олим:
- " ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан". Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради:
- " У ерда Пайғамбаримиз ﷺни зангори гумбазлари борми?", олим:
- " йўқ, бизда бу йўқ, шунинг учун мен Мадинага келдимда Пайғамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун". Бола жим бўлди, ўйланди ва айтдики:
- " Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайғамбаримиз ﷺ масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим ҳоҳлаган пайтда борадиган Пайғамбаримиз ﷺ масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман ". Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз ﷺни равзаларини эвазига болага берадигон нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
- Я Роббий ўзинг менга мустаҳкам имон бергин, шу боланики каби Пайғамбаримиз ﷺга муҳаббат бергин... https://t.me/hayotiy_saboqlaarҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев