Юрагида аламли ҳижрон,
Қалби тўла орзу, умидлар, Дардларини яширар пинҳон, Мусофирда юрган йигитлар..!
Ҳеч кимсага қилмайди таъна,
Тўлса ҳамки юрак-паймона, Жилмайиб дер- соғмисиз она, Мусофирда юрган йигитлар..!
Сарғаяди сўлғин юзлари,
Маъюс боқар,ғамгин кўзлари,
Тегиб кетар севган қизлари
Мусофирда юрган йигитлар.!
Йигирмага кирган чоғида,
Қоврилса ҳам алам доғида,
Кулиб қўяр қўнғироғида,
Мусофирда юрганйигитлар.!
Ҳаммасига чидар эр йигит,
Қалби собит,кўнгли шер йигит,,
,Мен яхшиман ота'' дер йигит,
Мусофирда юрган йигитлар..!
Тегиб кетар севган қизлари,
Гоҳо ғамгин боқар кўзлари,
Лекин шаҳдам,тетик ўзлари
Мусофирда юрган йигитлар.!
Унутмайди ўзлигин бир дам,
Киприклари гоҳо бўлар нам,
Бахтга лойиқ ҳаммалари ҳам,
Мусофирда юрган йигитлар..!
(Муаллифдан Аллоҳ Рози бу́лсин)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…
Хайрли ок,шом, Қадрлигим...
Қалбини оловдек куйдирар соғинч,
Ғам-алам карвони қўёлмайди тинч.
Ўзга юрт бағрида кўзларда илинж,
Боласин соғинар мусофир аёл.
Азиз фарзандларнинг келажаги деб,
Яхши-ёмон кунлар жабрини енгиб.
Совуқ ўлкаларнинг совуғини еб,
Тиним билмас асло мусофир аёл.
Боласин соғиниб тутса хумори,
Кўздаги жолалар бўйин тумори.
Сабрига ярашар ғурур ва ори,
Ватанин соғинар мусофир аёл.
Кечалар тушида кўрар боласин,
Аллоҳга илтижо айлар ноласин.
Қировга топширар сочин толасин.
Меҳнатга яралган мусофир аёл.
Умри ўтиб борар мисоли хазон,
Гоҳида оғриқлар қийнар, бағри қон.
Ўзбекнинг аёли азал болажон,
Нолимас тақдирдан мусофир аёл.
Сирлашар тунлари ой билан гоҳ-гоҳ,
Қаерда бўлмагин сенга ёр Аллоҳ,
Матонат, шижоат сен учун ҳамроҳ,
Мардона аёлсан мусофир аёл.
Йиллар ачинмайин ўтади ғиз-ғиз,
Меҳнатга бахш этар ёшлигин эссиз.
Ўзга юрт азобин тотади ёлғиз,
Аллоҳга омонат мусофир аёл.
(Мусофир оналарга)
Тушунмайди биров нега йиғлаганин,
Тош ёрилар юрагининг ноласига.
Соғинчларда куйдуради мурғак жонин,
Ачинаман мусофирнинг боласига.
Тушунади рўзғор боқар отасини,
Кечирилмас сўзлари бор онасига.
Тушларида чақиради онасини,
Ачинаман мусофирнинг боласига.
Бир кун ҳиммат,бир кун миннат эшитади,
Куни қолган аммаси-ю,холасига.
Она ўрнин яна ким ҳам илитади,
Ачинаман мусофирнинг боласига.
Тўлмас экан бу рўзғорнинг катта ғори,
Ўтлар тушди ёшликнинг зўр палласига,
Юрагига малҳам бўлмас ҳеч бир дори,
Ачинаман мусофирнинг боласига.
Эй Аллоҳим,оналарин омон қайтар,
Раҳминг келсин қорда қолган лоласига.
Минглаб қўллар само қучиб дуо айтар,
Сабр бергин,мусофирнинг боласига.
Эй дунё, аёлни кўзин ёшлама.
Бегона юртларда бўлди мусофир.
Аёллик бахтини сарсон айлама,
Азобли қисматга йўллади тақдир.
Турмуш деб, бошига не савдо солди,
Мунофиқ бандалар этди бағрин қон.
Миш миш бўҳтонларни ғамида қолди,
Беномус бандада, йўқмиди виждон.
Бегона юртларда тиним билмаса,
Иссиқдан қорайган, юзлари сўлган.
Ёрилган товонга парво қилмаса,
Ғам алам ҳасратга юраги тўлган.
Боласин тақдирин ўйлайди минг бор.
Тунлари қийнайди саноқсиз савол.
Биргина Онага қалби интизор,
Ҳеч кулгу билмадинг, мусофир аёл.
Онажон, қийналдим, йиғладим нетай,
Ҳар хил иғво гаплар келяпди етиб.
Туҳматдан бош олиб қайларга кетай,
Овозсиз йиғлайман, қалбга дод солиб.
Демайди ҳеч кимса омонми жони,?
Жовдирар йўлига, бир Онаизор.
Бегона юртларда йўқ меҳрибони,
Дардларин ютади мусофир аёл.
Ётганда боласин эслайди аввал,
Онасин ҳаққига қилади дуо.
Ширин сўз истабда эрига маҳтал,
Эр бўлса гумонга бўлди муфтало.
Утмайди бўғзидан, ҳаттоки нони,
Қаро меҳнатлардан, қўллари қадоқ.
Дерлар аёлларни қир...ЕщёМУСОФИР АЁЛ.
Эй дунё, аёлни кўзин ёшлама.
Бегона юртларда бўлди мусофир.
Аёллик бахтини сарсон айлама,
Азобли қисматга йўллади тақдир.
Турмуш деб, бошига не савдо солди,
Мунофиқ бандалар этди бағрин қон.
Миш миш бўҳтонларни ғамида қолди,
Беномус бандада, йўқмиди виждон.
Бегона юртларда тиним билмаса,
Иссиқдан қорайган, юзлари сўлган.
Ёрилган товонга парво қилмаса,
Ғам алам ҳасратга юраги тўлган.
Боласин тақдирин ўйлайди минг бор.
Тунлари қийнайди саноқсиз савол.
Биргина Онага қалби интизор,
Ҳеч кулгу билмадинг, мусофир аёл.
Онажон, қийналдим, йиғладим нетай,
Ҳар хил иғво гаплар келяпди етиб.
Туҳматдан бош олиб қайларга кетай,
Овозсиз йиғлайман, қалбга дод солиб.
Демайди ҳеч кимса омонми жони,?
Жовдирар йўлига, бир Онаизор.
Бегона юртларда йўқ меҳрибони,
Дардларин ютади мусофир аёл.
Ётганда боласин эслайди аввал,
Онасин ҳаққига қилади дуо.
Ширин сўз истабда эрига маҳтал,
Эр бўлса гумонга бўлди муфтало.
Утмайди бўғзидан, ҳаттоки нони,
Қаро меҳнатлардан, қўллари қадоқ.
Дерлар аёлларни қирқтадир жони,
Қирқ жони юрагин этди қирқ ямоқ.
Елкада оғир юк қишни қиш демас,
Совуқдан қўллари дир дир титрайди,
Наҳотки эр деган,ҳолини билмас,
Ўз жуфти ҳалолин қадр этмайди.
Оғриндим Онажон, ёмон оғриндим,
Кўзларим жоласи ,нечун тинмайди.
Она фарзандларим жуда соғиндим,
Иш эмас,бўҳтонлар мени қийнайди.
Гуноҳинг олсинлар, гуноҳкор банда,
Қаддингни тик тутгин,меҳнаткаш аёл.
Турмушнинг муштлари шундай эканда,
Сен ёлғиз эмассан мусофир аёл.
Биламан, бардошинг тоғлардан баланд,
Қўй энди йиғлама,эй меҳри ҳилол.
Фарзандинг жонингга бўлади пайванд,
Бахтинг ҳам кулади ,мусофир аёл.
Ризқингни ҳалолдан берсин Худойим.
Қийнама жонингни муниса аёл.
Сен кутган кунларга етгин илойим,
Соғ омон қайт энди мусофир аёл.
Сен сабр гулисан,бардошнинг гули,
Ҳалол ризқ меҳнатдан ор қилма аёл.
Гумроҳлар жазосин олар, бир куни,
Бошингни эгмай қайт,мусофир аёл,.
==========