Аёл! Сен Осиё онамизсан- ҳазрати Мусо алайҳиссаломни улғайтирган!
Аёл! Сен Хадийжа онамизсан - моли билан, жони билан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилган!
Аёл! Сен Ойиша онамизсан - севикли пайғамбаримиз (с.а.в)нинг кўз қувончи бўлолган, бизга ноёб ҳадислар улашган!
Аёл! Сен биби Фотимасан - отага бўлган муҳаббатни амалда кўрсатиб бера олган!
Аёл! Сен Имом ал Бухорийнинг бешигини тебратиш баробарида оламни тебратган мўътабарсан!
Аёл! Бахтли бўлишга лойиқ мунисам! Сен бахтли бўлсанг, отанг қадди тик, онанг саломат , турмуш ўртоғинг иқболли , фарзандларинг шодумон бўлади
Аллохим барча му́мина муслима аёлларингни жаннатинг Билан мукофотлагин!! Амийн!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев