Тўрт мисра байт битинг, менга шоирим,
Тилларда достонлар бўлсин байтингиз.
Сизга илҳом берай, юракдан дегум -
,,Қўлда маҳкам тутинг, бегим аҳдингиз" !
,,Қофия"си унинг бўлсин ,,муҳаббат",
,,Вазн"и дилингизнинг ўлчови бўлсин,
,,Радиф"и ,,вафо"-ю, ,,ишонч", ,,садоқат",
,,Туроқ"дан қалб ором олсин-у тўлсин !
Ундан таралажак нури жаҳоннинг
Яшнатсин ҳар гўша, ҳар чаманини,
Қадрига етсинлар сафоли оннинг
Унутсинлар барча заҳмат, ,,ёмон"ни !
Камалак ранглари унда акс этсин,
Баҳорий ҳисларни қўзғатсин, майли,
Дилларда қолмасин, ғуборлар кетсин,
Ҳар бир жуфтлик бўлсин, ,,Мажнун-у Лайли" !
Унинг ҳар сўзини ўқиган киши
Салавот айтсинлар, дилида иймон.
Ибодатдай бўлсин унинг ҳар иши,
Қалбида қолмасин, ёмон бир гумон !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3