#u4436851506s##u4430f78206s##u4436427f06s##u443ab8f606s##u4430cecf06s##u446bf66906s##u4436142606s#
#u4436851506s##u443612fd06s##u44366ad906s#
#u4430eddb06s##u4430f78206s##u4430f23e06s##u44369be106s##u443ab1eb06s##u4430cecf06s##u4430eddb06s##u4430f78206s#
#u443611b906s##u4430f78206s##u443ab1eb06s##u44363dab06s##u44369be106s##u443611b906s##u4430cecf06s##u44366ad906s##u4430f0e606s##u4430cecf06s##u4430e3cf06s#
#u4430f5ba06s##u443612fd06s##u4436411206s##u4430f40706s##u4430cecf06s##u44366ad906s#
#u4430f78206s##u4430e3cf06s##u4430cecf06s##u4430e3cf06s#
#u4430f40706s##u4430f78206s##u443ab1eb06s##u4430cecf06s##u443ab1eb06s##u4430cecf06s##u4436427f06s##u4436411206s##u4430f78206s##u44363dab06s##u4430cecf06s##u443ab1eb06s#
#u2bcaab2e81s##u2c04f57cb3s##u7d6f04ecb4s##u7d6f5cb3b4s##u7d6f5cb3b4s##u7d6f04ecb4s##u7d729e60b4s##u7d6f32aeb4s##u7d72fcbeb4s##u7d6fe0edb4s#
#u7d6f04ecb4s##u7d729e60b4s##u7d6f04ecb4s##u7d729845b4s##u7d729b3ab4s##u7d6fe0edb4s##u7d72fcbeb4s##u2c04f57cb3s# #u2bcaab2e81s# #u2b7a861dccs#
#u2bcaab2e81s# #u2b7a5a61ccs#
#u2bcf02b8b3s##u2bcd1851b3s##u2bcf02b8b3s##u2bcd1851b3s##u2bcf02b8b3s#
#u2bcd978c81s#
#u2c0c627f51s##u2bfb1f48bas##u2c0c626f51s#
#u2bcd978c81s##u2c0c625551s##u2d621c803as##u2c0c623751s##u2bcd978c81s#
#u2bcd978c81s#
Ҳазил шеър...😊
Бир кун бир эрка келин,
Рашк қилди хўп эрини.
Тушириб қолади эр ҳам,
Билмай нима дерини.
-"Хотин, ахир тун-у кун
Сизлар учун ишласам.
Гоҳо ўзга юртларда
Сизларни деб қишласам."
Кетди эр хафа бўлиб,
Урди хотин асабга.
Шатта йеган хотин ҳам,
Тўлиб тошди ғазабга.
"Олиб кетаман бундан
Билинг ўғил, қизимни.
Топа олмайсиз ҳатто
Менинг босган изимни."
Ота уйга келди қиз,
Қўшиб, чатиб ёмонлаб.
Она қиз ёшин кўриб,
Турган эди тусмоллаб.
-"Онажоним, тушунинг
Келар сизга ҳавасим.
Дадамдай бўлса эрим,
Чиқмас эди нафасим."
Она бошин эгдию,
Секингина хўрсинди.
Лаби бироз пирпираб,
Кўзларига ёш инди.
-"Тингла мени. Жон қизим,
Мён ҳам шатта йеганман.
Лекин сизларга доим,
Йиқилгандим, деганман.
Сигир сузди, деганман
Ипин узди, деганман.
Бугун ўйлаб қарасам,
Тўғри қилган эканман.
Урушсиз уй бўлмайди,
Гуруч эса курмаксиз.
Хотин халқи тушунмас,
Ноҳақлигин урмаксиз.
Киёв яхши. Жон болам
Асабига тегмагин.
Аразлаб келиб бизнинг,
Бошимизни эгмагин."
Қиз онасини тинглаб,
Ҳайрон булди, булди лол.
-"Қизим дунёда йўқдир,
Эрингдай жуфти ҳалол".
Тезда йиғиштирилди,
Келган кийиму тугун.
Орқага сурмай дарров
Қайтди уйга шў бугун.
Эри ишдан келгунча,
Пиширди тансиқ таом.
Кутиб олди жилмайиб,
Бериб бир ширин салом.
Шундан буён тинчдир уй,
"Сигир" ипин узмайди.
Ақлли булса аёл,
Уни "сигир" сузмайди.😚😚😚
Нилуфар Темур қизи
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 26
Mening tabassumimga aynan siz sababchisiz
Hayrli kun yaxshilarim
Эр хотинди ўрибди.
Асабига ўйнагач,
Сабр коса тўлибди.
Эътиборингиз учун ташаккур..!
Доим эътиборда биз.
Саломат бўлинг доим.