Предыдущая публикация
Еттинчи осмоннинг устида туриб, Ерда юрганларга қарамайди у. Мухаббат ҳақида ёзмайман энди, Қанча керак бўлса қийнади, етар. Юракни гаровга олиб кетдию, Фақат шеърлар қолди ундан бир дафтар.Илоҳий неъматга келтирмайман шак, Ишқимнинг исмини юракка ўйдим. Энди севги сўзин айтмасам керак, Мен унинг борига ишонмай қўйдим. Ва унинг ҳақида ёзмайман аниқ, Юракни минг йилда аранг совутдим. Ичим аламларга тўлганича лиқ, Кўнглим беқадрни йиғлаб овутдим. Севиб бахт топганлар биздан минг узр, Чин бўлса дунёси тургунча турсин! Бизга бу боради буюргани шу, Омади чопганлар қандини урсин! Мен эса у ҳақда ёзмайман энди... Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев