Предыдущая публикация
Кўришсак узилмай термулиб турган, Ўша кўзларингиз менга ёқарди. Ҳар бир сўзингизда бордек маҳобат, Негадир жуда ҳам кўнглим тўқ эди. Сизни тингламоқдан ўзга ҳаловат, Ва бундан ўзгача ором йўқ эди. Ёнимда турибоқ соғинтирмоқлик, Кетмайин турибоқ қўмсатардингиз. Менинг томиримда кемаларини, Чўктириб ўйнарди ишқ деган денгиз.Юракни гапирманг, юрак шўрликнинг, Бирон ҳужайраси қолмаганди соғ. Куз нима эканин билмас эди ҳам, Гулларин сиз эккан кўксимдаги боғ. Андиша қилмасдан, ҳижолат қилмай, Кўнглим қушларига қурдингиз қафас. Ўша бечоралар сиз деб, сизни деб, Учишни унутиб қўймасалар бас.... Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев