Предыдущая публикация
Йўқликдан зорланган зоримда ҳам кел.
Гул очган боғимда яйра беармон,
Қаҳратон чилласи – қоримда ҳам кел.
🌹
Гўзалдир тириклик нашъу намоси,
Одамни маст қилар жонбахш ҳавоси,
Шодмон кунларимда карнай садоси,
Қайғумда чертилган торимда ҳам кел.
🌹
Киборлар ён бермас мискин ҳолимга,
Меҳнату заҳматдан қадди долимга,
Беш кунлик дунёнинг мансаб, молига
Қайрилмас бу қайсар оримда ҳам кел.
🌹
О, чинми шу очун? Забонлар жимдир,
Адолат истамас замонлар жимдир,
Охир ҳақиқатни айтади кимдир,
Гоҳо хуш, гоҳ нохуш коримда ҳам кел.
🌹
Бир бошнинг ғамини асло емасман,
Ҳақ сўздан ўзгасин минбаъд демасман,
Мен Ҳаллож эмасман, Машраб эмасман,
Қатлимга тикилган доримда ҳам кел.
🌹
© Сирожиддин Рауф🌹
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5