Оқибат кун сайин сўниб бормоқда,
Шу ҳолга одамлар кўниб бормоқда,
Водариғ қиёмат яқин қолмоқда,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Бу ҳам бир қиёмат аломатидан,
Расули Ҳудонинг башоратидан,
Дунё бор яхшилар шарофатидан,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Ой, йиллаб юрамиз танишни кўрмай,
Ҳотиржам яшаймиз ҳолини сўрмай,
Бормаймиз қолса ҳам тўшакдан турмай,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Наҳотки оқибат ҳотира бўлса,
Мукаррам инсонлар шу ҳолга келса,
Қадрига етамиз қачонки ўлса,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Ҳайвонлар турдошин қириб ташламас,
Одамлар бир-бирин қирар қақшамас,
Минг афсус оқибат аслига қайтмас,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Ҳайвонлар меҳрда одамдан ўтди,
Таассуф одамдан оқибат кетди,
Кимлардир кимнингдир бошига етди,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Одамлар! Ҳали ҳам кеч бўлгани йўқ,
Қуёш ҳам мағрибдан бўй чўзгани йўқ,
Ҳолини сўрайлик кўнгил бўлсин тўқ,
Итчалик оқибат қолмади бизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев