Ёлғизланиб қолдим бугундан бошлаб, Қолавердим мана кўзларим ёшлаб,Кунлар ўтаётир юрагим ғашлаб, Сиз сиз яшаш қийин бўляпти ота.Хувиллади шундай гуллаган боғим,Қулаб тушди шудам суянган тоғим,Ўчмас бўлди энди юракда доғим,Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.Кўниб бўлмаяпти тақдир ишига,Ота сизлик азоб экан кишига,Нон ҳам ботмас экан ҳатто тишига..Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.Кўмаяпти мени ташвишу ғамлар, Билинмоқда баъзан баъзи бир камлар, Хиралашиб қолди кўксимда шамлар, Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.На бир суянчим бор на бир таянчим,Соғинчларда ёниб бормоқда ичим,Йўқламай қўйдилар энг яқин кишим, Сиз сиз яшаш қийин бўляпти ота.Тақдир экан на чора чидайман, Худойимдан сизга жаннат тилайман, Ёлвораман тушларимда кўрайман, Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота. 🌿🌿🌿🪴🪴🪴🪴🌿🌿🌿
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1