Қанча кечишларда парчаландиму,Неча бор тирилдим, неча бор ўлдим!Энг баланд гулханлар менга чўғ мисол,Қандай оловларда ёндим, билмайсиз.Келишингиз билан қувондим, аммо,Кетишингиз билан қўрқитолмайсиз.Қанча гурзиларга беролмадим чап,Қанча пичоқларни қучди курагим.Музлаб, сўнг музидан тушганга ўхшаб,Илвиллаб турибди шўрлик юрагим!Қоқилиб, сурилиб, йиқилиб тўйдим,Кўнгил суягининг бутун ери йўқ.Тили билан юрар фисқу-фасодлар,Ҳамон сўзларидан ясайдилар ўқ.Кетиб азоблайман дея ўйламанг,Этим қотиб бўлди азобларидан!Бир оз раҳимдилсиз, аниқ биламан,Дунёнинг дилозор каззобларидан!Эҳе, қанча қорлар босди бошимни,Қанча ёмғир ёғиб, қанчаси тинди!Аниқ кўролмайсиз кўзда ёшимни,Ҳуллас, кетишлардан қўрқмайман энди!Малика Тавфиқ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ •┈┈┈••✿︎✦✿︎🩶✿︎✦✿︎••┈┈┈•
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев