Илло бераҳмлик ёлғиз сенга зид,Илло меҳрибон йўқ ўзингдан !Тошлар сув бўлдилар ноламни тинглаб,Тоғлар тўкилдилар эланган ундек.Ношукурлик қилдим, сендан ишқ тилаб,Қоя бўлмоқ истар кулдек, кукундек!Қолмади бошимга тушмаган ҳеч иш,Дунёда юрмоқлик эркан машаққат.Зийнатми, ҳикматми барига кўниш,Яшашга кўнишни ўргандим фақат.Неча одамларинг қувонди қийнаб,Қонимни зулукдек сўргани қанча.Қанчаси қаҳрла қўяркин сийлаб,Сенинг ҳузуринга етиб олгунча.Кимнингдир ҳаттоки йиғиси ёлғон,Кимлар қон қақшади қувонган сарим.Сендан ўзга кимга айтай Художон,Куракка тиғ санчса суянганларим!Ошиқман деганнинг кўзи тўла хирс,Маккор шайтонлардан изладим паноҳ.Бошимга не кунни солсанг, солгину,Ўзингдан ўзгани суйдирма, Аллоҳ!Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1