Предыдущая публикация
Хаёлим жизғанак тафтингдан,Кўксимга чўғ солган гумонсан.Қарайман кўзгуга суратинг,Ишқдан кўп нафратга ўхшайди.Шунчалик кучлими қудратинг,Муҳаббат сен билан яшайди.Тунларни куйдирган оҳимни,Бир ўзим, бир ўзинг биласан.Кўнгил деб аталган моҳимни,Бедаво дардидан куласан.Ёлғоннинг лабига сув тутиб,Қақратдинг ишончим боғини.Мен қандай барини унитиб,Йиқитай ҳасратим тоғини.Рашк ўти бунчалар ёмонсан,Чеҳрамни айладинг сомонсан.Қароғим ёшлари кор қилмай,Дил қоним сипқориб омонсан.Рашк ўти бунчалар ёмонсан... НИЛУФАР ТОҲИРОВА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1