Предыдущая публикация
Аммо бир умрга алишмайман мен,Ўша азоб билан ўтар онимни!Шунчалар йўқсанки, кўрган кунимнинг,Баҳору-ёзида бирдек ёғар қор!Ҳоҳ ишон-ишонма хижрон юртининг,Фақат менга қулар осмонлари бор!Шунчалар йўқсанки, қайга юз тутмай,Қай гулга боқсам ҳам сенинг ифоринг.Қанчалар воз кечмай, қанча унутмай,Тинмай тутаверар мени хуморинг!Шунчалар йўқсанки, исмингни айтиб,Борлиқни бошига кўтарар шамол.Бир куни дунёга келсам мен қайтиб,Сени зор излашим кўпроқ эҳтимол!Шунчалар йўқсанки, бирон сўз уқмай,Сени сўрайверар бебош юрагим,Шунчалар йўқсанки Худодан бошқа,Ҳеч кимга йўқ энди менинг керагим!Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1