”Аллоҳ бир бандасига неъмат беради ва банда “Алхамдулиллаҳ” деса, бу неъматдан ҳам афзалини унга мутлақо беради.”
Ибни Можа (3067) ривояти
◾️Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар:
“Алхамдулиллаҳ” демоқ, Аллоҳнинг неъматларини, ҳидоятини ва У Зотнинг яратувчи эканлигини идроқ этиб шукр қилмоқдир.”
◾️ Росулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
“Зикрларнинг энг афзали Алхамдулиллаҳ калимасидир.”
Термизий ривояти (2694)
▪️Нимангиз бўлса, ҳаммасининг шукронасига “Алxамдулиллаҳ”, дейишни;
▪️бирор ишни бошлашни ният қилсангиз “Иншааллоҳ” дейишни;
▪️бирорта гўзалликни учратиб қолсангиз “Субҳаналлоҳ”, дейишни;
▪️сабр-тоқатингиз тугаса ва ўзингизни заиф ва нотавон ҳис қилсангиз “”Астағфируллоҳ дейишни;
▪️қийинчиликларга дуч келсангиз “Аллоҳу акбар”, дейишни одат қилинг.
▪️Чунки ана шу бешта сўз билан инсон ўзининг соғлигини ҳимоя қилиб, кўплаб касалликлардан шифо топиб юради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев