Предыдущая публикация
Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан»деди».
✍️Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
📝Шарҳ:
✅ Ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда
мусулмон одамнинг ўтириши мутлақо мумкин эмас.
📌Чунки, у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса
ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади.Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир.
📌Мусулмон киши ундоқ
ерда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир.
📌Юзтубан ётиб олиб таом тановул қилиш эса, ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, у соглик учун хам зарарлидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев