Безовта бўлябман, кўнглим жуда ғаш,
Сиқилиб кетябман, бергин бир овоз,
Қўрқяпман, билмадим кўзим тўла ёш,
Хавотир олмагин, яхшиман деб ёз.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Овозинг эшитай қилгин қўнғироқ,
Ҳолингни билай мен айтгинда тезроқ,
Хабар бер қандайдир ёки ёз кўпроқ,
Хавотир олмагин яхшиман деб ёз.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Ёнимда сен бўлсанг қўрқмайман ишон,
Менга теголмайди ҳар қандай нишон,
Малҳамим ўзингсан, бош қўяй ҳайрон,
Хавотир олмагин, яхшиман деб ёз.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Билмадим негадир кўнглим безовта,
Хавотир олябти қайта ва қайта,
Хабарим олгинда жавоб ёз шартта,
Хавотир олмагин, яхшиман деб ёз.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Муаммо ҳал бўлар, хабарингни бер,
Телбалик айбмас,ким не деса дер,
Сен учун ёзяпман, билгин бу кун шер,
Хавотир олмагин яхшиман деб ёз.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев